Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


  Мувофиқликни таъминлаш: мониторинг ва ҳисобот



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

2.5 
Мувофиқликни таъминлаш: мониторинг ва ҳисобот 
 
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда тартибга солинаётган жамоа атроф-муҳитга тегишли талабларга 
мувофиқлигини мониторинг қилиш ва у ҳақда ҳисобот тақдим этишнинг қуйидагиларга асосланган 
икки тури қўлланилмоқда: 
1. 
Корхона ва табиатдан фойдаланувчиларни инспекция қилиш ва турли инспекциялар томонидан 
ҳуқуқий чоралар кўриш. 
2. 
Эмиссияни ихтисослашган таҳлилий назорат инспекциялари томонидан мониторинг қилиш. 
Текширув жараёнлари 1994 йил Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс қоидалари ва Вазирлар 
Маҳкамаси ёки ТМДҚ қабул қилган баъзи низомлар билан тартибга солинади. Кўриб чиқилаётган давр 
мобайнида ҳукумат корхоналар ривожланишига маъмурий тўсиқларни камайтириш сиёсатини фаол 
олиб борди, бунинг натижасида эса воситаларни қўллаш чекланди ва режали ва режадан ташқари 
инспекциялар сони сезиларли даражада қисқарди. Ҳозирда мамлакатдаги ҳар қандай хўжалик юритувчи 
субъектни ва тадбиркорни режали текшируви фақат НОФМРК тасдиқлаган жадвал асосида, хусусан 
инспекция жадвалга киритилган бўлса ва фақат келишилган вақт мобайнида олиб борилиши мумкин. 
Текширув жараёни тобора қаттиқроқ тартибга солинмоқда ва давлат ҳуқуқ-тартибот органлари учун 
кўпроқ тақиқ ва чеклашлар белгиланмоқда. Шундай қилиб, хусусий корхоналар учун атроф-муҳитга 
тегишли талабларга мувофиқлик текширувлари бир йилда бир мартанинг ўрнига икки йилда бир марта 
қилиб камайтирилди, давлат корхоналарида текширувларни бир йилда бир мартадан ортиқ ўтказилиши 
мумкин эмас. Текширув одатда 30 календарь кундан ошмаслиги керак, ва истисно ҳолларда, НОФМРК 
қарорига биноан, вақтни 30 календарь кундан ошмайдиган қўшимча муддатга узайтириш мумкин. 2008 
йил Инқирозга қарши дастурда 2009 йилда мувофиқлик текширувлари сони янада қисқартириши, 
жумладан режали текширувлар сонини 30 фоизга қисқартириш назарда тутилган (2.1-расм). Бунинг 
устига, тартибга солинаётган жамоа доирасида давлат ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 
5
(Европа парламенти ва Кенгашининг 2000 йил 23 октябридаги сув сиёсати соҳасида Жамоа ҳаракати учун асос солган 
2000/60/EC директиваси) Directive 2000/60/EC of the European Parliament and of the Council of 23 October 2000 establishing a 
framework for Community action in the field of water policy.


40 
мувофиқлик текширувларини ўтказиш жараёнлари ва инспекторларнинг ҳуқуқ ва масъулиятлари 
тўғрисида юқори даражадаги хабардорлик мавжуд эканлигини таъкидлаш муҳим аҳамият касб этади 
(2.1-рамка). 
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида Ўзбекистонда корхоналарнинг атроф-муҳит талабларига 
мувофиқлигини режаланмаган текширувлари имконияти ҳам камайтирилди. Улар фақат НОФМРК ёки 
унинг ҳудудий комиссиялари қарори билан қуйидаги ҳолларда ўтказилиши мумкин: 
• 
Текширув зарурати Президент фармонлари ёки ҳукумат қарорларидан келиб чиқса; 
• 
Агар давлат ҳуқуқ-тартибот органи ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект томонидан қонун 
ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида яхши асосланган, ҳужжатлар билан тасдиқланган 
мурожаатни олганда; 
• 
Фавқулодда вазиятнинг олдини олиш; 
• 
Санитария ва эпидемиология вазиятининг оғирлашуви ва қўшни мамлакатдан юқумли касаллик 
олиб қирилиши ва тарқалиши эҳтимоли юзага келганда. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish