Виждон азоби. Амина Шанликўғли
www.ziyouz.com кутубхонаси
16
ёнларига олиб келдилар. Тўлғ буткул туркликдан бир олмон қиз билан яшаб биздан буткул
ажралди. Бизни унутди. Копъ сиқилганидан онам ишдан бўшадилар. Доимий ҳаво алмаштириш
мақсадида Туркияга ва бошқа шаҳарларга кетардилар. Докторлар уни узоқ бир қишлоққа
дамолиш учун, соғайиш учун юборишди. Опам ва мен телба тўпалончимиз.
Отам вазмин,
камгап инсон. Наригилар ҳаликичик. Рамазон ойидамиз. Рўза тутиш, унинг муҳимлигини
тушуниш қаёқда! Эгнимда тор жинси, устимда калта чарм камзул, қулоғимда wолкмен... мусиқа
тинглайман, велосипедда кезаман. Бир куни яҳсил мерседес, 34 рақамли, ҳозир кассетасини
тинглаганим, тушларимни забт этган севимли куйчим - Умид Басанни кўриб қотиб қолдим. Кун
келиб у билан бирга бўлишга умид боғлаган кишим. Кўзларимга ишонмасдим. Бу ерда қандай
иши бор экан. Шитоб билан келган мерседесга қараб қараб қўярдим. Шошиб опамга телефон
қилдим. Қани энди ишонса.
- Синглим, Умид, Умид дея уйғоқ ҳолда ҳам уни туш кўрадиган бўлиб қолибсан, - дея кулди.
Жаҳли чиқб уйга қайтдим. Опам ишонмаганидан дугоналаридан сўрагани бозорга чиқиб
кетибди. Шиддат билан телефон жиринглади. Кўп вақтдан мен билан дўстлашмоқчи бўлган
шилқим Буълат экан. Мен опамга айтган ҳабарни менга айтди:
- Шанба куни кансертга бормаймизми? - дея сўради ялинчоқ оҳангда. Ўша кун келди.
Отамдан қандай руҳсат оламиз? Ёлғон ишлатдик. Бугун рўзадор эканимизни ва Туйғу
бизни
ифторликка таклиф этганини айтдик. Бечора отам ишондилар. Меъёри билан кийиниб, отам ва
укаларимни ташлаб шомга яқин кетдик. Туйғуларникига келганимизда ҳаяжондан титрардик.
Унинг жавонида очиқ ва ҳашамдор кийимларн иолиб кийдик, юз-кўзимизни бўяб, пардоз андоз
қилдик. Ўҳҳ! Гўзал! Монкан машинасида келганини сингнал чалиб билдирди. Дарҳол ташқарига
отилдик. Туйғунинг отаси йўқ, онаси эса ишда эди. Шунинг учун уйдан чиқб кетисгимиз осон
бўлди. Жўнадик. Бордик. Қорним ҳам пиёзни пўсти бўлиб кетди. Ўринларимизга жойлашгач,
нон орасига солинган тўнғиз гўшти сўрадим. Эндиемоқчи бўлиб турганимда ёнимда Буълант
пайдо бўлди, кўзларини кўзларимга тикиб:
- Уял! Шундай муборак кунда тонғиз гўштими? Ейсанми шуни? Аҳир ҳаромку!- деди.
- Мен сенга ўҳшаб замондан орқада қолган
одам эмасман, роза ҳам тутмайман, - дедим.
Умид Басан саҳнага ҳcиқди. Орзиқиб кутган одамим шуми? Бақалоқ, кўриниши ўзига яраша.
Шуми мени севганим? Қандай телбалик экан уни севмоқ". Уйга келдик. Ўйлашдан тўҳтадим.
Мошинадан тушар эканмиз, юрагим отилиб чиққудай қаттиқ уарарди. Зинада опамга:
- Бас, бу - ёлғонларимизни энг сўнггиси бўлсин, - дедим. Зўрға юриб борарканман, йиқиб
тушгудай бўлардим. Соат икки. Отам эшикдан қараб:
- Йўқолларинг келган жойларингга!Даф бўлларинг! Сенлардақа фарзандларим йўқ!- дея
бақирардилар. Ранглари аввал оқариб кейин сарғайиб кетди.
- Ота ҳеч нарса бўмади. Саҳарлик қилдик. Туйғу қўйиб юбормади. ,
-дедик опам билан
баробар.
- Ёлғон гапирманг, телефон қилдим, йўқ эдингиз, - дедилар отам. Ёлғонимиз ҳам фош
бўлди.
- Ота эшикни очинг, бошқа такрорланмайди!
Отам йиғладилар.
- Уяламан сенлардан, номус қиламан. Даф бўлинг! Бу шовқиндан уйғонган
укам отами
оёқларини қучиб, бизни киритишларини ёлвориб сўради. Биз бошимизни эгганча кутдик. Эшик
очилди.
- Ҳаром қотгурлар!Тфу! Отам йиғлаб бизга қараб тупурдилар. Ҳонамизга югурдик.
Ортимиздан укаларимиз чиқиб ёҳли кўзлари билан:
- Сизлар ёмонсизлар. Отам мижжа қоқмай сизларни кутдилар. Сизларни ёмон кўрамиз,
жодугарлар! - деб чиқиб кетдилар. Секин ётоғимга кирдим. Йиғладим. Пастда опамни сегарета
чекаётганини сезиб турардим... . Мен севги аҳтарардим. Шу кеч томошада тушундимки, Умид
мен излаганим эмас экан. Бир ёр истардим. Кучли, қувватли, ҳар нарсага қодир, ғаму