www.ziyouz.com кутубхонаси
14
барча гапни акамизга айтдик. " ИншаАллоҳ, балки Яратган, сизни ва мени авф қилар, бориб
Дурдонадан узр сораб олиб келайлик", деди. Орадан тўрт йил ўтганди. Акамиз:"Қўлимдаги
жавоҳир қадрини билмадим, мен ҳам инсонманми? " деб гўдакдай йиғларди. Бурсага бордик.
Янгамиз Йилдиримда туришарди. Маҳаллаларини топдк. Уйларини сўраб шуни билдикки,
янгамиз бир йил олдин турмушга чиқибди. Ўша ерда уччовимиз ҳам йиғладик. Акамизни
юзларига қарай олмадик, ҳануз қарай олмаймиз. Дурдона опамизни юзига Маҳшаргоҳда
қандай қараймиз. Виждон азоби бизни эзиб юбормоқда. Бу виждонсизлигимизни
унутолмаяпмиз...
Иймонсиз оиланинг сўнгги пушмони...
Ўз вақтида қадрига етилмаган илм жавҳари...
Жудаям таъсирли ҳикоя, виждон азоби...
БИРГИНА "ЙЎҚ"НИНГ ОҚИБАТИ
- Алло!Мактуб журналими?
-Ҳа марҳамат...
-Қўлимга журналингизни аввалги сони тушиб қолди, шунинг учун сизни безовта қиляпман.
- Қай жиҳатдан эътиборингизни тортди бей афанди?
- Менинг ҳам виждон азобим бор. Ёзишини ёқтирмайман, телефонда айтсам ёзиб оласизми?
- Албатта матҳамат қилиб айтинг, сизни тинглаймиз.
- Мен сотсиалист оиланинг ўғлиман. Болалигимдан Исломни саҳро қонуни эканини эштиб
ўсдим. "Аллоҳ, Алҳамдулиллаҳ" сўзлари бизнинг уйимизда эшитилмас, ким Аллоҳга ишонса
ундан нафратланардик. Гарчи ўша замонлар бизнинг уйимизда пинҳон айтилган "саҳро
қонуни" ҳақоратлари энди бу миллатнинг ойнайи жаҳонида расман янграмоқда, бунга ҳеч ким
ҳеч нарса демайди, ҳамма бепарво.
- Ҳа, тўғри, ҳақлисиз. Миллат сифатида уюшдик, балки, насл насабсиз бўлдик. Илгари
иславотҳоналарда кўрилган манзаралар бугун уйларда томоша қилинмоқда. Лекин:"Ювош
отнинг тепкиси қаттиқ бўлар" дейишган ота-боболаримиз. Азалдан арслондай бўлганлар ҳар
ҳолда бир куни отчалик ишга ярамоқни билжаклар.
- ИншаАллоҳ дейлик, насиб бўлар...
- Бир миллатга ўз-ўзидан насиб бўлмайди...
- Ҳақлисиз даъват зарур.
Тоғри. Мен мавзуга қайтай. Шундай қилиб динсиз шароитда ўсдим. Намоз ўқиганни кўрсам
жаҳлим чиқар эди. Ўзи диндорлардан нима истардик, ҳануз тушунолмайман. Кичик зобит
бўлдим. Албатта, тажрибасиз эдим. Аскарларга буйруқ бериш менга жуда ёқар, аммо мен
аскарни сўкмадим, онасига тил теккизмадим. Мен бошқа айб қилдим. Жуда катта айб.
Навбатчи кунимда бир йигит ёнимга келди. Йиғларди. Икки кун аввал намоз ўқиётганини
кўрганим учун юрагимда унга нисбатан нафрат бориди. Унга ғазабланиб қарадим.
- Гапир йигит нима истайсан?
- Капитан, ҳотиним оғир касал экан. Балки ўлим тўшагидадир. Мени йўқлатганмиш. Уч
кунга руҳсат берсангиз, борсам аёлим ши шаҳарда, Заттунбурнида.
- Жим-е! Кўппак боласи! Аскар авратни ўймалайди. Аскарни ягона дарди бор, у эса -
Ватандир!
- Аммо, афандим...
- Жим! Э, сени афнадингга... Йигир бир соатдан кейин яна келди.
- Капитан сиз билмайдиган ишлар ҳам бор, жавоб беринг, йўқса қочиб кетаман.
- Сен-а? Сенми, ҳали мени қўрқитадиган? Бор нафратим билан бутун қасду қасосим,
қасосим бордай, шу ўчни олаётгандай башарасига мушт туширдим. Бурнидан қон келди. Гўё
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |