Bog'liq 10 Тошкент вилояти маълумотнома 29 04 2022
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИ ДЕПАРТАМЕНТИГА Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ва Қўйлиқ деҳқон бозорларидаги савдо нуқталарида ва йирик супермаркетларда 28-29 апрель кунлари олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра қуйидаги ўзгаришлар кузатилди.
Гуруч (лазер) нархларидаги ўзгаришлар мавсумий омиллар натижасида юзага келган. Апрель-май ойлари шоли экиш мавсуми эканлиги ва ушбу мавсумда гуруч маҳсулотлари экиш учун уруғлик сифатида фойдаланилиши фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар билан олиб борилган суҳбатларимиз давомида маълум бўлди. Ушбу сабабли захираси камроқ бўлган гуруч маҳсулотининг нархларида ошишлар кузатилиши мумкинлиги сотувчилар томонидан таъкидланди.
Сут маҳсулотининг нархи тушганлиги қаттиқ маҳсулоти нархининг пасайишига сабаб бўлмоқда.
Картошка маҳсулоти янги хосилининг нархлари тушиш натижасида янги хосилга талаб ортиб, эски хосилга нисбатан талаб камаётганлиги сабабли сотувчилар томонидан эски картошка маҳсулотини тезроқ сотиб юбориш мақсадида арзонроқ нархларда сотиллаётганлиги таъкидланди. Маълумот учун хозирги кунда ички бозорларимизда янги картошка маҳсулотининг нархлари майдаси - 5000 сўм, йириги - 6000 сўм атрофида сотилмоқда.
Бодринг маҳсулоти нархларининг пасайиши ҳам мавсумий характерга эга бўлиб, иссиқхоналар ўз фаолиятларини қишки мавсумини якунлаб барча қолдиқ маҳсулотларини сотувга чиқараётганлиги сабабли таклиф ҳажми сезиларли ошган. Шунингдек, баҳорги иссиқхоналарда (биологик ёки қуёш нури билан иситиладиган) етиштирилган бодринг маҳсулотининг ҳам сотувга чиқиши, бодринг маҳсулоти нархининг кескин тушишига сабаб бўлаётганлиги иссиқхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар томонидан таъкидланди.
Помидор маҳсулоти нархидаги ўзгаришлар кунлар исиши натижасида помидор маҳсулотининг пишиши тезлашиши ва таклиф ҳажмининг кўпайиши билан боғлиқлиги сотувчи ва тадбиркорлар томонидан таъкидланди. Помидор маҳсулотида, бодринг маҳсулоти нархларидаги каби кескин тушишлар бўлмаганлиги, баҳорги иссиқхоналарда помидор маҳсулоти пишиб етилмаганлиги яъни помидор маҳсулотининг пишиш даври узоқроқлиги билан изоҳланди.
Шунингдек, помидор маҳсулотининг экспортга чиқиши бўйича талаб ва таклифи ўзгариши ҳам ички бозор нархларига ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Кузатувларимизда маълум бўлишича, карам маҳсулоти ҳажми ички бозорларимизда сезиларли даражада ошган. Олдинги ҳафтада берилган маълумотимизда Тошкент вилояти Бекобод туманида етиштирилган карам маҳсулотлари бозор расталарига чиқганлигини таъкидлаб ўтган эдик. Ушбу ҳафталарда бошқа ҳудудларда ҳам карам маҳсулоти ҳосили пишиб етилганлиги, таклиф ҳажмининг ортиши ва нархлар тушишига олиб келганлиги сотувчилар томонидан маълум қилинди.
Тиббиёт лабаратория хизматлари нархларидаги ўзгаришлар танлаб олинган тиббиёт клиникасида узи қиладиган аппарат модели янгиланганлиги билан изохланди.