Жадвал 5.2: Табиий ресурслар солиғининг фоиз ҳисобида усиши, 2004–2008
2004
2005
2006
2007
2008
Сув солиғи
30
30
50
50
20
Ер солиғи
..
30
50
50
20
Ёқилғи истеъмол солиғи
..
25
20
33
25
Манба: Халқаро валюта фонди, 2008.
Эмиссия бадали ва бошқа тўловлар
Концепция ва ҳисоблаш
Ифлосланиш бадаллари ҳаво ва сув ифлосланиши ва чиқинди чиқарилиши учун йиғилади. Ставкаларни
Вазирлар Маҳкамаси ТМДҚ таклифлари асосида белгиланади. Бундан ташқари, табиий ресурслардан
махсус фойдаланиш (ўсимлик ва ҳайвонот дунёси) учун ҳам тўлов мавжуд; бироқ, булар атроф-муҳит
мақсадларида ишлатилмайди.
86
Миллий қонун ҳужжатларида белгиланган лимитлардан паст ва баланд ифлосланиш фарқланади. Гарчи
технология имкониятларидан келиб чиқиб баъзи истисноларга йўл қўйилса-да, ушбу лимитлар ҳар бир
корхона учун рухсат этилган концентрациялар (РЭК) талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Корхоналар эмиссияларини жорий технология ва аслида чиқарилган маҳсулот миқдори асосида
ҳисоблайдилар ва талайгина бирламчи маълумот қайдларини олиб борадилар. Вақти-вақти билан улар
ТМДҚ олиб бориладиган лаборатория таҳлиллари орқали текширилади. Эмиссия ва чиқариш турли
ифлословчи ва чиқиндилар хиллари учун лимитларни белгилайдиган рухсатномалар бор демакдир.
Рухсатномалар олинмаган бўлса, жами товон тўловлари ўн баробар ошади.
1996 йил Табиатдан фойдаланишнинг илм-фанга асосланган, иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларини
босқичма-босқич жорий этиш концепцияси, атроф-муҳитни ифлослантириш ва чиқиндиларни йўқ
қилиш учун тўловни босқичма-босқич жорий қилиш ҳужжатларига мувофиқ ҳам паст, ҳам юқори
лимитлар назарда тутилган. Ушбу жараён 2010 йилга бориб тугатилиши мўлжалланган эди. 1992 йилда
(биринчи босқич) лимитдан юқори ифлослаш учун тўлов киритилишидан сўнг, 2000 йилда (иккинчи
босқич) меъерий лимит доирасида ва ундан юқори ифлослаш учун тўлов айнан биринчи АҲШ олиб
борилишидан олдин жорий этилди.
Тўлов ифлосланиш содир бўлган жойга қараб тегишли атроф-муҳит жамғармаларига тўланади (5.4-
бўлим). Ифлослаш учун тўлов ишлаб чиқариш сарфи деб ҳисобланмайди, акс ҳолда у солиққа тортиш
мақсадларида фойдадан айирган бўлар эди. Унинг ўрнига компаниялар уларни бевосита фойдаларидан
тўлашлари шарт. Ушбу тўловлар ифлословчи корхоналарни атроф-муҳитга улар эҳтимол етказган зарар
оқибатларини бартараф этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Ўша пайтдан бери ифлосланиш учун бадал тўлаш тизимида икки энг аҳамиятли ислоҳот бўлиб ўтди.
Биринчиси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил Атроф-муҳитни ифлослантириш ва чиқиндиларни йўқ
қилиш учун тўловни босқичма-босқич жорий қилиш тўғрисидаги қарорга биноан 2003 йилда ўтказилди.
2006 йида Табиатдан махсус фойдаланганлик учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги
қарор билан яна ўзгартиришлар киритилди. 2010 йилдан кейин ислоҳотнинг яна бир босқичини ўтказиш
назарда тутилган. Бунда табиий ресурслардан махсус мақсадларда фойдаланиш учун тўлов тизимини
янада такомиллаштириш режалаштирилган. Шунда табиий ресурслар, жумладан сув, ер ва ўрмон
ресурсларидан нооқилона фойдаланиш учун тўлов жорий этилиб атроф-муҳитни бошқаришнинг
иқтисодий воситалари сони орттирилади.
Кўчма манбалар эмиссияси учун тўлов турли ёқилғи истеъмоли асосида ҳисобланади. Қонун
ҳужжатларида, лозим бўлганда, транспорт воситалари ва юрилган масофа тўғрисидаги турли тахминлар
асосида ёқилғи истеъмолини ҳисоблаш қоидалари келтирилган. Чиқиндилар учун ифлослаш бадаллари
токсиклик даражасига боғлиқ. Токсик бўлмаган чиқинди турлари бўйича фарқланади. Бу қоида нафақат
ставкаларга, балки чиқинди миқдорини ўлчашга ҳам тааллуқлидир: ишлаб чиқариш учун ҳажм асосида,
қазиб олиш саноати учун вазн асосида. 2003 йил ислоҳотига кўра токсик бўлмаган чиқиндилар
лимитлари турли (ишчилар, мижозлар сони ёки бино-иншоотлар катта-кичиклиги каби) кўрсаткичлар
асосида турли хўжалик фаолиятлари учун ҳисобланади.
Бир қатор фойдаланувчилар атроф-муҳитни ифлослаш ва чиқинди чиқариш учун товон тўловлари
хусусида махсус шароитдан баҳраманд бўлдилар. Баъзи ҳолларда бундай имтиёзлар умумлаштиришган
ифлослаш (жумладан, лимит доирасидаги эмиссия ва чиқариш) бадаллари киритилишининг таъсирини
мулойимлаш учун восита сифатида жорий этилган эди.
2003 йил ислоҳотига кўра уй-жой ва коммунал хизматлар база ставканинг 20 фоизини, аммо 10 фоиздан
кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар. Тошкент метрополитени аввал фойдаланган имтиёзлар бекор
қилинди. Юридик шахслар тўланадиган миқдор энг кам иш ҳақининг 5 баробаридан кичик бўлса, товон
тўловлардан озод қилинадилар. Қазиб олиш саноатида чиқиндилардан қайта фойдаланишни
рағбатлантириш мақсадида янада ишов берилган ёки хом ашё сифатида ишлатиш учун сақлаб қўйилган
чиқиндилар учун тўлов жорий этилмаган. 2006 йилда фосфор ўғитларнинг чиқиндисини қайта ишлатиш
учун яна истиснолар жорий этилди.
87
Охирги АҲШдан бери ислоҳот илгарилаб истисно ва имтиёзлар режими қатъийлашиб борди. Бироқ, бир
истисно, у ҳам бўлса 2006 йил ислоҳоти кезида киритилган бўлиб фақат бюджетдан молияланадиган
барча ташкилотлар ифлослаш бадалини тўлашдан озод қилинганлигидир. Агар бундай давлат
томонидан молияланган ташкилотларнинг таркибида хўжалик фаолияти (масалан, пуллик хизматлар)
олиб борувчи бўлинмалар мавжуд бўлса, бундай фаолиятдан ифлослаш бадаллари ундирилади. 2006
йилда уй-жойлар ва коммунал хизматлар учун имтиёзлар кўлами қисқартирилди. Маҳаллий
ҳокимиятларнинг оқава сувни тозалаш корхоналари энди база ставкаларнинг 20 фоизи миқдорида бадал
тўлайдилар. Уй-жойлардан оқава сувни тозалайдиган саноат компаниялари база ставканинг 50 фоизини
тўлайдилар.
2003 йилда “частота коэффициентлари”нинг киритилиши яна бир муҳим ўзгартириш бўлди. Ушбу янги
тартибга кўра белгиланган лимитдан ошиб кетган эмиссия ва чиқариш учун тўлов лимитдан қанча ошиб
кетилганликка мувофиқ 5 баробаргача оширилиши мумкин, энг юқори коэффициент лимитдан 2,1
баробар ошиб кетилганда қўлланади. Аввал белгиланган лимитдан ошиб кетиш учун фақат база
ставкадан 20 фоиз ортиқроқ ставка қўлланарди. Шунинг билан бирга белгиланган лимитдан пастроқ
эмиссияда коэффициентлар ўхшаш тарзда қўлланиб тўлов камайтирилишидан фойда келтиради. 2006
йилда янада қатъийроқ режим жорий этилик барча коэффициентлар икки карра оширилди. Натижада
белгиланган лимитдан ортиқ эмиссия учун тўлов энди 10 баробаргача оширилиши мумкин. Мавжуд
режим юқори даражада прогрессивлик демакдир. Унинг симметрик характери (эмиссия ва чиқириш
лимитдан юқори ҳолда тўлов ортиши ва пастроқ бўлса, тўлов камайиши)ни инобатга олсак, ушбу тизим
ифлослашни мунтазам қисқартириш учун рағбат яратиб туради.
Йиғиб олиш жараёни ва даромад динамикаси
Ифлослаш бадаллари тўловини йиғиб олиш жараёни олинган даромадни тақсимлаш қоидалари
ривожланиши натижасида ўзгарди. Барча (лимит доирасида ва ундан ортиқ) эмиссиялар учун тўлов
жорий қилинишидан сўнг даромаднинг 80 фоизи давлат бюджетига тушиши белгиланиб қолган қисми
атроф-муҳит жамғармаларга тақсимланди. Атроф-муҳит жамғармаларига кирим қилинадиган
даромадни йиғиш атроф-муҳит инспекторлари зиммасига юкланган. 2003 йил ислоҳоти натижасида
маҳаллий атроф-муҳит жамғармалари инспекторлар йиғиб олган барча тўловларни олар эдилар. 2004
йил ноябрь ойидан эътиборан барча атроф-муҳитга оид тўловларни маҳаллий атроф-муҳит
жамғармаларига кирим қилинади, аммо булар даромаднинг 50 фоизини давлат бюджетига ўтказишлари
зарур. Бироқ, энди атроф-муҳит инспекторлари зиммасига жами тўлов миқдорини йиғиб олиш
юкланган.
Атроф-муҳит инспекторлари зиммасига юкланган тўлов йиғиш масъулиятидан уларни асосий
вазифаларини бажатишдан чалғитадиган маъмурий юк демакдир. Уларнинг тўловни ундириб олиш
ваколатлари солиқ идоралариникидан заифроқ, бу эса риоя қилиш маъносида салбий таъсирга эга.
2003 йил ислоҳотида аввалги чоракнинг ўртача ойлик миқдорига асосланган ойлик бўнак тўлов ҳам
жорий этилган эди. Чоракли қарзни узишнинг ўрнига киритилган бу чора ушбу тўловлардан кирим
қилинадиган даромадга борқарорроқ тус берди.
Ифлослаш бадаллари миқдор бўйича, эмиссия қилинган ифлословчилар ёки чиқарилган чиқинди
миқдорига қараб белгиланади. Атроф-муҳитга тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш
харажатларининг ўзгариши инобатга олиниб ставкаларни вақтида қайта кўриб чиқиш механизми
мавжуд эмас. Ставкалар 2001 йилда 10 фоиз, 2003 йилда 30 фоиз ва 2006 йилда 20 фоиз оширилди. Яна
30 фоизга ошириш таклифи тақдим этилди, аммо таклиф ҳозирча қабул қилинмади. Ставкаларни қайта
кўриб чиқишнинг жорий тартиби охирги ставка оширилишидан сўнг юз берган энг кам иш ҳақи
миқдори ёки корхоналар томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чораларни амалга ошириш
харажатидаги ўзгариш каби бир қатор кўрсаткичлар замирида талабни асослаб бериши керак бўлган
ТМДҚнинг таклифига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилди. ТМДҚнинг талабини
Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ўрганиб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан
тасдиқланади.
88
Жорий индексация механизмида ихтиёрий элемент мавжуд бўлиб у ставка қачон ва қанчага
оширилишида ноаниқликни вужудга келтиради. Бу эса тўловларнинг интизомга келтириш кучи ва
йиғилган даромаднинг асл қиймати маъносида салбий оқибатга олиб келади (чунки корхоналар
тўловлар ўзгармай турган ҳолда бошқа сарф-харажатлар ошиб боришини кузатадилар).
Кўтиб чиқилаётган даврда ифлослаш бадали тўловлари номинал қийматда ошиб борди (Жадвал 5.3),
бунга юқорироқ ставка ва белгиланган лимитлардан ташқарига чиққан эмиссия ва чиқаришга нисбатан
қатъийлашиб борган режим ҳисса қўшди. 2008 йилда ифлослаш бадаллари тўловидан даромад 2004
йилда йиғилгандан қарийб икки баробар кўп эди. Бироқ улар ЯИМ фоизи ҳисобида барқарор равишда
камайиб борди ва ушбу давр мобайнида тахминан учдан бирга камайди.
Гарчи муҳит турлари бўйича бир мунча фарқлар бўлса-да, умуман, белгиланган лимит доирасидаги ва
ўлардан ташқари эмиссия ифлослаш бадалидан тушган даромаднинг ўзаро нисбати 2004–2008 йилларда
нисбатан барқарор бўлиб турди. Сувга белгиланган лимитдан ортиқ оқизилган чиқиндиларнинг нисбий
салмоғи ортди, аммо бу лимит доирасида оқизиш кескин камайиши туфайли юз берди, оқибатда жами
даромадда иккаласи қўшилган ҳиссаси камайди. Ушбу хилма-хил динамика иқтисодий воситалар
ифлослашни назорат қилиш соҳасида турли даражада самара бериши тўғрисида далолат беради.
Чиқинди чиқариб ташлаш муаммоли кўринади: белгиланган лимитдан юқори чиқариш учун тўловнинг
лимит доирасида чиқариш учун тўловга нисбати барқарор равишда юқори бўлиб келмоқда ва у 2004–
2008 йиллар давридаги чиқиндидан тушган жами даромаднинг 56 фоизини ташкил қилди. Ўрта ҳисобда
белгиланган лимитдан ташқари чиқинди учун тўловдан тушган даромад мазкур даврдаги ифлослаш
бадалларидан тушган жами даромаднинг 22 фоизини ташкил қилади. Умуман, чиқинди чиқариш бадали
тўловлари 2008 йил жами даромаднинг тахминан 40 фоизини ташкил қилди. Аксинча, кўчма
манбалардан ҳаво ифлосланиши бадалларидан тушган даромад барқарор равишда камайиб борди ва
2008 йилда жами даромаднинг 3 фоизини ташкил қилди, 2004 йилдаги 7,5 фоиздан шунгача пасайган.
Тўловларнинг жами миқдорини йиғиб олиш масъулияти атроф-муҳит инспекторлари зиммасига
юкланиши билан боғлиқ ҳолда йиғиб олиш даражаси пасайиши юз бераётган кўринади. Қарз учун
солинган жарималар миқдори жами даромаднинг фоизи ҳисобида 2005 йилда икки баробар ошди.
Охирги йилларда аҳвол бир оз яхшиланганлигига қарамай бу нисбат юқорилигича қолди ва 2008 йилда
кескин равишда ошиб 5,6 фоизга етди.
Баҳолаш
Охирги ислоҳотдан кейин 171 ифлословчи ҳавога эмиссия қилинган ва 87 модда сувга оқизилган
ҳолларда товон тўлови ундириладиган бўлди. Мазкур ифлословчи моддаларнинг сони катта бўлиб,
мониторинг ва маъмурий жиҳатдан сезиларли сарф-харажатларга олиб келади. Сони камроқ
ифлословчиларга диққатни қаратадиган ва хатти-ҳаракат тарзини ўзгартиришга кучлироқ рағбат
бўладиган эмиссия тўлов даражасини белгилайдиган ислоҳотни амалга ошириб ифлослаш тўловларини
йўналтиришга деярли уриниш бўлмади. Бунинг устига, иқтисодий воситалар ислоҳотини атроф-муҳит
соҳасида махсус мақсадларга эришиш билан меъерий характердаги элементларга эга низомлар пакети
сифатида боғлаш ташаббуси бўлмаган эди. Бўлиб ўтган ислоҳотларда ифлослаш нархи умумий тарзда
оширилди, аммо самаралироқ воситаларга олиб борадиган тўловларнинг лозим даражаси ва
структурасини белгилашга махсус уриниш бўлмади. Ифлослаш учун тўлов экологияга инвестиция
қилишни рағбатлантирувчи восита эмас, кўпроқ атроф-муҳит мақсадларида йиғиладиган даромадни
ундириш учун самарали восита бўлиб келмоқда.
Бунинг устига корхоналарнинг ўз ифлословчи моддаларига нисбатан олиб бораётган атроф-муҳит
мониторингининг техник сифати пастлиги ва ишочли эмаслигини Осиё Тараққиёт Банки таъкидлаган
эди. Ифлослашни назоратида иқтисодий рағбатлантиришдан самарали фойдаланиш учун мустаҳкам
меъерий асос зарур.
Ифлослашни назорат қилишда маҳсулот учун тўлов эмиссия учун тўловга қўшимча чора бўлиши
мумкин, яъни истеъмол пайтида ифлослантирувчи маҳсулот учун бу ёндашув қулай бўлади ёки
мониторинг қилиш қийин бўлган эмиссия ҳолида ҳам яхши билвосита чора бўлиши мумкин. Ёқилғи
89
истисноси билан бундай иқтисодий воситалар ҳозирда қўлланилмаяпти. Сифати паст кўмир, таркибида
қўрғошин ва озонни емирувчи моддалар бор бўёқлар учун маҳсулот тўловларини жорий қилиш
лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |