Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

4.4 Икки томонлама ҳамкорлик 
 
Ўзбекистон Хитой, Грузия, Ҳиндистон, Исроил, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Малайзия, Корея 
Республикаси, Словакия, Швейцария, Тожикистон, Таиланд, Туркия, Туркманистон ва Украина билан 
атроф-муҳитга тегишли компонентлар киритилган бир қатор икки томонлама битимлар имзолаган. 
Биринчи АҲШдан бери икки томонлама битимлар Озарбайжон (2006 йил), Қувайт (2008 йил) ва 
Бирлашган Араб Амирликлари (2006 йил) билан битимлар имзолади. 2007 йилда Ўзбекистон билан 
11
Ҳозирги аъзолар: Афғонистон, Озарбайжон, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, 
Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистон. 


74 
Хитой орасида атроф-муҳитни сақлаш ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини бошқариш борасида ўзаро 
тушуниш меморандуми имзоланди. Ўзбекистон билан Бирлашган Араб Амирликлар (БАА)и орасида 
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида ўзаро тушуниш меморандуми 2008 йилда имзоланиб 
Ўзбекистон ҳаракат дастурининг лойиҳасини ишлаб чиқди ва БААга кўриб чиқиш учун тақдим этди. 
Европа Иттифоқи/Европа Ҳамжамияти билан ҳамкорлик 
Юқоридагилардан ташқари, Европа Иттифоқи (ЕИ) билан ҳамкорлик мустаҳкамланди. Европа 
Жамоалари ва унинг аъзо мамлакатлари ва Ўзбекистон орасида 1999 йил Шериклик ва Ҳамкорлик 
битимининг ижроси 2004 йилда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижобий баҳоланди ва ЕИ аъзо 
мамлакатлари билан лойиҳалар бажариш учун замин бўлиб хизмат қилади. Европа Ҳамжамиятининг 
ёрдами 1991 йилдан 2006 йилгача 228,85 миллион евро ташкил қилди. 
Таълим Марказий Осиёнинг барча беш мамлакатида устун вазифа ҳисобланади. Хусусан, 2008 йил 
Ўзбекистонда “Ёшлар йили”, деб эълон қилинди. ЕИ Ўзбекистон билан ҳамкорликни кўп фойдали 
имкониятлар келиб чиқиши мумкин бўлган соҳа, деб ҳисоблайди. Европа комиссиясининг “Темпус” 
каби дастурлари ва аъзо мамлакатлар билан икки томонлама алмашув дастурлар минтақада яхши йўлга 
қўйилган. 
Европа Ҳамжамиятининг 2007–2013 йилларда Марказий Осиёга Ёрдам Кўрсатиш Минтақавий 
Стратения Ҳужжатида атроф-муҳитга тегишли масалаларда, фавқулодда вазиятларда чоралар ва ҳаракат 
борасида ҳамкорлик ва Мустақил Давлатлар Ҳамжамиятига Техник Ёрдам (ТАСИС) доирасидаги 
фаолиятга урғу берилади. Ҳужжатда қуйидаги муҳим соҳаларга алоҳида диққат қаратилган: сувни 
боқариш ва унинг сифати, чиқиндиларни бошқариш, табиатни муҳофаза қилиш ва ердан фойдаланиш. 
Ўзбекистон, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари каби, табиий офатлар, сейсмик фаолият ва 
қурғоқчилик хавфидадир. Барча мамлакатларда фавқулодда вазиятларда чора кўриш муассасалари бор 
ва шу чоққача минтақада сув тошқини хавфини юқори қилиб келган тўғонлар хавфсизлиги масаласини 
ечишда ижобий натижаларга эришилди. 2003 йилдан бери Европа Ҳамжамияти Марказий Осиёда 
офатларга тайёрлик ҳаракат режаларини ҳам маблағ билан таъминлаб турди. Фавқулодда ҳалатлар учун 
мамлакатлараро режалар ишлаб чиқиш учун ҳам мамлакат, ҳам минтақавий даражаларда кўпроқ 
мувофиқлаштирилган ёндашув зарур. 
Шу сингари, ТАСИС ҳам минтақада уйғунлашган атроф-муҳит соҳасидаги сиёсат учун умумий замин 
яратиш мақсадида Марказий Осиёнинг беш мамлакати илгари сураётган Барқарор ривожланиш учун 
Марказий Осиё ташаббусини атроф-муҳитга тегишли масалаларда қўллаб-қувватлаб, катта ёрдам 
кўрсатди. Мамлакатлараро дарё бассейнларини бошқаришга келганда, икки томонлама ёки уч 
томонлама асосда ТАСИС қўллаб-қувватлаган лойиҳалар минтақа мамлакатлари истеъмол қилаётган 
сувдан интеграллашган фойдаланишнинг кенгроқ қамровли концепциясини ишлаб чиқишга ёрдам 
бўлди. ТАСИСнинг минтақавий ва Маркизий Осиё дастурлар кўп ҳолларда Шарқий Европа. Кавказ ва 
Марказий Осиё (ШЕКСО) минтақасида устун вазифаларни ва, масалан, транспортда, энергетикада ва 
атроф-муҳитда ўзаро манфаатли лойиҳаларни биргаликда аниқлаш имконини берувчи минтақавий 
мулоқот тармоғи ёки механизмларини яратишда самара берди. ТАСИС доирасидаги минтақавий 
ҳамкорлик етарли такомиллик даражасига етиб келажакда ўзи ривожланиб борадиган жарёнга 
айланишга тўла истиқболга эга. Европа-Кавказ-Осиё (ТРАСЕКА) атроф-муҳит конференцияси, Каспий 
денгизи денгиз атроф-муҳитини муҳофаза қилиш учун асосий конвенция ва Марказий ва Шарқий 
Европа учун Экологик Ҳаракат Режасини бажариш учун Махсус Гуруҳ каби янги минтақавий 
механизмларни барпо этишда катализатор вазифасини бажарди. Ҳамкорлар орасида илғор тажриба ва 
олинган сабоқлар алмашуви имконини яратиб, чора-тадбирларни уйғунлаштиришни тарғиб қилиб ва 
шунга тегишли имкониятлар ривожлантиришни тақдим этиб ЕИнинг минтақавий дастурлари дахлдор 
секторларда бутун минтақадаги ислоҳотлар жараёнининг суръатини ва барқарорлигини оширди. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish