www.ziyouz.com кутубхонаси
2
БИЗ ҲАМ МУСУЛМОНМИЗ
Салон оркестр сасларига тўлган, гумбур - гумбур, жаз-жуз овозлар қулоқни қоматга
келтирар, ҳамма рақс тушаётганларни кузатар эди. Қизлар энг сўнгги урфда кийинишган.
Бўялган киприклар, лаблар... гул-гул очилган олов чеҳралар... . Бир пайт мовий ёмғирпўш (
камзул) кийган бир қиз ўрнидан туриб, қаршисида ўйнаётган дугонасига:
- Жуда ҳам исиб кетдим, - деди. Дугонаси эса:
- Бир дақиқа бўлса ҳам мана бунингни ечиб қўй, жомеда эмассан-ку аҳир, тўйдасан, - деди.
Мовий камзулли қиз нозик бармоқлари билан юзидаги терларни сидириб қўйди. Унинг оппоқ
юзи тобора қизариб борарди. Бир зум қўллари билан бошидаги дуррасини тузатган бўлди.
Ложувард ипакдан тикилган бу либос бирдан сирғалиб бошидан тушди, қиз нима бўлганини
билмагандай ҳуркак ҳолда орқага қаради. Бир жаноб рақсга таклиф этарди. Ҳаяжонга тушиб
қолган қиз шошиб ёпинчиғини ердан кўтарди. Чангларини қоқар экан, барча унга
қараётганини ҳис қилди. Аёл-еркак, ёшу қари унга қараб туришарди. Қизнинг юзи уятдан
оловдек қизарди. Не қиларини билмай қолди. Ёпинчиғини қайта бошига ўрамоқчи бўлган эди
ҳамки... улани кузатаётган бир жаноб:
- Аттанг, шундай гўзал сочлар яширилса, айб эмасми? Гуноҳ-ку азизам!- дея қизга яқин
келди. Қиз илк бундай ҳолатга тушиб қолганига уялиб кетди, жуда ҳижолат чекарди. Дурраси
билан бошини ва бўйнини қайта ўради. Сал аввалроқ ўзини рақсга таклиф қилган ёш жаноб:
- Ҳонимафандим, жуда сиқилиб кетган кўринасиз, ҳоҳласангиз равоққа чиқиб бирор
ичкилик ичамиз, - деди. Қиз ортиқ чидаб туролмади:
- Йўқ, беяфанди, мен ичкилик ичмайман, - деди. Йигит сал ноқулай тортиб, ҳижолатомуз:
- Нега? Соғлигингизга тўғри келмайдими? - деди. Қиз ўзича ўйлади:" Маҳмадоналик
қиляпти, тартиб-интизомли қиз эканлигимни билиб туриб сўрайди-я". Йигит ҳануз тараддудли,
ҳаяжонли алпозда саволига жавоб кутарди. Чекинолмаслигини билган қиз:
- Беяфанди, билсангиз керак, Исломда маст қилувчи ичкилик ичиш ҳаромдир. Шунинг учун
ичмайман, - деди. Йигит эса ғашга тегар даражада бемалол тарзда:
- Ичкиликни ҳаром эканини биламан, - деб жавоб берди. Қиз жуда ҳаяжонланди ва бироз
ғазаб аралаш қизишиб:
- Демак, билиб туриб, мени ичишга таклиф қилишингизни қандай тушуниш мумкин, - деди.
- Ҳа, тўғри , атай айтдим.
- Нима демоқчисиз? Мақсадингиз нима? - деди қиз қизишиб.
- Ичмайсизми?! - деди йигит.
- Мўмина қизлар ичмайдилар, - деди қиз.
- Мўмина қизлар бунақа тўйларга ҳам келмайдилар. Чунки чолғу, мусиқа тингламоқ, рақс
тушмоқ ҳам ҳаром эканлигини биладилар. Ўйнамасалар ҳам бундай жойларгабўлишнинг ўзиёқ
ҳаром эканлигини ҳам биладилар, - деди йигит. Қизнинг юзи кўкара бошлади. Аммо гапдан
қолгиси келмади. Салондагилар кўнгилҳушликни қўйиб уларнинг тортишувини томоша
қилишарди.
- Модомики, Исломни билар экансиз, сиз бу ерда нима қиляпсиз? - деб сўради қиз. Йигит
ҳудди шу саволни кутиб тургандек дарҳол жавоб берди.
- Қизиқиш, ҳонимафанди, қизиқиб қолдим. Қиз ҳайрон бўлиб ўйлади:" Ажабо бу кишини
нима қизиқтириб қўйди экан".
Лекин сўраб улгурмасдан йигитнинг ўзи тушунтира бошлади:
- Салон қаршисида кўчада кезиниб юрардим. Йўлдан бир неча аёллар, қизлар ўтиб
боришар эди. Бари ярим яланғоч кийинган, юзларини пардоз қилиб бўёқлар тортишган, фақат
сиз улардан фарқли равишда бўянмаган ҳамда ўранган эдингиз. Бошқа аёллар бир дақиқа
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |