www.ziyouz.com кутубхонаси
10
Аллоҳга таслим бўлиб бўлсалар ҳар яҳшилик ва ҳар ёмонликни Аллоҳга ҳавола эта билсалар
эди, ўшандай мудҳишликка тушмасдилар. Ҳеч бир нарсага кеч қолинмайди. Ўлимкелмасдан кўп
нарсага улгурса бўлади. Сиз пушаймонсиз, тавба қилинг Яратганга сиғининг... Сизни баҳтли
қила оладиган сабабларни фақат Аллож ярата олади. Малак ҳоним ҳам Аллоҳга сиғиниб, Аллоҳ
авф этувчиларга ваъда этган мукофатга эришсинлар.
ОҲ, ОЛМОНИЯ СEН МEНИ КУЙДИРДИНГ
Комил билан турмуш қурганимиздан сўнг қийин кунларни бошдан кечирдик. Кичик бир
ҳонада қайнонам, қайнсинглим, ҳаммамиз бирга турар, тунлари шу ҳонанинг бизга ажратилган
ҳонага ўтардик. Машаққатли, оғир кунлар эди... Бир неч ойдан кейин ҳомиладир эканлигимни
билгач, ақлимдан озгудай бўлдим. Бу қадар кичик уйга, бирор марта ҳам дастурҳонга икки ҳил
таом тополмай турганимизда яна бир шерик қўшилмоқчими... Комил доим таскин-тасалли
берарди. "Аллоҳ буюк... бизнинг топганимизни тополмаётган, биздан кўра қуйин аҳволда
яшаётганлар бор, шукр қил, сабр қил... "Сабр этмоққа ҳолим бормиди! Тузум етиштирган,
кўчаларда улғайган қиз эдим. Комил билан истироҳат боғида танишдик, бир-биримизга кўнгил
қўйдик, турмуш қурдик. Аммо бу шарту шароитларни билмас, уйимдагиларга ҳам бирор нарса
деёлмасдим. Чунки ўзим пиширган ошни айланиб ҳам ўргилиб ҳам ўзим ичишим керак.
Фарзандимиз туғилишига уч ой бор эди. Бир дугонамнинг эри Олмонияга ишчи бўлиб
кетганини эшитиб, уйга югурдим. Комил уҳлаётган экан, шошиб уйғотдим:
- Комил, туринг, тез бўлинг!
- Нима бўлди, ёв босдими?
- Ҳа, йўқ, аммо муҳим гап бор...
- Юракни сиқмай, гапир тезроқ.
- Заҳро опани эри ишчи бўлиб кетибди. Эрталаб эшитдим. Сиз ҳам борсангиз бўларди.
Фарзндли бўламиз, бу қашшоқлик, бу изтиробдан қутулайлик, -дедим. Мен йиолворганим сари
у рад этарди. Ҳафа бўлиб ғам чекканим туфайли ўринга ётиб қолдим. Ҳолимга ачинди. Бир
куни "ҳўп" деди. Кетвчилар рўйҳатига ёзилди. Икки ойдан кейин жўнаб кетди. Бизга ундан пул
кела бошлади. Менга мактуб йўллаб:"Уй олиб сизларни ҳам келтираман", деб ёзарди. Бир йил
ўтгач биз ҳам Олмонияга кетдик. Қашшоқ кунларимиз барҳам топди. Жуда бой бўлмасак-да,
турмушимиз жуда ширин, гўзал эди. Ўғлимиз ўсиб борарди. Иккинчи фарзандимиз ҳам ўғил
бўлди. Орадан 7 йил ўтди. Ярим тун эди. Комил ишдан келмади. Бир жойга учраб қолгандирда
дедим. Телефон жиринглаб, ҳавотирли товуш эшитилди.
- Комилбей ҳозир шифоҳонада, - деб манзилини айтди. Ё Аллоҳ! Қандай гап, телба
бўлаёздим. Ташқарига отилдим. Гўё йўллар битмас, зиналар кўпайиб борарди ... Комилни
менга кўрсатмадилар. У оғир яраланган эртага кўришингиз мумкин, - дейишди ва қилиниши
лозим бўлган ишларни айтишди. Мени касалҳонада ҳам қолдиришмади. Тўғри уйга келдим.
Тонггача мижжа қоқмадим. Болаларга аҳволни бироз бўлса ҳам тушунтирдим. Лекин уларни
шифоҳонага олиб бормадим. Эрталаб ўзим бордим. Доктор юзимга қараб умидсиз
оҳангда:"Eрнгиз ўлди. Пастда моргда", деди. Ўша пайтдаги ҳолатимни қандай изоҳлайин.
Раббим ҳеч кимни бундай кўйга солмасин. Ҳеч ким бундай мусибатни кўрмасин. Ўнгга-чапга
чопиб, моргни изладим... . Бир мутаҳасис нимани излаётганимни сўради. "морг" дейишим
билан мени Комилимни олдига оилб борди. Комилнинг устига ёпинчиқ ташлаб қўйишганди.
Қўлларини эса кўкси остидан бир бирига ўтказиб, чалкаштириб қўйишганди. Дарҳол қўлларини
ёзиб тўғриладим. "Бу мусулмон, насроний эмас", - дедим. Мутаҳасис менга қаради. Чунки мен
мусулмон аёлига ўҳшамасдим. Эримни ҳам мендай бўлса керак деб ўйлашганми, унга
насринийча муносабатда бўлишган... . Кейин Комилни кийим-бошини келтирдилар. Қўл
рўмоли, пайпоғи - ҳамма нарсаси қон эди. Ҳамёнини ҳам бердилар, ичида пуллари бор эди. Яна
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |