Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

Таҳлилий лабораториялар 
ТНИДИнинг 1 марказий ва 28 ҳудудий таҳлил лабораторияси бор. Ушбу лабораторялардан бештаси сув 
ва тупроқда пестицидлар миқдорини баҳолашда ихтисослашган. Марказий ва тўрт ҳудудий лаборатория 
тегишли халқаро стандартлар (Халқаро стардатизация ташкилоти (ISO)/Халқаро электротехника 
комиссияси (IEC)нинг қўшма Тест ва калибровка лабораториялари учун умумий талаблар 17025:2005-
сон публикациясидаги тавсия этилган стандартлар) асосида аккредитация қилинган ва иккитасининг 
аккредитацияси 2009 йилда кутилмоқда. ТНИДИ эмиссия ва чиқаришда ифлословчи моддаларни 
аниқлаш усулларини ишлаб чиқади. У Ўзгидромет, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Геология ва минерал 
ресурслар давлат қўмитаси таҳлилий лабораториялари билан биргаликда ўзаро калибровка 
машғулотларини ўтказади. У корхоналар таҳлил лабораториялари ўлчовларининг сифатини текширади 
ва ушбу лабораторияларни сертификатлайди. Айни пайтда, ТНИДИ тўлов эвазига хусусий корхоналарга 
мониторинг хизматини кўрсатади. Баъзи ҳолларда бу манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин. 


55 
Ўзгидромет ҳаво сифатини таҳлил қилувчи 17 лаборатория, сув сифатини таҳлил қилувчи 2 лаборатория 
ва тупроқ сифатини таҳлил қилувчи 1 лабораторияни эксплуатация қилади. Ушбу лабораториялардан 
биттаси ҳам ISO 17025:2007га мувофиқ аккредитация қилинмаган. Шундай бўлса ҳам, ўлчов 
мосламалари сертификатланган. 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги эксплуатация қилаётган санитария ва гигиена лабораториялари сони 2001 
йилдаги 138дан 2009 йилдаги 175гача ошди, ва ISO 17025:2007 бўйича аккредитация қилинган 
лабораториялар сони 23 дан 45гача ошди. Ушбу лабораториялардан кўпи таъмирланди ва қайта 
жиҳозланди. Бу 2001 йилдан бери ҳаво намуналарида таҳлил қилинадиган параметрлар сонини 28дан 
32гача, сув намуналарида – 21дан 26гача ва тупроқ намуналарида 12дан 24гача олиб чиқиш 
имкониятини берди. Тошкентдаги марказий лабораторияда сув ва озиқ-овқат маҳсулотларида оғир 
металларни аниқлаш янги таҳлил усули киритилди. Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда 2010 йилдан 
бошлаб молиялаши келишилган лойиҳада ифлосланиш ва озиқ-овқатни мониторинг қилишни 
такомиллаштириш учун барча санитария ва гигиена лабораторияларни қўшимча замонавий жиҳозлар 
билан таъминлаш назарда тутилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг икки юз ўн бактериология 
лабораторияси (улардан 43таси ISO 17025:2007 бўйича аккредитациядан ўтган) ичимлик суви ва 
гигиена сувининг сифатини, шунингдек тупроқ ва озиқ-овқат сифатини таҳлил қилиб келмоқда. 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 23 радиология лабораториясидан барчаси 1.740 қурилма ва 
муассаларда ионловчи радиация таъсири ўлчаш учун аккредитациядан ўтди. 2001 йилда ҳам 
бактериология, ҳам радиология лабораториялари у ёки бу миқёсда таъмирланди. 
Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси бир марказий ва уч ҳудудий лабораторияга эга. 
Улардан ҳеч қайсиси ISO 17025:2007 аккредитациясини олмаган. Шундай бўлса-да, ўлчов асбоблари 
сертификатланган. 
Ўзбекистондаги таҳлил лабораторияларининг умумий ҳолати ўзгаришлари 3.1.-жадвалда келтирилган.
Атроф-муҳит сифати стандартлари 
Гарчи Ўзбекистонда аксарият собиқ СССР атроф-муҳит стандартлари (MAC)лар қўлланиб келинса-да, 
улар расман миллий стандартлар сифатида қайта тасдиқланди ёки бир мунча қайта кўриб чиқилиб 
янгидан эълон қилинди. Стандартлар тизими қамровли ва ҳаддан ташқари кўп мақсадга 
йўналтирилганлигича қолмоқда. У қўйидагиларни қамраб олади: 
• 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2005, 2006 ва 2008 йилларда тасдиқлаган атроф ҳаво учун 478 РЭК, 
шунигдек яқинда ТМДҚ тасдиқлаган ўсимликларнинг ҳаво ифлосланиши таъсирида бўлишига 
доир 3 РЭК; 
• 
Балиқчилик учун аҳамиятли сув ҳавзаларидаги сув сифатига доир, собиқ СССР Балиқчилик 
вазирлиги 1990 йилда тасдиқлаган 952 РЭК (уларда 912 кимёвий модда ва 40 заҳарловчи 
гербицид ва пестицид қамраб олинган) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2000 йилда тасдиқлаган 
ичимлик сувига доир 46 РЭК (38 кимёвий модда, 6 бактериология ва 2 радиология параметри); 
• 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2005 йилда тасдиқлаган тупроқ сифатига доир 111 РЭК. 
Ўзбекистонда РЭК кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишда идоралараро маслаҳат 
мувофиқлаштирувчи орган мавжуд эмас. Натижада номинал РЭКва уларни аслида ижро этилиши 
(мувофиқлик) орасида фарқ бор. 
Назорат қилинадиган ифлословчиларнинг сони ҳаддан ташқари катта эканлиги давлат органлари 
зиммасига бажариб бўлмайдиган мониторинг ва мувофиқликни таъминлаш талабларни юклайди. Бир 
қатор Ўзбекистон старндартлари аниқлаш ва ҳисоблаш бўсағасидан паст бўлгани туфайли улар 
бажариляптими, йўкми аниқлашнинг имкони йўқ. Бундан ташқари, бюджет чекланганлиги туфайли 
мониторинг стандартларига биноан ўлчаниши керак бўлган кўп параметрлар устидан кундалик 
мониторинг бажарилмайди. Масалан, ТНИДИ фақат 4дан 40тагача ҳаво параметрини, 5дан 20тагача 
сув параметри ва 26 тупроқ параметрини ўлчайди. 


56 
Бошқа томондан, баъзи моддалар (масалан, эвтрофикация (сув ҳавзасининг ўсимлик босиши)га сабаб 
бўладиган фосфор ва сувдаги канцероген моддалар) назорат қилинмайди. Тикланиш ёки сув 
экотизимларини сақлаш мақсадларида сув сифати параметрлари белгиланган эмас. 
Мавжуд атроф-муҳит сифати стандартлари барча манфаатдор тарафлар учун фойдали бўлиши 
мақсадида ўзгартирилиши ва ривожлантирилиши зарур. Атроф-муҳит стандартларининг қайта кўриб 
чиқилган тизимида ҳам халқаро кўрсатмалар, ҳам атроф-муҳитнинг ўзига хосликни инобатга олган 
ҳолда диққат-эътибор хавфли моддаларга қаратилиши керак. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish