www.ziyouz.com кутубхонаси
12
бўлинг, азиз онажоним. Сиз ҳам мендан рози бўлинглар, болажонларим.
БИР ҚИЗНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ
Мен 15 ёшимгача Туркияда эдим. Олмонияда опам бор эди, ишларди, болаларига қарашим
учун мени чқирди. Икки уч йил болаларига қарадим. Ёшим 18 чиқди. Мени турмушга беришни
ўйлашарди. Мен ҳар доим Аллоҳга:" Ё Раббий! менга ҳожи кишини насиб эт", - дея дуолар
қилардим. У пайтлар опам ҳам поччам ҳам Исломдан ҳеч нарсани билмас ёки билсалар ҳам
амал қилмас эдилар. Мен ҳам улар каби яшардим. Туркияда пайтимда онамдан ўрганиб намоз
ўқир. рамазонда рўза тутардим. Ўша пайтлар очиқ эдим, ҳеч ким ўраниб юр демасди. Мени
жомеъга юборишмасди. Мени сўраб келганлар бўларди, бири яҳши, бири ёмон. Яъни ёмон
деганлар ўзига бино қўйганлар эди. Ўзимни ҳали ёш деганим учун турмуш қуришни
истамасдим. Яна бир гал совчиликка келишди, опам мени уларга бердил;ар, мен унчалик
истамадим, аммо номи ҳожи эканини билиб бироз илидим. Фотиҳа қилиндим, икки ойдан кейин
тўйимиз бўлди. Даслаб яҳши яшадик, қизли бўлдик. Қизим икки ёшга кирди. Янги уйга кўчиб
ўтдик. Қўшниларнинг кўпи мусулмонлар эди. Бир-биримизникига кириб-чиқиб, борди-келди
қилиб турамиз. Мен ҳам уларга ўҳшаб рўмол ўраб юришга қарорқилдим. Эрим аввал жанжал
чиқарди. Бошимни ўрашим билан урди, коса-товоқларни, биллурларни мен томон улоқтириб
синдирар, ўзимни кўчага ҳайдарди. Баъзан уйга қўймас, қизим билан ертўлаларда тонг
оттирардик. Мени мажбуран бошяланг кўчага судраб чиқарди. Икки йил тинмай таёқ едим.
Баъзан нафсидан ақли устун турар, мени ҳеч урмагандай тутарди ўзини. Яна ҳомиладор
бўлдим. "Агар ўғил бўлмаса, туғруқҳонада ўлдираман!" дерди. Мен эса Аллоҳга дуолар
қилардим. "Аллоҳим менга ўғил бер, балки эрим инсофга келар, жомеъларга борар" дея
ёлворардим. Ундан яшириб намозимни ўқир, агар билиб қолса, мени авф этинг, бошимдан
сиярди. Шукрки, бир ўғил кўрдим. Энди ўғилли бўлдик. Эрим яҳши бўлиб қолар дердим, аммо
аксинча янада телбалашди. Кечлари уйга келмас, қаҳваҳоналарда ичиб қолар, қимор ўйнар,
уйга бирор аёлни бошлаб келиб қолишидан жуда қўрқардим. Рамазонда бирор марта ҳам уйда
ифторлик қилганим йўқ. Қўшниларникига чиқардим. Бир қўшним бор эди, Аллоҳ улардан минг
карра рози бўлсин, менга кўп ёрдамлари тегди. саҳарлик деганимиз моғорлаган нонни сув
билан ярмини ейиш эди, ярмини ўғлимга қолдирардим, у ҳали кичик эди. Қизим 4 ёш эди,
баъзан ўзи рўза тутар, баъзан мен тутишини сърардим, чунки уйда барибир ейишга ҳеч нарса
йўқ эди. Бир куни ифторлик яқин қолганида шўрва қайнатдим, қўшнимиз ҳам овқат
чиқарганди. Болаларим билан ифторлик вақтини кутардик. Эрим келиб қолди, уйга кириб
ифторликни кутаётганимизни кўриб қозонга сигарета кулларини, чўпларнитўлдириб супринди
жойига тўкиб юборди. Яна аввалгидай коса товоқларни бошимга отди, бизни кўчага қувди.
Болаларимни олиб қўшимникига бордим, янгидан дастурҳон ҳозирланди, Аллоҳ берган
насибамизни едик. Кейин барчамиз жомеъга бордик. ОПам бу аҳволимни билса ҳам ёрдам
бермасди. Бу ҳам етмагандек устига устак:"Ўзинг пиширган ошайланиб ҳам ўргилиб ҳам ўзинг
ич!" дерди. Эрим қиморда ютқазиб келиб аламини мендан оларди. Бир тийин қолдирмас
ҳаммасини қиморда ютқазарди. Мен ўранганимга қарамай, бир иш топиб рўзғор юритиш
мажбуриятига қолгандим. Ойлигимни олган кун уйга келиб уриб пулимни оларди. Сабр
қилишга кучим қолмади. Полисга сим қоқдим, полислар келиберимга:"Яна ҳотинингни урсанг
уйингдан ҳайдаймиз" дердилар. У:"Бўлди энди урмайман" деб қутулиб қолар, икки кун
тинчланар, учинчи кун яна уришни бошларди. Шу тариқа тўрт ярим йил ўтгач, еган
зарбаларим натижасида руҳий касаликка чалиндим. У бўлса ишҳонасидаги фотиҳали қизни
йўлдан уриб у билан яшай бошлади. Маҳкама бизни ажратди. Болалар менга қолди. Лекин
кейинги Рамазонда умуман ақлдан озиб, ҳаммани безовта қилибман. Жомеъга бориб
намозларни бузибман. Қўшнилар мени касалҳонга ётқизишди. Болаларни болалар уйига
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |