www.ziyouz.com кутубхонаси
13
топширишди. Тилимдан ҳеч Аллоҳ калимаси тушмасди. Шу қадар телба бўлганим ҳолда
тилимдан дуо тушмасди. Касалҳонада бир ярим ойча ётдим. Келувчилардан эшитишимча эрим
билан жуфтакни рослаган ўша қиз яна аввалги унаштирилганига қочиб кетибди. Касалҳонадан
чиқдим. Болаларимни олмоқчи бўлдим, лекин беришмади. Ҳар ойнинг 21-куни уларни кўргани
бораман. Бошқа кунлар руҳсат беришмайди. Кўп орзуларим бор эди. Болаларимни босқичда
ўқитмоқчи эдим, уларни муносиб устоз, имом бўлишларини истардим. Аммо... Энди бироз
тинчман, намозимни истаганимдай ўқийман. Фақат болаларим ёнимда яшаса ҳотиржам
бўлардим. Ишлашга мажбур бўлдим. Истаганимдай рўмолда ишга бориб келяпман. Ойда бир
болаларимни кўраман. Бокира сингилларим дуоларида:" ЙО Раббий! Бизга ҳайрли, мусулмон,
Исломга амал қилувчи, бизнинг ҳам амалларимизга тўсқинлик қилмовчи жуфт насиб айла!"
десинлар. Аллоҳ дуоларини қабул айласин. Амийн.
Олмония, З. Й. Н. К.
БИР ОИЛАНИ БУЗДИК
Бизнинг виждон азобимиз бошқаларникидан фарқлироқ. Фаруқ Аҳмад билан ўйлаб
кўрдикки, бизнинг ҳикоямиз ҳам бир қанча одамларда марҳамат туйғуларини уйғотиши
мумкин. Ҳар қалай шундай умиддамиз. Биа ёзайлик, сиз лозим топсангиз ёритарсиз. Биз
бувимиз, ота-онамиз уч ўғил жами етти киши бир оила бўлиб яшардик. Шод ва баҳтиёр эдик.
Бувимиз ва онамиз диндор эдилар. Акамиз 25, мен 16, укам15 ёшда эдик. Акамиз ҳам ўқир ҳам
ишлар эди. Онамиз бир куни акамизга:
- Али Домаднинг қизи Дурдонани сенга олиб берайликми? - дедилар.
- Мен у қизни ёқтираман, лекин диндорлиги юрагимни сиқиб юборади-да, - деб жавоб
эбрди. Кўп ўтмасдан Дурдона опамни акамизга олиб берилди. Ота-онам диндор бўлгалиги учун
қуда томон рози бўлди. Улар турмуш қуришди. Лекин биз янгамизни ёқтирмадик. Мактабдан
келишимиз билан онамиз уйда бўлмасди, янгамиз дастурҳон ёзиб овқатга таклиф қилар, лекин
биз овқатланмасдик. Оқшом акамизга:
- Янгам бизни оч қолдирди, - дердик. Акамиз уни урарди. Асабига тегардик. Ҳижобли, қолоқ
дердик. Бечора янгамиз:
- Нега бундай муомала қиласиз, мен ҳам сиздай инсонман. Айбим- Аллоҳни амрида
бўлганимми? дерди. Йиғларди. Биз яна уни ғашига тегар, ёқтирмас, унга тўнғизга қарагандек
қарардик.
- Бизни уйимиз масжид эмас, намозингизни жомеъга бориб ўқинг, - дердик. Айтмаган
ёлғонимиз, қилмаган туҳматимиз қолмади. Қўшниларга ҳам уни ҳасис, писмиқ, паст, деб ғийбат
қилардик. Онамизни тезда ишонтириб ўзимизни таъсиримизга олдик. билмаганлари учун
онамиз тез алдандилар. Ва отамизга:
- Бу келин ўғилларимизни қон қустирмоақда, - дея уни ҳам ишонтирдилар. Янгамиз
билимдон эди. Ибодатлари ҳам онамизникидан фарқ қиларди. Фақатгина намоз билан
чекланиз қолмай фикрларини бизга ҳам юқтирмоқчи бўлардилар, лекин биз... ... . Бир куни:
- Сизда ҳеч инсон қони борми? Мендан нима истайсизлар? - деди бизга ва йиғлади.
Кечқурун акамиз уйга келганида биз унга:
- Янгамиз ота-онамизни ҳайвон деб ҳақоратлади, - дедик. Акамиз уни яна урди. Янгам
йиғлаб:
- Ҳотинидан шулар тўғрими-йўқми дея сўрамасдан айбим бўлмагани ҳолда мени урадиган
инсон билан ортиқ яшолмайман, - деди ва уйдан чиқиб кетди. Беш ойдан кейин улар
ажралишди. Қўнё Қарамонда туришарди. Бурсага кўчиб кетишди. Орадан кўп ўтмай акамиз
Юсуф Карим ёрдамизда тавба қилди. Биз ҳам икки уч йилдан кейин тавба қилдик. Иймонимиз
зиёда бўлиб боргани сайин, янгамизга қилган пасткашликларимизни эслаб эзилардик. Бир куни
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |