Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


Мингйиллик ривожланиш мақсадлари ва барқарор ривожланиш



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

4.5 Мингйиллик ривожланиш мақсадлари ва барқарор ривожланиш 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2000 йил Мингйиллик Декларацияси йўлида Ўзбекистон 
Мингйиллик ривожланиш мақсадлари (МРМ)га тегишли ўз мақсад ва индикаторларни шакллантирди. 1-


75 
бобда Ўзбекистоннинг 2007 йил сентябрь ойида тасдиқланган 2008–2010 йилларга мўлжалланган 
Фаровонликни ошириш стратегиясида МРМ қай тарзда кўриб чиқилиши тўғрисида батафсил ахборот 
берилган. 2003 йилнинг иккинчи ярмида ҳукумат, фуқаролик жамияти ва халқаро ҳамжамият 
иштирокида мамлакат учун махсус ривожланиш мақсадларини шакллантириш жараёни бошланган эди. 
2006 йилда Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мамлакатдаги гуруҳи томонидан 
тайёрланган МРМ миллий ҳисоботи эълон қилинди. Ҳисоботдан мақсад Ўзбекистондаги ҳозирги 
тенденциялар ва ривожланиш истиқболини ўрганиб мамлакат миқёсида МРМга эришиш сари ижобий 
ўзгаришларнинг мониторингини осонлаштириш эди. МРМ “пакет” мажмуа бўлиб ва, гарчи ушбу 
шарҳга барча МРМ дахлдор бўлса-да, 7-мақсад (Атроф-муҳит барқарорлигини таъминлаш) хусусан 
муҳимдир. Ушбу мақсад муносабатида Ўзбекистон икки миллий мақсадни белгилаб олди: (1) барқарор 
ривожланиш тамойилларини мамлакат сиёсатига интеграллаштириш ва 2015 йилга бориб атроф-муҳит 
ресурслардаги зиён ўрнини тиклаш; (2) 2015 йилга бориб яхшиланган сув манбаларидан ва санитария 
воситаларидан фойдаланадиган шаҳар ва қишлоқлар аҳолисининг улушини ошириш. Ҳисоботда 2015 
йилга бориб атроф-муҳит барқарорлигини таъминлаш миллий мақсадига эриши иконияти бор, деган 
хулосага келинади. Ҳисобот учун асос бўлган Ўзбекистоннинг миллий мақсад ва мўлжаллари глобал 
мақсадларга жуда ўхшайди; бироқ, афсуски, биохилма-хиллик йўқолишини камайтириш мақсади 
миллий даражада қабул қилинмади. 
Умуман, 7-мақсад билан боғлиқ индикаторлар борасида 2001–2009 йиллар даврида Ўзбекистонда, ҳар 
ҳолда бор эълон қилинган маълумот асосида хулоса қилиш мумкинки, кўп ҳам ижобий ўзгариш 
бўлмади. Масалан, муҳофазаланган қуруқдаги ва денгиз жойларнинг бутун ҳудудга фоиз нисбати 
ўзгармади: 8.086 км
2
(1,9 фоиз), ва ўрмонли ерлар майдонинг ўлуши ушбу давр мобайнида 0,2 фоизга 
(7,8 дан 8 фоизгача) ошди. Ундан муҳимроғи, яхшиланган санитария воситаларидан фойдаланиш 
имкониятини ошириш мақсади учун 1999 йилдаги 51 фоизга нисбатан 2005 йилда 67 фоизгача ўсиш 
кўрсатилса ҳам, яхшироқ сув манбаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш мақсади учун 1990 
йилдаги 94 фоиздан 2005 йилдаги 82 фоизгача соф пасайиш кўрсатилмоқда. 
Гарчи атроф-муҳит барқарорлиги аксарият ривожланиш стратегиялари ва ҳаракат режаларига 
киритилган бўлса-да, уларни амалда бажариш ҳануз яхшилашни талаб қилинади. Ўзбекистон МРМнинг 
атроф-муҳит барқарорлиги мўлжалларига эришиши мумкин. Бироқ ижобий ривожланиш жуда секин 
бўлиб келди, асосан ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги чора-тадбирларни 
институтлаштириш ва самарали бажариши учун сиёсий ирода ва астойдил ҳаракат етишмаслиги 
туфайли. Жамоат иштироки ва маълумот тўплаш ва ундан фойдаланиш имконияти ҳам яхшиланиши 
мумкин эди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мамлакатдаги гуруҳи мамлакатдаги ҳамкорлар 
билан Фаровонликни ошириш стратегиясини бажариш ва 2015 йилга бориб МРМ ютуқларини 
максималлаш учун яқиндан ҳамкорлик қилиб умумий мамлакатни баҳолашни ва Бирлашган Миллатлар 
Ташкилотининг 2010–2014 йилларга мўлжалланган ривожланишга кўмак асосий жараёнини бошлаб 
юборди. 
Минтақа даражасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон атроф-муҳит 
ва иқтисодиёт вазирлари галма-гал раислик қилувчи, Марказий Осиё минтақасидаги нодавлат 
ташкилотлари ва бошқа муассасалар иштирокида Орол денгизини сақлаб қолиш халқаро жамғармаси 
қошида Барқарор ривожланиш давлатлараро комиссияси (БРДК) 1994 йилда барпо этилди. 
Мамлакатларнинг ҳаммаси одатда вазирлар учрашувларида иштирок этишади. БРДК Марказий Осиё 
учун субминтақа барқарор ривожланиш стратегияси БРДКнинг Марказий Осиё учун атроф-муҳит 
режаси ва Марказий Осиё учун барқарор ривожланиш субминтақавий стратегияни ишлаб чиқди, унинг 
якуний лойиҳаси 2009 йил февраль ойида тугатилиши керак эди. БРДК ўзининг 2009 йил 26 майда 
бўлиб ўтган мажлисида минтақавий ҳаракат режасининг “концепциясини тақдим этишни” ўтказишга ва 
халқаро ташаббус ва форумларда қатнашишда давом этишга қарор қилди. Шунингдек, БРДК 2006 
Марказий Осиёда барқарор ривожланиш учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги асосий 
конвенция 4.3.-бўлимда айтилгандек музокара олиб борди. Бунга қўшимча равишда, БРДК Бишкекда 
Минтақавий тоғ марказини барпо этилишини қўллаб-қувватлади, марказ тоғ экотизимларини муҳофаза 
қилиш, табиий ресурслардан лозим равишда фойдаланишни таъминлаш ва тоғ ҳудудлари жамоаларига 
тегишли ижтимоий ва иқтисодий масалалар борасида иш олиб бориш мўлжали билан барпо этилди. 


76 
Орол денгизи ғарбий қисмининг собиқ туби 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish