57
ҳудудлари, ўрмонларни тиклаш ва озиқ-овқат бўлмаган маҳсулотни йиғиб олиш; балиқчилик
хўжаликларида балиқ олиш ва кўпайтириш; ер ўзлаштириш; муҳофаза қилинган табиий ерлар;
атроф-
муҳит муҳофазасининг жорий таннархи; ва атроф-муҳитни ифлослаш бадаллари. Транспорт эмиссияси,
иссиқхона гази эмиссияси, озонни емирадиган моддалар сарфи, оқава сув чиқариш ва хосил қилиш, ва
саноатнинг хавфли бўлмаган чиқиндисини қайта ишлаш ва чиқариб ташлаш каби муҳим атроф-муҳит
масалалари статистик маълумот йиғиш билан қамраб олинмайди. 2006 йилда кичик (ишловчилар сони
100 ходимгача) корхоналарнинг ҳаво эмиссиялари, оқава сув чиқариши ва чиқинди ҳосил қилиши
тўғрисидаги статистика ҳисоботлари йўналтирилгани биринчи АҲШ ўтказилганидан кейинги ягона
силжиш бўлди.
Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда атроф-муҳитга
тегишли
даврий статистик тўпламлар эълон қилинмайди. Атроф-муҳитга тегишли чекланган миқдордаги
маълумот фақат пуллик нашр сифатида тарқатиладиган миллий «Статистика йиллиги»да эълон
қилинади. Статистика давлат қўмитаси атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан оқилона
фойдаланишга доир фақат танланган давлат органлари фойдаланиши учун йиллик хабарнома чиқаради.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ривожланиш Дастури (БМТТД)нинг молиявий ёрдами орқали 2006
йилда Статистика давлат қўмитаси Статистика давлат қўмитаси бир маротабали Ўзбекистонда атроф-
муҳит ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш: факт ва рақамлар, 2000–2004 йиллар нашрини эълон
қилди. Статистика давлат қўмитаси тўплаган аксарият атроф-муҳитга тегишли маълумот Ўзбекистон
жамоатчилиги учун очиқ эмас. Маълумот талабга асосан ва фақат ҳақ тўланаши эвазига берилади.
Статистика давлат қўмитаси атроф-муҳитга тегишли статистик маълумотни ўзининг
веб-сайтида
жойлаштирмайди.
Атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги маълумот
ТМДҚ 1.000 нусхада атроф-муҳит ҳолати ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисида
миллий ҳисоботни ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр қилади. Бундай ҳисоботларнинг охиргиси 2005
йилда эълон қилинган бўлиб 2002–2004 йиллар даврини қамраб олади. Ҳисоботнинг қисмлари билан
ТМДҚ веб-сайтида танишиш мумкин. Ҳисобот асосан баён бўлиб (Белград, 2007 йил) Европа учун
атроф-муҳит вазирлар олтинчи конференциясида тасдиқланган БМТЕИКнинг Шарқий Европа,
Кавказ
ва Марказий Осиёда атроф-муҳитни баҳолаш ҳисоботларини тайёрлаш йўриқномасига риоя қилмайди.
У турли вазирлик ва идоралар тақдим қилган ахборотнинг йиғиндиси бўлиб қолмоқда. Атроф-муҳит
соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқишда ҳисобот натижаларидан чекланган миқёсда фойдаланади.
2008 йилда ТМДҚ Ўзбекистонда атроф-муҳит ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисида
(1988–2007) миллий ҳисобот ни эълон қилди. Унга 2007 йил атроф-муҳит маълумоти киритилган, ҳам у
ахботорга бой, бироқ, у индикаторларга асосланмаган ва ўқиши осон ҳисобот эмас. Ҳисоботнинг бир
минг нусхаси бутун мамлакат бўйлаб тарқатилди. 2008 йилда ТМДҚ Ўзбекистоннинг 2008 йил экологик
шарҳи, индикаторларга асосланган, ва Ўзбекистоннинг экологик атласини эълон қилди. Ҳар иккала
нашр БМТРД лойиҳиларининг натижаси бўлиб БМТЕИК томонидан Европа атроф-муҳит
агентлиги
билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган индикаторларни тарғиб қилди. Халқаро келишилган атроф-муҳит
индикаторларининг Ўзбекистонда барқарор равишда қўлланилиши шубҳа туғдиради, чунки ТМДҚ
келажакда индикаторларга асосланган баҳолашни жорий этиш учун бирон бир чора кўрганлигидан
далолат йўқ.
Ҳар икки йилда бир марта ТНИДИ Атроф-муҳит мониторинги: атроф-муҳит ҳолати ва табиий
ресурслардан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботини эълон қилади. Унда ихтисослашган мониторинг
тармоқлари учун масъул олти давлат муассасали тўплаган мамлакатдаги ҳаво, сув ва тупроқ
мониторинги натижалари тақдим этилади. Унда ифлосланиш тенденциялари ва асосий таҳдидлар
аниқланади. Энг сунгги ҳисобот 2007 йилда эълон қилиниб 1.000 нусхада тарқатилди.