Microsoft Word kr vijdon azobi ziyouz com doc



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/69
Sana25.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#273986
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   69
Bog'liq
2 5321545306733547407

www.ziyouz.com кутубхонаси 
11
бир киши майда пулларни ҳисоблаб ҳовучимга қўйди. Мен пулларни ўша ердаёқ сочиб 
ташладим. Ўша пуллар учун Комилимдан ажраб қолгандим. Энди бу пулларни нима кераги ҳам 
бор. Энди бу пуллар юрагимни ёқади, мени куйдиради. Энди Олмония деган сўзни эшитсам, 
ёшлар эрим пул топгани сафарга кетяпти дейишса, юборманг, шукр қилинг, кейин менга ўҳшаб 
куйиб қолманг дейман. Ҳудо кўрсатмасин, эрингизга бирон гап бўлса сўнг виждон азобида 
Қийналманг! 
ОНАМ ВА ОИЛАМ МEНИ ҲАҚЛИ ТАРК ҚИЛДИ 
Сизларга аҳволимни қисқача баён қилай. Умид этурманки, сизлар ибрат учун ёшларга 
етказгайсиз. Мен виждон азоби ичра ҳузурсиз ҳаёт кечирмоқдаман. Дардимни билган 
дўстимнинг тавсияси билан "Мактуб" журналига ёзмоқдаман. Мен қилган ҳатони бошқалар 
қилмасин, дейман. Онажоним ҳақларини ўтай олмадим. Мен учун ўзларини ўтга чўққа урдилар. 
Мени Қуръон ўқиш босқичига йўллаб, Аллоҳ йўлида юришни истадилар. Менга дунёнинг 
ўткинчи эканини англатишга ҳаракат қилардилар. Лекин мен онаизоримнинг бирор сўзига 
эътибор бермадим, қулоғимга олмадим, чунки отам томонидан онамга душманлик туйғулари 
билан тўйинтирилган эдим. Афсуски, қамоққа тушиб ҳатойимни англаганимга қадар онамни 
катта душманим деб билардим. Лекин, ғишт қолипдан кўчган эди. Онамнинг ёлворишларига 
қарамасдан 15 ёшимда турмушга чиқдим. Онам огоҳлантирган эдилар: 
- Қўй, воз кеч бу фикрингдан, баҳрли бўлин кетолмайсан. Лекин мен унга оғир сўзни 
айтдим: 
-Мен воз кечсам, унга турмушга сиз чиқасизми? Фарзанд онага айтиши мумкин бўлган 
сўзми шу? Онажоним ҳафа бўлдилар. Лекин улуғлик кўрсатиб, мени авф этдилар. Оқибат эса 
онам айтганидек бўлиб чиқди. Турмуш зиндон бўлди. Эрим менга кун бермади. Дунё 
неъматларидан мени маҳрум қилди. Мен кун бўйи уйга қамалиб ўтирардим. Эримҳатто 
қўшиланикига чиқишга руҳсат бермасди. Саккиз йил чидадим. Бўлмади. Ажрашдик. 
Онам:"Қизим, энди мен билан тургин, ёнимда бўл", - дедилар. Бу гал ҳам онамни тингламадим. 
Биттасининг ёлғонига учиб, онамни тарк қилдим. Ўша ишонган кишиммен тйфайли мўмайгина 
пулни қўлга киритишни, мени иславотҳонага сотишни мўл қўйган экан. Аввал мени 
рестаранларга, кўнгил очадиган жойларга олиб бориб, кўниктирмоқчи бўлганини тушунмадим. 
Мени тўкин сочин ҳаётга, кўп пул топишга ўргатди. Пулимиз тугагач эса менинг имзом билан 
кўппул топишимиз мукинлигини айтди. Бу қандай бўлишини тушунгач рад этдим. Мени қийнай 
бошлади. Аввал оёқ қўлимни боғлади, кейин бармоқларим орасига қистирилган қоғозларни 
ёқди. Лекин бу билан чекланмади ва мақсадига ҳам етолмади. Ойлар ўтгач у жиноят қилди ва 
менга таҳдид қилиб ўзига содиқ қолишимни талаб қилди. Ниҳоят ҳароб бўлдик. Ҳозир мен 
шифоҳонада суягимни даволатяпман. Онамга қилган ҳақсизлигимни тушундим. Уни нақадар 
кўпқийнаганимни англадим. Онамнинг қадрини билмадим. Лекин у зот мени кечирармикин? 
Шунча разиллигимдан кейин ҳам авф этармикин? Лекин қамоқҳонада шу ҳақиқатни - дунё 
неъматлари ўткинчи эканлигини англадим. Ҳозир фаолиятсизман. Тўғри йўлни кўрсатувчи, 
Исломни ўргатувчи Улуғни топсам дейман. Аллоҳга қайтишни, Аллоҳдан ва онамдан авф 
сўрашни истайман. Кечирилишни истайман. Йўқса умрим азоб ичра ўтади. Ўлгуча виждон 
азобидан қутулолмайман. Ҳозир ўлим тўшагидаман. Аллоҳга ёлвораман, авфга сазовор қилмай 
жонимни олма дейман. Ҳа... тўғри йўлни англатган онамни тингламадим. жуда кеч уйғондим. 
Бошқаларнинг ўз вақтида уйғонишларини ҳоҳлайман. Кичиклигимда эшитгандим:"Жаннат 
оналар оёғи остида!" Афсус бу ҳадисни қадри вақт ўтиб англашилмоқда. Оқибатда мен ўлим 
тўшагидаман. Онамва оилам мендан ҳақли воз кечдилар. Икки фарзандимга эса:"Ёмон ҳотинни 
болалари" деган тамға қолдирдим. Мени виждон азоби ўртайди. Аммо ҳаётни орқага қайтариш 
мумкин эмас. Аҳволим танг, имконим йўқ... ғоят ҳолим мушкул. Агар ўлиб кетсам, мендан рози 


Виждон азоби. Амина Шанликўғли 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish