www.ziyouz.com кутубхонаси
17
севинчимда бирга, меҳрибон. Танҳолигимда ҳам бирга, мададкор, ёрдамимга ҳамиса ҳозир
суюкли бир ёр истардим. Ва ниҳоят топдим. Истардимки, севгилмни ҳар ким билса, севса. Уни
севган кўпми, озми, мен Уни севаман. Унга ошиқман. Марҳаматли, меҳрибон, доим мен билан
бирга, ҳар қачон ҳар жойда мададкор Яратган Аллоҳга ошиқман. Уни телбаларча севаман. Уни,
Севгилимни топдим. Уни севаман, Уни севганларни севаман!...
... Яна муборак Рамазон ойидамиз. Ўша ўтган исёкор кунларимни эслаб, қайғуга чўмаман.
Ҳозир отам биз билан фаҳрланадилар. Шодмиз. Энди юртимиздамиз. Баҳтлимиз. Аёллар
либосларга ўралган, қўлларда Қуръон! Тилда куфр йўқ. Қўллар самода, лаблар, қалблар дуода.
Ҳаяжонда Аллоҳдан мағфират тилайди. Кетмасин, тугамасин, деймиз, Рамазонни. Ҳаётимиз
раҳбари - Олий Китобимиз тарк қилинмасин, жавонларда чанг босиб қолмасин. Яна 11 ой
Мавлога исён байроқлари кўтарилмасин. Жомеъ ўрнида сартарошҳона очилмасин. Гўзал Ислом
ғариб ҳолда ташлаб қўйилмасин. Шу муборак Рамазон ҳурматидан уйғонинг! Бедор бўлинг!
Огоҳ бўлинг! Ислимни, унинг саодатбаҳшлигиникўринг, билинг, мен баҳтимни ҳузуримни ундан
топдим. Исломдан топдим меҳр-муҳаббатни, ишқи ҳақийқийни. Эй, ҳоналарини фаҳш ва
шаҳвоний суратларга тўлдирган ўғил-қизларига индамаган ота-оналар! Фарзандингиз ўша
ботқоққа ботишини истайсизми? Жирканч филмлар томоша қилишини, улар ёмон йўлга
бошлашини истайсизми? Дастурҳонлар атрофида маст бўлиб ўлтиришини, Аллоҳ берган гўзла
овоз билан шайтонни ўйнатмоғини истайсизми? Истамайсиз! Болаларингизга эгалик қилинг!
Раҳбарлик қилинг! Барчамиз Мавло, Рсаули ва Исломга кўнгил берувчи, Аллоҳнинг шифоси -
дин йўлида мужодала этувчи ҳақиқий қулларидан бўлайлик! Иншааллоҳ!
ЧАЛА ЎТГАН ТЎЙ
Ҳаёт жуда мураккаб. Бу чигаллик ичида биз бошқалардан фарқли равишда Исломий
яшамоқ истаймиз. Ҳилол ва мен айрофимиздаги бу мураккаблик ичидан ўрин олдик. Исломни
англагач, ниманидир ўргангач, бошқаларга ҳам буни билдиришимиз бизга завқ баҳш этар экан,
одамлар бизни тушунласдан қарашарди. Шулардан бирини айтиб берсам.
Ҳило бизникига келганда шу қадар ҳурсанд эдики, унинг ҳурсандлиги эшик қўнғироғини
босганидан ҳам билиниб турарди. Эшукни очганимда бу янада яққолроқ кўринди.
- Яҳшиликка бўлсин, тинчликми, Ҳилол, нима сени бу қадар ҳурсанд қилди?
- Сўрама, биродар, катта акамнинг тўйи бўладиган эди, Исломий тўй бўлишини ҳоҳлардим.
Ваъз, ҳадислар ўқилишини истрадим. Фикримни акмга айтдим. Дарҳол йўқ бўлмайди, дедилар.
Акамга:" келин сизникими ёки тўйга келадиган эркакларникими? Уни келинлик кийимида кўриш
фақат сизнинг ҳаққингиз. Янгамизни ёт назарлар сақлашунгиз, тўйдан Аллоҳ таоло ва
РАсулуллоҳ с. а. в. ҳам рози бўлишлари лозим", деб тушутирганимдан кейин, шукрки, рози
бўлдилар. Севинганимнинг сабаби шу.
Eнди унинг ҳурсандчилиги менга кўчганди. Илк ишим бу ҳайрли иши учун Ҳилолни қучиб
табриклаш ва Аллоҳ рози бўлсин дейиш эди.
Иккинчиси эса, тўйнинг бошидан оҳиригача режасини тузиш , Устоз ҳонимларни топиб
тайинлаб қўймоқ эди. Танишалримиздан бир-икки воиза ҳонимларни топиб бориб, бири булан
келишдик ва тўй кунини кута бошладик.
Кутилган тўй куни ҳам келди. Таклиф этилганлар тўпланди. Салонда шовқин сурон бўлиб,
келин келганидан кейин тинчланиши лозим эди. Келин келди. Келиннинг тасаттур(ҳижоб)га
уйғун кийиниши меҳмонларни безовта қилди. У ёқ бу ёқдан эътирозлар ҳам эшитилди.
- Бундай бўлишини билганимизда келмасдик.
- Ҳудди ёш қизни эмас, тул ҳотинни келин қилаётгандай булар.
- Буларнинг аҳволига қара, билганимизда биз ҳам рўмол ўраб келардик.
Бунга ўҳшаш сўзлар айтилгач, юрагимиз сиқила бошлади. Аммо сабр сўнгги саломатлик,
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |