Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

4.3 Минтақавий ҳамкорлик
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси 
 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси (БМТЕИК) атроф-муҳит 
соҳасида унинг шафелигида келишилган бешта Конвенция, хусусан 1979 йил Узоқ масофали 
трансчегаравий ҳавони ифлослантириш тўғрисидаги конвенцияси (Трансчегаравий ҳавони 
ифлослантириш тўғрисидаги конвенцияси), 1991 йил Қўриқхоналар, миллий боғлар ва ўрмончилик 
бўлими, ўрмончилик ва ўрмонлар ҳолатини давлат назорати бўлинмаси (Эспу конвенцияси), 1992 йил 
Саноат фалокатларининг трансчегаравий таъсир тўғрисида конвенцияси, 1992 йил Трансчегаравий 
оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда фойдаланиш бўйича конвенция (Сув ресурслари 
ҳақида конвенция ёки Сув конвенцияси) ва 1998 Саноат фалокатларининг трансчегара таъсири 
тўғрисидаги конвенцияси бўйича маъмурий вазифалар бажаради. Ўзбекистон ушбу беш БМТЕИК 
конвенциядан фақат биттасига – Сув конвенциясига аъзодир (4.7-бўлим). 
Биринчи Атроф-муҳит ҳолати шарҳи (АҲШ)да Ўзбекистон беш БМТЕИК конвенциясига аъзо бўлиши 
тавсия этилган эди (у пайтда Сув конвенцияси ратификация қилинмаган эди). Қолган тўрт конвенцияда 
аъзоликка олиб бориши мумкин бўлган миллий жараёнлар ҳозирги пайтда турли босқичлардадир.
Эспу конвенциясига аъзо бўлиш 2009 йилда кутилмоқда. Гарчи 2008–2012 йилларга мўлжалланган 2008 
йил Табиатни муҳофаза қилиш ҳаракат дастурида Аархус конвенциясига аъзо бўлиш учун зарур 
ҳужжатларни тайёрлаб лойиҳаларини тузиш муҳимлиги айтилган бўлса-да, бундай аъзолик муқаррар 
эканлигидан ҳеч нарса далолат бермайди. 
Трансчегаравий характери туфайли БМТЕИК конвенциялари глобал КТЭБлардан кўра Марказий Осиё 
мамлакатлари орасида кўпрок сиёсий ҳамкорликни талаб қилади. Баъзи БМТЕИК конвенцияли 
муносабати билан ҳукумат даражасида аъзо бўлиш амалда нима оқибатларга, жумладан мамлакатдаги 
манфаатдор тарафлар ва молиявий муассасалар учун нимага олиб келиши мумкинлиги борасида 
аниқлик мавжуд эмас. Гарчи Ўзбекистон ҳозирда қолган тўрт БМТЕИК конвенциясига қўшилмаган 
бўлса-да, мамлакат муайян даражада уларни бажарди. Ўзбекистон мунтазам равишда ўзи аъзо бўлмаган 
БМТЕИК конвеницияларинг ҳукуматлараро ва баъзан экспертлар учрашувларида қатнашиб келмоқда ва 
ушбу кузатувчи ролида ҳуқуқий режимнинг шаклланишига таъсир кўрсатмоқда. 
Узоқ масофали трансчегаравий ҳавони ифлослантириш тўғрисидаги конвенцияси 
Ратификация жараёни бошланган эмас. Бироқ, Трансчегаравий ҳавони ифлослантириш тўғрисидаги 
конвенцияси ва унинг 1999 йил Ачитқиланиш, сув ҳавзаларнинг эвтрофикацияси, ва ер сатҳи олди 
озонни камайтириш бўйича протоколининг ратификацияси Ўзбекистонга илмий ҳамкорлик ва сиёсий 
музокаралар орқали ҳавони ифлословчи моддалар эмиссиясини қисқартириш учун махсус чора-
тадбирларни белгилашга кўмаклашган бўлур эди. Марказий Осиё мамлакатлари орасида фақат 


72 
Қозоғистон ва Қирғизистон конвенцияни ратификация қилдилар. Ратификация ушбу икки мамлакат 
билан трансчегаравий ҳаво ифлосланиши борасида мулоқот учун замин яратган бўлур эди. 
Саноат фалокатларининг трансчегаравий таъсири тўғрисида конвенция 
Конвенция 1992 йилда қабул қилиниб 2000 йил 19 апрель куни кучга кирди. Конвенциядан мақсад 
тарафларга саноат ҳалокатларнинг олдини олишга, уларга тайёр туришга ва мувофиқ равишда жавоб 
чораларни кўришда ёрдам беришдир. Конвенцияда, шунингдек, ҳалокат юз берганда тарафлар бир 
бирига ёрдамга келиши, тадқиқот ва ишланмаларда ҳамкорлик қилиши ва ахборот ва технологиялар 
билан алмашиши рағбатлантирилади. Қозоғистон Марказий Осиё минтақасида Конвенцияга қўшилган 
ягона давлатдир. Бироқ, Ўзбекистон бутунлай четда эмас. У Конвенция котибияти 2005 йил декабрь 
ойида ташкил қилган Конвенцияни бажариш учун талаб қилинадиган миллий даражадаги 
мажбуриятларни бир хил тушунилишини таъминлашга қаратилган юксак даражадаги мажбуриятлар 
учрашувида тўла қатнашди. Учрашувда Конвенцияни бажаришга қаратиб олинган мажбуриятлар ифода 
этилган баёнот қабул қилинди ва у миллий кўмак дастурларини тузишга йўл очиб берди. 
Кейин вазиятни ўрганиш гуруҳи 2007 йил июль ойида Ўзбекистонда бўлди. У Ўзбекистон 
Конвенциянинг асосий талабларидан кўпини кенг миқёсда бажариб бўлган, деган хулосага келди ва 
асосий олдиндаги вазифаларни қўйидагича тавсия қилди: (1) қўшни мамлакатларни хавфли фаолият 
тўғрисида хабардор қиладиган органни тайинлаш ва (2) Саноат фалокатлар тўғрисида хабар бериш 
тизимини мумкин қадар тезроқ амалга ошириш. Шундан келиб чиққан ҳолда мамлакат дастурнинг 
кейинги босқичига ўтиши ва керак бўлганида кўмак олиб Конвенциянинг мураккаброқ талабларини 
бажариш борасида фаол иш олиб бориши мумкин бўлур эди. 
Шундан кейин 2009 йил февраль ойида Фавқулодда вазиятлар вазирлигида алоқалор учун янги масъул 
киши тайинланди; Саноат ҳалокатлари тўғрисида хабар бериш тизимини ривожланиб бормоқда. Бироқ 
Конвенцияга тўла қўшилиш ҳалокатларнинг олдини олиш ва хабардор қилиш борасида нозик 
масалаларга боғлиқ, бунда Ўзбекистон икки томонлама чора-тадбирлар заруратига диққатни жалб 
қилмоқда. 
Шу орада, 2007 йил апрель ойида Вазирлар Маҳкамасининг 71-қарори билан фавқулодда вазиятларни 
олдиндан кўриш ва олдини олиш ва фавқулодда, жумладан табиий фавқулодда вазиятлар борасида 
ишлайдиган вазирлик ва идоралардан иборат ҳукумат миқёсидиги комиссияни тузиш ҳукумат дастури 
қабул қилинди. 
Европа учун атроф-муҳит жараёни 
Ўзбекистон Европа учун атроф-муҳит жараёнида қатнашади. ТМДҚ БМТЕИК Атроф-муҳит соҳасидаги 
сиёсат қўмитасининг Атроф-муҳит мониторинги ва баҳоланиши ишчи гуруҳининг фаолиятида иштирок 
этади. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ривожланиш Дастури билан ҳамкорликда Ишчи гуруҳ ишлаб 
чиққан индикаторлар асосида миллий атроф-муҳит индикаторлари рўйхати тузилди. Миллий атроф-
муҳит индикаторлари асосида Ўзбекистон учун атроф-муҳит ахборот тизими (АМАТ)
10
йўлга қўйилди. 
АМАТ атроф-муҳит борасидаги ахборотнинг қамровли манбаидир. АМАТ веб-сайти орқали Ўзбекистон 
атроф-муҳит мониторинг маълумотини сўраб олиш, таҳлил қилиш ва онлайн режимида кўрсатиш 
мумкин. Икки нашр чоп этилди: Ўзбекистоннинг индикаторларга асосланган 2008 йил учун атроф-
муҳит шарҳи ва Ўзбекистоннинг атроф-муҳит атласи. Веб-сайт ташкил қилинганидан бери ҳеч қардай 
маълумот қайта ишланмади ва веб-сайтда фақат 2006 йилгача тўпланган маълумот кўрсатилади (3-боб). 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish