73
йилда барқарор ривожланиш борасида жаҳон саммитига тайёрланиш учрашувида ишлаб чиқилган ва
минтақанинг умумий устун вазифалар: глобаллашув, урбанизация, сувдан фойдаланиш, маҳаллий
бошқарув ва экологик бошқарув белгилаган эди. Платформада барча Марказий Осиё ташаббуслари
инобатга олинган. Асосий мақсад экологик хавфсизликнинг Марказий Осиё минтақавий тизимини,
трансчегара ифлосланишни олдини олиш тизимини, бирлашган тармоқ мониторинг тизимини,
минтақавий эрта хабардор қилиш тизимини, чиқинди остидаги ерларни тиклаш ва экологик мақбул
технологияларни киритишни барпо этиш.
Иқтисодий ҳамкортик ташкилоти
Ўзбекистон 1985 йилда Эрон Ислом Республикаси, Покистон ва Туркия аъзо мамлакатлар орасида
иқтисодий, техник ва маданий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил қилган минтақавий
ҳукуматлараро Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг аъзосидир.
11
Энергетика, минерал
ресурслар ва атроф-муҳит бошқармаси атроф-муҳит соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш учун
масъулдир. Ташкилот ОТИИК билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси,
Тожикистон ва Ўзбекистон барпо қилган ҳукуматлараро хавфсизлик ташкилотидир. Ташкилотнинг
асосий мақсади аъзо мамлакатлар орасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларни
мустаҳкамлаш, сиёсат, савдо ва иқтисодиёт, фан ва технология, маданият, таълим, энергетика, транспорт,
туризм, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа соҳаларида самарали ҳамкорликни кенгайтириш;
ҳамда минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш ва таъминлаш учун биргаликда ҳаракат
қилиш, янги, демократик, адолатли ва оқилона сиёсий ва иқтисодий ҳалқаро тартибни ўрнатиш сари
ривожланиш.
Бошқа шартномалар
Янги ҳуқуқий воситалар муносабати билан Ўзбекистон Марказий Осиёни ядровий қуролдан холи зона
деб эълон қилиш шартномасини 2006 йилда имзолаб 2007 йилда ратификация қилди, шартнома 2009
йилда кучга кирди. Шартномада ўтмишдаги фаолиятдан келиб чиққан радиоактив зарарланиш
таъсиридаги территорияларни экологик тиклаш масаласи ҳам тилга олинади.
Шунингдек, Ўзбекистон 2006 йил Марказий Осиёда барқарор ривожланиш учун атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш тўғрисидаги асосий конвенция борасидаги музокараларга қўшилган эди, аммо
ҳозиргача унга аъзо бўлмаган. Конвенциянинг мақсади Марказий Осиё минтақасида барқарор
ривожланиш учун атроф-муҳитнинг самаралари муҳофазасини таъминлаш, жумладан, шартнома
тарофларининг сиёсати ва ҳаракатларини уйғунлаштириш ва мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳуқуқ ва
мажбуриятларни юзага келтириш йўли билан атроф-муҳит ҳолатини ижобий мустаҳкамлаш, табиий
ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, трансчегаравий атроф-муҳитга зарарни камайтириш ва
олдини олишдир. Конвенция ҳали кучга кирмаган, чунки барча беш мамлакат уни ратификация қилиши
зарур, ҳозирча эса фақат уч мамлакат ушбу ҳужжатни имзолади (Қозоғистон билан Ўзбекистон
имзолаганларича йўқ). Ҳозирги пайтда ушбу Конвенциянинг истиқболи равшан эмас. Агар Конвенция
кучга кирса, у минтақавий экологик ҳамкорлик учун жуда мазмунли асос яратган бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: