Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

Транспорт 
Транспорт воситалар фойдаланиш ошиб бориши шаҳар ҳудудларида ифлосланишнинг асосий манбаи 
ҳисобланади. Жамоат транспорти сифатида микроавтобусларни кўпайтириш йўл ҳаракати ортиб 
боришига ҳисса қўшди. Жисмоний шахслар транспорти учун ёқилғи солиғи, 5.2-бўлимда кўриб 
чиқилгандек, ҳозирги солиқдан фарқли ўлароқ даромад фойдаланишга боғлиқ ҳолда ўзгармайдиган 
автотранспорт эгаларига солинадиган солиқ ўрнига жорий этилди. 
ГТЁ (GTZ)нинг “Халқаро ёқилғи нархлари” нашрининг маълумотига қўра, Ўзбекистон бензин солиғи 
жуда юқори бўлган мамлакат ҳисобланади, солиқ чакана нарх таркибида бир литрга 135 АҚШ центини 
ташкил қилади. Аксинча, дизель ёқилғининг нархи халқаро нарх-наво билан таққослаганда паст бўлиб 
2008 йил ноябрининг ўрталарида 75 АҚШ центини ташкил қилган эди. Этилланган ёқилғини 
ишлатмасликка ҳаракат қилинган бир пайтда ундан ҳамон бир оз миқдорда фойдаланиляпти. 
Бензин устига қўйиладиган акциз солиқ 2009 йилда 40 фоиз (ёки тоннага 281.000–221.000 сўмдан кам 
бўлмаган миқдорда) эди, айни пайтда дизель ёқилғи солиғи 34 фоиз (ёки тоннага 38.000 сўм) эди. 
Бензин тоннасига 2009 йилда 281.000дан 221.000 сўмгача ставкаларда солиқ солинган бўлса, дизель 
ёқилғи солиғи 130.000 сўм эди. Керосинга 9 фоиз ставкасида солиқ солинади. 
Импорт қилинган транспорт воситалар учуе акциз солиғи эски моделлар учун юқорироқ бўлиб, 
автомобиллар паркини янгилашни рағбатлантиради. Одатда, ишлатилган транспорт воситаларига 
нисбатан қарши омил двигатель ҳажмининг бир куб сантиметри учун 3 АҚШ долларига тенг. Ҳар 
ҳолда, ҳам янги, ҳам ишлатилган транспорт воситаларига қўлланиладиган ставкалар ички маҳсулотни 
муҳофаза қилиш мақсадида юқори белгиланган (баъзи ҳолларда 70 фоизгача). Шунингдек импорт 
транспорт воситаларидан бож ҳам ундирилади, ишлатилган транспорт воситаларига нисбатан двигатель 
ҳажмининг бир куб сантиметри учун қўшимча 1,2 АҚШ доллари ундирилади. Йўл жамғармаси бошқа 
мамлакатлардан кириб келаётган ва транзит ва мамлакат фуқаролари сотиб олган транспорт 
воситаларидан тўловларни кирим қилади, аммо бу тушум атроф-муҳит мақсадларида ишлатилмайди. 
Коммунал хизматлар 
Қишлоқ ерларда ва кичик шаҳарчаларда соғлиқ учун хавфсиз сув ва канализациядан фойдаланиш 
имконияти чекланганича қолмоқда. Оқава сувни қайта ишлаш одатда шаҳарларда амалга оширилади, 
аммо қишлоқ аҳоли яшайдиган жойларга етиб бормаган. Осиё Тараққиёт Банкининг маълумотига кўра 
оқава сувни қайта ишлаш иншоотлар хизматидан 40 фоизидан кам аҳоли фойдаланади. Хусусан, 
қишлоқ жойлар аҳолисининг бешдан бири соғлиқ учун хавфсиз ичимлик сувидан фойдаланмайди. 
Умуман, сув билан таъминлаш ва канализация хизмати хароб ёки етишмайдиган инфратузилма туфайли 
ночор аҳволда. Бу юқори сарф ва катта миқдорда сув ҳисобга олинмасликка олиб келади. 


92 
Тошкентдаги бизнес маркази 
Ахоли яшайдиган жойлар чиқиндиларни йиғиш ва чиқариш ҳокимиятлар зиммасига юқланган, 
ваҳоланки ҳокимиятларга тегишли сув корхоналари оқава сувни қайта ишлаш ҳақини уй жой 
хўжаликлари ва корхоналар учун ошириб бормоқдалар. Харажатларни қоплаш ва тўлашдан бўйин 
товлаш муаммолари хусусий секторнинг иштирок этишига халақит бермоқда. Бироқ, вилоятлар орасида 
сезиларли фарқ бўлса ҳам тарифлар кўпроқ сарфни акс эттирадиган бўлган. Маблағ етишмаслиги одатда 
маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланади. Гарчи коммунал таъминотчиларнинг молиявий аҳволи 
яхшиланган бўлса ҳам, инфратузилмани модернизация қилиш учун етарли ресурс жамлаш 
муаммолигича қоляпти. Ушбу тармоқ халқаро ёрдамдан фойда кўрди (5.8-бўлим). Давлат сиёсатида 
ушбу хизматларни кўрсатишда давлат хусусий ҳамкорлик орқали хусусий секторнинг иштироки ошиб 
бориши назарда тутилган. Бухоро ва Самарқандда сув ресурсларидан фойдаланишда давлат хусусий 
ҳамкорлик тажрибаси бор, аммо яққол натижалар йўқ. Умуман, сувни тежашга қаратилган рағбатлар 
тарифлар қиймати ва ўлчов асбоблари билан жиҳозлаш чекланганлиги туфайли етарли даражада 
таъсирли бўлмади. Асосий маблағларнинг аксарият қисми грант бўлмаган (кредит ёки ҳиссадорлик) 
асосда таъминланиши сарфни қоплаш сари ҳаракатни давом эттиришни тақозо қилади. Жорий тариф 
тизимида риоя қилишни таъминлаш механизми кучли эмас ҳамда вақтида тўлайдиганларни тариф 
режалари орқали рағбатлантириш мавжуд эмас. Юқорироқ тарифлар бирга истеъмолчиларга 
кўрсатиладиган хизматларнинг сифати ошириб борилиши керак. 
Саноат ва маиший чиқиндиларни тасарруф қилиш Ўзбекистон юзланиб турган асосий экологик 
муаммолардан биридир. 2007 йилда Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари ва атроф-муҳит 
қўмитаси 2008–2017 йилларга мўлжалланган Чиқиндиларни чиқариш миллий стратегия ва ҳаракат 
режаси лойиҳасини тасдиқлади (1-боб). Чиқиндини йиғиштириш ҳақи паст бўлиб йиғиш транспорт 
воситаларининг эскириб қолган паркини янгилашга етарли маблағни таъминламайди. Ифлослаш бадали 
тўловлари тизими саноат чиқиндиларини чиқариш эвазига корхоналардан даромат кўриш имконини 
берган бир пайтда маиший чиқиндига келганда вазият ўзгачадир. Риоя қилишни таъминлаш 
механизмлари қатъий эмас, бу эса риоя қилишга кучли рағбат яратмайди ва чиқиндиларни чиқариш 
борасида иқтисодий воситаларнинг қўллаш миқёсини чеклайди. Чиқиндиларга тегишли статистика 
маълумоти етарли эмас, бу эса самарали стратегияларни амалга оширишга тўсқинлик қилади. Маҳсулот 
учун тўлов тизими ҳам мавжуд эмас, бундай тизим қайта ишлашни рағбатлантирган ёки чиқиндини 
қайта ишлаш корхоналарига маблағ жамлаш имконини берган бўлар эди. 


93 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish