Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


Рамка 2.2: 2004–2006 қабул қилинган эмиссия стандартлари бўйича методология ҳужжатлари



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

 
Рамка 2.2: 2004–2006 қабул қилинган эмиссия стандартлари бўйича методология ҳужжатлари
• 
Оқава сувга ишлов беришда техник жиҳатдан имкони бор индикаторларга кўра ифлословчи моддаларни сув 
ҳавзаларига оқизиш ва ерга кўмиш бўйича лойиҳа лимитларни ишлаб чиқиш ва ташкиллаштириш жараёни 
(Ўз РҲ 84.3.5:2004) 
• 
Оқава сувга ишлов беришда техник жиҳатдан имкони бор индикаторларга қўра ифлословчи моддаларни сув 
ҳавзаларига оқизиш ва ерга кўмиш лимитларини белгилаш учун индикаторлар (Ўз РҲ 84.3.6:2004) 
• 
Оқава сувга ишлов беришда техник жиҳатдан имкони бор индикаторларга кўра ифлословчи моддаларни сув 
ҳавзаларига оқизиш ва ерга кўмиш лимитларини ҳисоблаш бўйича методик йўриқнома (Ўз РҲ 84.3.7:2004) 
• 
Чиқиндиларни ҳосил қилиш ва истеъмол қилиш лимитлари бўйича лойиҳаларни ташкил қилиш ишлаб чиқиш (Ўз РҲ
84.3.17:2005) 
• 
Ўзбекистон Республикаси корхоналири учун ҳавога эмиссия лимитларини белгилаш ва ифлослаш манбаларини 
инвентаризация қилиш бўйича йўриқнома, 2006 
2.9 
Хулоса ва тавсиялар 
Атроф муҳим соҳасидаги талабларга риоя қилишга ва уни таъминлашга бўлган муносат ва ёндашув, 
аслида, шунингдек атроф-муҳит соҳасидаги сиёсат воситалари мажмуаси Ўзбекистонда биринчи АҲШ 
ўтказилгандан бери айтарли ўзгармаган. 
Ўзбекистонда атроф-муҳит талабларига риоя қилинишини таъминлаш тизимининг ажралиб турадиган 
хусусияти – бу НОФМРК инспекцияларни режалаштириш, тартибга солиш ва мониторингга юқори 
даражада марказлашган ёндашувдир. НОФМРК илгари сураётган устун умумий ёндашув атроф-муҳит 
соҳасидаги инспекциялар сонини қисқартириб Ўзбекистондаги корхоналар зиммасидаги юкни 
енгиллаштиришдан иборат. Бу бизнес жамоаси учун бир неча ижобий оқибатларга олиб келади ва 
мамлакатда фаолият юритиш учун яхшироқ тартибга солиш режимини таъминлайди. Бироқ, шунингдек 
бу ҳуқуқ-тартибот органлари изчиллик кўрсатмай, тартибсиз, атроф-муҳит талабларига мувофиқликни 
ва риоя қилишни таъминлаш тўғрисида аниқ стратегик тушунчага эга бўлмай атроф-муҳит қонунларини 
қўллаши вазиятига олиб келади. Текширувлар сонини мунтазам камайтириш атроф-муҳит талабларига 
мувофиқликни ва риоя қилишни таъминлаш механизми таъсирчанлиги ва самарадорлигини баҳолаш 
учун асосий иш кўрсаткичи, деб ҳисобланиши мумкин эмас. Бундай қисқартириш атроф-муҳит 
шароитларининг яхшиланиши ёки барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга олиб келмайди. 


45 
Тавсия 2.1: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тегишли оргарлар билан биргаликда: 
(a) 
Мақсад ва устун вазифалар, тегишли муддатлар ва атроф-муҳит талабларига мувофиқликни 
ва уларга риоя қилиниши таъминланганлигини кафолатлайдиган иш кўрсаткичлари белгиланган 
атроф-муҳит талабларига риоя қилиниши таъминлаш стратегиясини ишлаб чиқиши; 
(b) 
Ушбу стратегияни тегишли маъмурий поғоналарда самарали амалга ошириш учун зарур бўлган 
имкониятларни ошириш фаолиятни таъминлаши лозим. 
 
Атроф-муҳит соҳасидаги сиёсатнинг катор воситалари, масалан, атроф-муҳит аудитлари ёки атроф-
муҳитга таъсирни баҳолашда жамоатчилик иштироки талаблари қонун қоидалари аниқ бўлмаганлиги 
туфайли қўлланилмайди ёки тарғиб қилинмайди. Бундай ёндашув кўп ҳолларда мамлакатда баъзи янги 
ва илғор воситалардан самарали фойдаланишни жадаллаштирадиган восита, деб ҳисобланган бир 
пайтда у жиддий камчиликларга эга. Бундай воситалар ва талаблар ҳақида ҳукуматнинг тартибга 
солувчи органлари ва тартибга солинаётган жамоада билим етишмаслиги улар самарали равишда 
бажарилишини мураккаблаштириши мумкин. Шунингдек, бу тартибга солишда жиддий зиддиятларга 
сабаб бўлиши, қонун ҳужжатларидаги тафовутларга ва ҳатто коррупция масаласи эҳтимоллигига олиб 
келиши мумкин. Гарчи, амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, давлат дастурлари ва концепциялари 
лойиҳалари учун давлат экологик экспертизани ўтказиш шарт бўлса ҳам, стратегик атроф-муҳит 
баҳолаш чораси умуман тарғиб қилинмайди. 
Тавсия 2.2: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси: 
(a) 
Атроф-муҳит аудити, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик атроф-муҳитни 
баҳолаш каби атроф-муҳит соҳасидаги сиёсат воситалари тўғрисида қонуности ҳужжат 
лойиҳасини тузиши;
(b) 
Батафсил бажариш режаси ва йўриқномалар орқали уларнинг амалий татбиғини 
рағбатлантириши лозим. 
Инспекция ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишдаги қонунга риоя 
қилишни таъминлаш фаолияти ҳақидаги ҳисобот (шарҳ, сводка)лар жамоатчилик учун очиқ бўлиши 
атроф-муҳит соҳасидаги ҳуқуқ-тартибот органларининг транспарентлиги ва жамоатчилик олдида 
жавобгарлигининг муҳим жиҳати ҳисобланади. Ундан ташқари, ҳисоботлар саноат корхоналари 
устидан жамоатчилик экологик назорати ва аниқланган ҳуқуқбузарликларга нисбатан ҳуқуқ-тартиботга 
риоя қилишни таъминлаш механизмини қўллаш жиҳатидан фуқаролар ва ННТ учун қимматли ахборот 
манбаи бўлиб қолади. 
Тавсия 2.3: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тегишли органлар билан биргаликда: 
(a) 
Инспекциялар ва табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш талабларига 
риоя қилишни таъминлаш ҳаракати тўғрисидаги шарҳ ва қисқача баёнлар каби маълумотлар 
жамоатчилик учун очиқ бўлишини таъминлаши; 
(b) 
Ушбу маълумотни мунтазам янгилаб туриши керак. 
Ўзбекистонда маъмурий жарималар, аслида, ягона мавжуд маъмурий жазо чораси ва, янада кўпроқ, 
атроф-муҳит қонунларига риоя қилмаганлик учун ягона санкция ўрнида қўрилади. Бундай вазиятда 
жарималарнинг қонунларга риоя қилишни таъминлаш воситаси сифатида самарадорлиги ва 
таъсирчанлигини баҳолаш имкони мавжуд эмас. Улар атроф-муҳит соҳасидаги талабларга риоя 
қилмасликдан ушлаб қолувчи омил сифатида амал қилмайди. Ушбу қонтексда, қайта ва мунтазам 
равишда содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун тайинланадиган жазо чоралар масаласини 
қайта кўриб чиқиш фойдали бўлур эди, чунки фаолиятни тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш каби мавжуд 
имкониятлар катта чекловчи иқтисодий омилларга дуч келади. 
Тавсия 2.4: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маъмурий санкцияларнинг ҳозирги пайтда атроф-муҳит 
соҳасида ҳуқуқбузарликка қарши қўлланилишининг самарадорлиги ва таъсирчанлигини қайта кўриб 


46 
чиқиб қайта ва мунтазам равишда атроф-муҳит соҳасида қонун ҳужжатларини бузиш ҳолларида 
кучайтириш имкониятини кўриб чиқиши лозим. 
АМТБ ва экологик рухсатномалар бериш миллий қонун ҳужжатлари ва атроф-муҳит соҳасидаги 
сиёсатнинг муҳим воситалари сифатида Ўзбекистонда фаол қўлланиб қелмоқда. Бироқ, кўп соҳаларда 
улар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иқтисодий Комиссияси (БМТЕИК) ва Европа 
Иттифоқининг БМТЕИК Эспу конвенцияси,
6
Европа Иттифоқининг АМТБ тўғисидаги директиваси
7
ва 
БМТЕИК Аархус конвенцияси
8
каби тегишли ҳуқуқий воситалари билан уйғунлаштирилмаган. Бу 
хусусан АМТБ керак бўлган фаолият турлари рўйхати, АМТБ жараёни босқичлари, шунингдек атроф-
муҳитга тегишли қарорлар қабул қилинишида жамоатчиликнинг иштироки ҳолларига тегишли. 
Юқорида тилга олинган БМТЕИК конвенцияларининг ратификациясини янада орқага суриш юқорида 
тилга олинган атроф-муҳит соҳасидаги воситаларининг Ўзбекистонда имплементациясининг тегишли 
халқаро илғор тажрибага номувофиқлигини орттириб боради (4-боб). 
Тавсия 2.5: 
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш воситалир ва жамоатчилик иштирокини БМТЕИКнинг тегишли 
воситалари билан уйғунлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси: 
(a) 
Табиат қўриқхоналарни, миллий боғлар ва ўрмончилик бўлими, ўрмончилик ва ўрмонлар 
ҳолатини давлат назорати бўлинмаси (Эспу конвенцияси), Атроф-муҳит масалаларида 
ахборотдан фойдаланиш имкониятлари, жамоатчиликнинг қарорлар қабул қилишда иштироки 
ва судга мурожаат қилиш имконияти тўғрисида (Аархус) конвенцияси ва Аархус 
конвенциясининг Ифлословчи моддаларни чиқариш ва кўчириш реестрлари бўйича Киев 
протоколининг ратификация қилиниши жараёнини тезлаштириши;
(b) 
Ушбу воситаларнинг тўла имплементациясини таъминлаш учун батафсил ҳуқуқий ва меъерий 
шароитни яратили лозим. 
6
Табиат қўриқхоналани, миллий боғлар ва ўрмончилик бўлими, ўрмончилик ва ўрмонлар ҳолатини давлат 
назорати бўлинмаси. 
7
2-ҳаволани қўринг. 
8
Атроф-муҳит масалаларида ахборотдан фойдаланиш имкониятлари, қарорлар қабул қилишда жамоатчиликнинг 
иштироки ва судга мурожаат қилиш имконияти тўғрисида конвенция. 


47 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish