ТАСДИҚЛАЙМАН
“Трансйўлқурилиш”
Давлат унитар корхонаси
Директори ўринбосари
А.А.Аулов
____________________
«___» апрель 2021 йил
Давлат унитар корхонаси
“Трансйўлқурилиш” компаниясининг
-сонли йиғилиши
Б А Ё Н Н О М А С И
Тошкент ш. 2021 йил ___ апрель
Раислик қилувчи: А.А.Аулов - ДУК “Трансйўлқурилиш” компанияси
директор ўринбосари
Қатнашдилар: ДУК “Трансйўлқурилиш” компанияси марказий
аппарати маъсул ходимлари
Ф.Нишанбаев – бош мухандис в.в.б, А.Ахмедова – бош ҳисобчи, Т.Аберкулов – ходимлар ва ижтимоий ривожланиш бўйича бош мутахасис, Б.Закиров- иш бошқарувчи, Ш.Арзикулова – девонхона мудири, А.Казакбаев – касаба уюшма қўмитаси раиси, Х.Таджиев – юридик бўлим бошлиғи, И.Хайитбоев – транспорт ва йўл қурилиш техникаларидан фойдаланиш бўлими бошлиғи, Х.Юлдашев – бош механик, Т.Сафаров - транспорт ва йўл қурилиш техникаларидан фойдаланиш бўлими бош мутахасиси, Ш.Куралов - транспорт ва йўл қурилиш техникаларидан фойдаланиш бўлими бош мутахасиси, А.Толипов - транспорт ва йўл қурилиш техникаларидан фойдаланиш бўлими етакчи мутахасиси, С.Мажитов - транспорт ва йўл қурилиш техникаларидан фойдаланиш бўлими етакчи мутахасиси, З.Гатаулина - иқтисод ва маркетинг бўлими етакчи мутахасиси, Р.Душанов – ишлаб чиқариш ва саноат бўлими етакчи мутахасиси, Д.Раджабов– меҳнат, техника ва йўл харакати хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Р.Машарипов - техника ва йўл харакати хавфсизлиги хизмати бош мутахасиси, А.Бурханова– ҳисобхона ҳисобчиси, Ш.Назаров – омборхона мудири, Ж.Юнусов – машина-механизмлар механиги ва бошқалар .
Кун тартиби:
ДУК “Трансйўлқурилиш” компанияси, “Йўл лойиҳа экспертиза” УКнинг 2021 йил 25 февралдаги № 188/1-2021 сонли Экспертиза хулосасида келтирилган машина-механизмлар эксплуатацияси учун 1 маш/соат ва автотранспортда юк ташиш учун 1 тн/км (1 маш/соат) нархларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида.
Кириш сўзи билан А.А.Аулов чиқди, у барча йиғилиш қатнашчиларини кун тартибидаги масала билан таништирди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 феврал 55 сонли “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисда”ги қарори, ҳамда Ўзбекистон Респубилкаси Адлия визирлиги томонидан 2008 йил 22 апрелда 1797-сон билан рўйҳатдан ўтган қўшма қарори Механизациялашган ишларни бажарилганлиги учун “Трансйўлқурилиш” ДУК компанияси билан пудрат ташкилотларнинг хисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низоми йиғилиш иштирокчиларига ўқиб эшиттирди. Шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПФ-5890-сонли “Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, ушбу фармонга кўра, автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, йўл-қурилиш ишларини техник назорат қилиш учун янгидан бошланадиган объектлар бўйича шартномалар фақат давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган танлов (тендер) якунлари бўйича тузилади. Йўл-қурилиш ишлари бўйича консалтинг хизматлари (техник назорат) аутсорсинг шартлари асосида халқаро амалиётга, шу жумладан FIDIC қоидаларига мувофиқ мустақил ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республкаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4545 сонли “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан «Йўлқурилиш» АЖ ташкил этилди. Бу эса йўл хўжалигини бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш, назорат ва хўжалик функцияларини аниқ чегаралаш, монополиядан чиқариш, хусусий сектор корхоналарини жалб қилиш ва инвестицион жозибадорликни ошириш ҳисобига соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, шу билан бирга, республика йўл хўжалигини давлат томонидан бошқариш тизимида рақобат муҳитини шакллантириш ва тармоққа инвестициялар жалб этилишга имкон яратишини такидлаб ўтди.
“Йўлқурилиш” АЖ нинг 2021 йил 2 апрелдаги 035-сонли хатида келтирилиб, ўтилган ДУК “Трансйўлқурилиш” компанияси техника ва машина-механизмларни максимал даражада жалб этилишини таъминлаш мақсадида нархларни қайта кўриб чиқиб, имкон даражасида арзонлаштириш чораларини кўриб пудрат корхоналарга таклифини сўралган. “Йўлқурилиш” АЖ нинг мурожаати атрофлича ўганилиб, таҳлил қилиниб йиғилиш қатнашчилари томонидан мухокама қилинди.
Ушбу баённома ҳар бир худудий филлиаларига кенг муҳокама қилиниши ва 2021 йилдаги машина-механизм, автранспорт техникаларни нархларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида баённомалар марказий аппаратга уч иш кун муддатда юборилишини талаб қилди. Мажлисларда компания техникаларини иш самарадорлигини ошириш, техникаларни сақлаш ва таъмирлагш, ишлаш механизмини такомиллаштириш кенгайтирилган йиғилишларда кўриб чиқилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |