90
Қишлоқ хўжалиги
Қишлоқ хўжалиги сектори сувнинг асосий истеъмолчиси ҳисобланиб, жами истеъмолнинг ҳажм
ҳисобидаги 90 фоизи ушбу секторга тўғри келади. Сувдан самарасиз фойдаланиш ботқоқлашув ва
шўрланишнинг кенг кўлам олишига ҳисса қўшди. Ушбу атроф-муҳит муаммоларининг аниқ иқтисодий
оқибатлари мавжуд, чунки улар ҳосил камайиши ва қишлоқ хужалиги ерлари ишдан чиқишига олиб
келади. Вазият сув тежашга қаратилган иқтисодий рағбат заифлиги ва инвестициялар даражаси
пастлиги туфайли ёмонлашиб бораётган инфратузилманинг қўш таъсирини акс эттиради.
Кечиктирилган капитал маблағлар ва жорий фаолият ва эксплуатация харажатлари активлар
қийматининг 40 фоизини ташкил қилади.
Миллий стратегияларда фильтрланишдан лозим даражада ҳимоялаш мавжуд эмаслиги (каналларнинг
фақат учдан бирида фильтрланиш қопламалари мавжуд) суғориш учун ортиқча
сув ишлатилишининг
асосий сабаби сифатида таъкидланади. Суғориладиган ерларнинг тахминан 60 фоизига сув насослар
ёрдамида чиқарилади, бу эса Жаҳон Банкининг фикрига кўра асосий сарфни ташкил қилади.
Ўзбекистонда электр истеъмолининг 20 фоизи машинали суғориш ҳиссасига тушади. Эскирган
жиҳозлар ишлатилиши туфайли энергиянинг таннархи юқорилигича қолиб келмоқда.
Фаровонликни ошириш оралиқ стратегиясида суғориш самаралироқ қўлланиши мумкин деб эътироф
этилади ва ер ва сув ресурсларидан фойдаланишга доир такомиллашган рағбатлар ишлаб чиқиш
режалари баён этилган. Фаровонликни ошириш стратегиясида ушбу сиёсат йўналишлари сақлаб
қолинди.
Суғориш учун сув (гарчи бир мунча миқдордаги сув ягона ер солиғига киритилган бўлса ҳам)
текин
етказиб берилади ва кўламли нарх белгилаш схемаларини қабул қилиш режалаштирилмаяпти. Бироқ,
Иқтисодиёт вазирлиги сувни суистеъмол қилганлик учун маъмурий жарималарни сезиларли даражада
ошириш таклифини киритган. Сувдан фойдаланишга доир ҳам маъмурий, ҳам иқтисодий воситаларни
қўллаш ўлчов жиҳозларини такомиллаштиришни тақозо этади. Ушбу йўналишда Фаровонликни
ошириш стратегиясида суғориш учун ишлатилган сув миқдорини ўлчаш тизимини ривожлантириш
назарда тутилган.
Қишлоқ хўжалиги секторида муҳим қайта қуриш юз берди, ширкат жамоа фермалари якка фермерларга
ижарага берилган кичикроқ ер участкаларига бўлинди. Сувдан
фойдаланувчилар уюшмалари, гарчи
чекланган асосда бўлса ҳам, вужудга келди, улар маҳаллий суғориш ишларида муайян,
жумладан
инфратузилмага инвестиция киритиш ваколатларига. Бироқ ерга эгалик қилиш тартибида тўла
мулкдорлик назарда тутилмаган, ер давлат мулки ҳисобланади, бу эса молиявий рағбатларни
заифлаштиради.
Энергетика
Охирги йилларда юз берган бир мунча яхшиланишга қарамай, энергетика самарадорлиги пастлигича
қолмоқда, бу эса ҳаво ифлосланишига ҳисса қўшмоқда. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), харид қобилияти
тенглиги асосида олинса, Жаҳон Банкининг “Жаҳон ривожланиш кўрсаткичлари”га биноан 2005 йилда
бир килограмм нефть эквиваленти ҳисобида фақат 1,11 АҚШ долларини ташкил қилди, ваҳоланки ўрта
ва паст даромадли мамлакатларда бу кўрсаткич 3,99 АҚШ долларини ташкил қилди. Самарадорликни
ошириш саноат атроф-муҳитга тегишли стандартларга риоя қилишига ҳисса қўшган бўлар эди. Энергия
нархи пастлиги инвестицияларни рағбатлантирмайди ва юқори самарадорликни таъминламайди.
Хусусан, нефть ва кўмир жаҳон бозори нархларидан арзон сотилди. Бироқ, электр энергия ва газ
тарифлари сезиларли даражада оширилди. Чунончи, 2002 йил апрель ойи билан 2004 йилнинг
охири
мобайнида электр энергия нархи 2,6 баробар ошди ва шу билан электроэнергетика секторининг
молиявий аҳволи яхшиланди. 2004 йил ва 2009 йил биринчи чораги мобайнида электр энергия нархи
икки баробар ошди. Жорий тарифлар ҳам жорий фаолият, ҳам эксплуатация харажаларини қоплайди.
Улар истеъмолчилар турига қараб ўзгаради. Уй хўжаликлари тахминан 31 сўм/квсоат,
саноат
истеъмолчилар тўлайдиган нархнинг тахминан ярмини тўлайди. Оммавий тадбирлар учун тариф 3
баробар юқорироқ.
91
Электр энергияси тарифларига мавжуд инфратузилмани кенгайтириш ва модернизация қилишни
молиялаш мақсадидаги инвестиция компоненти киритилмаган. Газни узатиш ва электр энергиясини
тақсимлашдаги йўқотишлар, бу муаммо Фаровонликни юксалтириш стратегиясида белгиланган бўлиб,
қўшимча инвестицияларни талаб қилади.
Энергетика тармоғида ҳақ тўламаслик муаммоси кенг тарқалган бўлиб ҳукумат масалани ўлчов жорий
қилиш дастури орқали ечишга ҳаракат қилди, бунда ҳақ йиғиб олиш кўрсаткичи сезиларли даражада
яхшиланди. Энергия низоми маълумотига кўра ушбу ўлчов жорий этиш дастури электр энергетика ва
газ секторларида деярли якунланди. 2002 йилдан бошлаб газ ўлчагичлар газ тақсимлаш тармоқларига
уланган уй хўжаликларида ўрнатилди. 2008 йил инқирозга қарши чора-тадбирлар дастурида тадрижан
барча тур истеъмолчилар учун электр энергия истеъмол қилиш ва унга ҳақ тўлаш
устидан
автоматлашган назорат тизимини 2009–2015 йиллар мобайнида жорий этиш назарда тутилган, йирик
корхонлар учун бу жараён 2009 йилда якунланиши керак. 2009–2012 йиллар мобайнида электр энергия
ва коммунал хизматлар ҳақини йиғиш хусусий операторлар ихтиёрига ўтказилади, улар фаолият
натижаларига кўра тақдирланадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: