ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
UNIVERSITI TEKNOLOGI MARA (UiTM), MALAYSIA
ЎзРФА В.И.РОМАНОВСКИЙ НОМИДАГИ МАТЕМАТИКА ИНСТИТУТИ
АБАЙ НОМИДАГИ ҚОЗОҚ МИЛЛИЙ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
UNIVERSITI MALAYSIA TERENGGANU (UMT), MALAYSIA
ИККИНЧИ АХБОРОТ ХАТИ
“ҲИСОБЛАШ МОДЕЛЛАРИ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ (ҲМТ2022)”
Ўзбекистон-Малайзия иккинчи халқаро конференцияси
Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ), Ўзбекистон, Тошкент
2022 йил 16-17 сентябрь
Ўтказиш жойи:
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён турар-жойи
Ташкилий қўмита манзили:
Тошкент ш. Талабалар шаҳарчаси, Ўзбекистон
Миллий университети, Амалий математика ва
интеллектуал технологиялар факультети, А401
тел: +998712271721, +998998210671,
http://cmt.nuu.uz/ ,
cmtnuu@gmail.com.
Ўзбекистон Миллий университети ҳамкор
таълим муассасалари билан
биргаликда истиқболли муаллифларни ўзларининг асл мақолалари билан 2022 йилнинг
16-17 сентябрида ўтказиладиган “Ҳисоблаш моделлари ва технологиялари”
номли
иккинчи халқаро конференцияда иштирок этишга таклиф қилади.
Конференциянинг мақсади тадқиқотчиларнинг ҳисоблаш
моделлари ва
технологиялари соҳалари бўйича олиб борган илмий тадқиқотлари натижалари билан
ўртоқлашиши ва илмий мунозаралар учун муҳит яратишдир.
Қабул қилинган тезислар конференциянинг тезислар тўпламида чоп этилади ва
муаллифларнинг электрон почтасига жўнатилади. Тақриз қўмитаси томонидан
танланган мақолалар SCOPUS журналларда чоп этишга тавсия килинади.
Талабалар, докторантлар ва ёш олимлар;
Соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва бошқаларнинг
ИШТИРОК ЭТИШИ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ.
ҚУЙИДАГИ ЙЎНАЛИШЛАРДА МАЪРУЗАЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ:
1.
Ҳисоблаш
математикаси;
2.
Ҳисоблаш технологиялари;
3.
Ахборот хавфсизлиги;
4.
Инженерлик математикаси ва технологиялари;
5.
Алгебрада ҳисоблашлар;
6.
Функциялар назарияси;
7.
Норавшан таҳлил;
8.
Амалий математика;
9.
Математик моделлаштириш;
10.
Амалий статистика;
11.
Суюқлик динамикаси;
12.
Молиявий математика
Муҳим саналар:
Тезисларни топширишнинг охирги муддати: 30 июнь 2022 й.
Тезисларнинг қабул қилинганлиги ҳақида эълон муддати: 10 июль 2022 й.
Мақолаларни топширишнинг охирги муддати: 30 июль 2022 й.
2022 йилнинг 30 июлигача тезисларнинг қабул қилинганлиги ҳақида эълон юборилади:
Иштирок этиш тўлов шартлари:
1.
Маҳаллий тадқиқотчи /маърузачи: 200 000 сўм
2.
Маҳаллий қатнашчи (Делегат/Эшитувчи): 200 000 сўм
3.
Чет эллик тадқиқотчи /маърузачи: 40USD
4.
Чет эллик қатнашчи (Делегат/Эшитувчи): 40 USD
Иштирок этиш тўлови қуйидагиларни ўз ичига олади:
1.
Сертификат:
маърузачи учун: қатнашганлик ва
маъруза Сертификат;
қатнашганлар учун: қатнашганлик Сертификат;
конференция бўлими раислар учун: қатнашганлик ва
раислик
қилганлиги учун Сертификат.
2.
Тезислар тўплами
3.
Программа
4.
Квитанция
5.
Презентация(реклама)
6.
Папка (рюкзак, халта)
7.
Кофе брейк
8.
Транспорт
Изоҳ. Тавсия этилган маколаларни SCOPUS журналларида чоп этиш
харажатлари юкоридаги туловга кирмайди.
КОНФЕРЕНЦИЯ ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТСИ.