83
5-боб
АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ УЧУН ИҚТИСОДИЙ
ВОСИТАЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР
5.1
Институциявий ва сиёсий шароит
2001 йилдаги биринчи Атроф-муҳит ҳолати шарҳи (АҲШ)да атроф-муҳит вазифаларини бажариш учун
мавжуд меъерий ва иқтисодий воситалар тизими тасвирланган эди. Булар
жумласида эмиссия бадали
(ҳаво ифлосланиши, чиқинди сув оқизиш ва чиқинди чиқариш), фойдаланиш бадаллари,
табиий
ресурсларни қазиб олиш ва улардан фойдаланиш учун солиқ ва атроф-муҳитга етказилган зарар учун
жарима ва товон тўлови. Иқтисодий воситалар ва тўловнинг ҳуқуқий замири 1992 йил Табиатни
муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун билан яратилган эди. Ушбу Қонуннинг 33-моддасида
барча
воситалар, жумладан ресурсларни тежайдиган технологиялар киритиш учун солиқ имтиёзлари ва
кредит субсидияларни қўллаш имконияти санаб ўтилган.
Охирги шарҳ пайтидан бери янги воситалар киритилмади. Бироқ, мавжуд воситалар асосида тўловни,
жумладан имтиёзларни, ҳисоблашни ва киримни турли даражадаги ҳудудлар орасида тақсимлашни
белгилайдиган қоидаларга ўзгартиришлар киритилди.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (ТМДҚ) атроф-муҳит масалаларида давлат сиёсати ва
бошқа вазирлик ва идоралар ҳаракатини мувофиқлаштириш учун етакчи мутасадди идорадир. ТМДҚ
атроф-муҳит масалаларидаги сарф учун ресурсларни йўналтиришда муҳим аҳамият касб этадиган
атроф-муҳит маблағини бошқаради. Шунингдек, у атроф-муҳитга етказилган зарардан сўнг
чоралар
қўриш ташаббуси билан чиқиши мумкин. ТМДҚ бевосита Сенатга ҳисобот беради, бу эса унинг
мустақиллигини таъкидлайди, нуфузини оширади ва атроф-муҳит масалаларининг тармоқлараро
хусусиятини таъкидлайди. Саъй-ҳаракатига қарамай, ТМДҚ фаолиятининг
самарадорлиги ходимлар
сони ва маблағ танглиги билан чекланган.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги суғориш учун ишлатиладиган сув устидан назорат ва бошқарувни
амалга оширади. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси табиий ресурслардан фойдаланиш
дастурларни тайёрлайди ва атроф-муҳитга таъсири бор жараёнларни кузатиб боради. Ер ресурслари,
геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ердан фойдаланишни назорат қилади. Шу
йўл билан тўпланган ахборот ер солиғи ва бошқа тўловларни белгилаш учун хизмат қилади. Нарх-
навони белгилаш ваколати охир-оқибатда Молия вазирлигига берилган.
Коммунал хизматлар учун
мутасадди идора (Ўзкоммунхизмат) масъулиятига жумладан вилоятлараро сув қувурларини
мувофиқлаштириш ва ушбу секторга инвестицияларни жалб қилиш киради. Маҳаллий чиқинди
масалалари билан маҳаллий ҳокимият органлари шуғулланади.
Барча янги қўрилиш лойиҳалари ва ҳорижий савдо маҳсулоти уларнинг атроф-муҳитга таъсири
баҳоланиши мақсадида кўриб чиқилади. Корхоналар эмиссиялари ва зарарли моддаларни атроф-
муҳитга чиқаришлари ва табиий ресурслардан фойдаланишни ҳужжатларда акс эттиришлари шарт.
1998 йил Атроф-муҳит миллий ҳаракат режаси (АММҲР)да атроф-муҳитни бошқаришда
бозор
муносабатларига асосланган рағбатларни кучайтириш назарда тутилган ва атроф-муҳитни ва табиий
ресурсларни бошқаришни устун вазифалардан бири сифатида белгиланган. АММҲРдан кейин 1998 йил
1999-2005 йилларга мўлжалланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона
фойдаланиш дастури ва 2008 йил 2008-2012 йилларга мўлжалланган табиатни муҳофаза қилиш ҳаракат
дастури ишлаб чиқилди. Вазирликлар, идоралар ва давлат қўмиталари, вилоят ҳокимликлари ва бошқа
давлат органлари ушбу дастурни бажаришга қаратилган чоралар кўриш ва, мувофиқ равишда, уларни
йиллик давлат инвестициялари дастурига киритиш таклифлари билан Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия
вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин.
84
Иқтисодий ва атроф-муҳитга доир сиёсатларни бирлаштириш мамлакатнинг ривожланиш режаларининг
асосий мақсади, деб эълон қилинган эди. 2004–2006 йиллар ва 2010 йилгача мўлжалланган Ўзбекистон
аҳолисининг турмуш даражасини ошириш стратегияси ва 2008–2010 йилларга мўлжалланган аҳоли
фаровонлигини ошириш стратегиясининг иккаласида атроф-муҳит, саломатлик ва иқтисодий
истиқболлар орасидаги чамбарчас боғланиш таъкидланган. Бироқ, атроф-муҳит деградациясининг
иқтисодий ва ижтимоий баҳоси тўлалигича ҳали чамалаб чиқилмаган.
Фаровонликни ошириш
стратегиясида атроф-муҳит барқарорлигини юзага келтириш учун икки стратегия ишлаб чиқилиши
назарда тутилган: атроф-муҳит хавфсизлиги стратегияси ва қайта тикланувчи энергия стратегияси.
Сиёсатни ифода этишдаги баъзи ижобий ўзгаришларга қарамай, ҳануз атроф-муҳит борасидаги устун
вазифаларни асосий иқтисодий ривожланиш режалари, сиёсат ва дастурларга самаралироқ
киритиш
учун қилинадиган нарсалар кўп.
Do'stlaringiz bilan baham: