www.ziyouz.com кутубхонаси
3
олдин бўлса ҳам кўнгил очишга шошишар, аммо сиз ёнингиздаги аёл билан секин юриб
борардингиз. Маъзур тутгайсиз, бу орада суҳбатларингиз қулоғимга чалиниз қолди. Сзи
ёнингиздаги аёлга оёғингиз тортмаётганини ва тўйга боргингиз келмаётганини айтдингиз. У
эса тўйга бориш билан гуноҳни бир-бирига алоқаси йўқлигини айтарди. Сиз асл вазифангиз
бўлган - Исломни ўзгаларга тушунтириш, етказишни унутиб унга эргашдингиз. Мен эса бундай
очиқ сочиқ тўйда ўраниб олган аёл нима қилишига қизиқиб қолдим. Шунинг учун бу салонга
кириб, сизни кузатдим. Ва қасддан сизни рақсга таклиф қилдим. Нима қилишингизга қизиқдим.
Келганига минг бор пушаймон бўлган қиз қаршисидаги йигит эсли-ҳушли эканини англади.
Бунинг устига бу ҳақ сўзларни эшитгач тоқат қилолмади - кўз ёшлари оқа бошлади. Кўзлари
билан тўйга бирга келган дугонасини қидирарди. У ён томондан келиб:
- Сизга нима бўлди жоним. Гўзалим, тўйни расво қилдингиз, совутдингиз, ҳор қилдингиз.
Сиздайлар кўнгилҳушликни тушунармиди? Ўтдай келиб ўтдай кетасизлар. Бирозгина
маданиятлироқ бўлсангизчи?! Қайси асрда яшаяпмиз ўзи азизам? Шу замонда ҳам калласига
ўргимчак уя қурганлар ҳам бор эканда. Кўнгил очмоқчи эдик имкон бермадингиз, - деди.
Асабийлашган қиз эса:
- Менга қара, Ўлжой, эмни бу ергақўярда-қўймай олиб келганинг етамагидек, энди
эътиқодимизни ҳам ҳақорат қиласанми? -дея бақирди.
- Шу қадар иймонли, сўфий бўлсанг нега келдинг? -деди униси. Ва ниҳоят тортишув тугади.
Қиз йиғиштириниб кетмоққа ҳозирланди. Сумкачасини олиб кесмин юрди. Дугонаси Ўлжой
бўлса қаҳқаҳа оти, калака қилиб қолди:
- Чоп сўфий жойнамозингга чоп, кўрамиз! Уйига етиб келган қиз эса ҳонасига кириб йиғлар,
Аллоҳга дуолар қилиб, мағфират сўрар, авф тиларди. Тонггача уҳламади. Виждони қийнаб,
сўроққа тутар, тергов қиларди. " Мусулмонлигинг қани! Қани исломий яшамоққа ва даъват
этмоққа қилган қарорларинг. Ўлжой гуноҳни қайдан билсин, сен нега унга эргашдинг? Гуноҳ
эканлигини била туриб нега кўз юмдинг. нега қўл силтадинг? Тўйдаги йигитнинг сўзлари ҳақ,
ўзи ҳақли эди". Йиғлади... Намоз ўқиб Аллоҳдан кечирим соради. Алламаҳал бўлиб кетганинга
қарамай қизини уҳламаганини кўрган онаси Аллоҳга ёлворди:
- Аллоҳим! Менга шундай қиз бердинг-ки кечанинг ярмини исён билан кечирди. Иккинчи
ярмини ибодат ила ўтказмоқда. Илоҳи! Қизимни кечаси ҳам, кундузи ҳам Ўзингни йўлингда
юргувчилардан қил! Эй, Раббим!
Do'stlaringiz bilan baham: |