www.ziyouz.com кутубхонаси
22
мен кофир ҳам эмас... . Аввал айтганимдай жуда содда эдимми... . оилам, уйдагиларим ҳам
шундай. Мени узоқ муддат опамникига юборишмаса эди, балки шу ишлар бўлмасмиди? Онам
бирор марта:"қизим ёшлар тез ошиқ бўладилар, ҳар қандай ҳисни ишқ ҳисоблама, алданиб
қолма", демадилар. Мен ҳам ўзимни қўлга олишни, тўҳтатишни билмадим. Оқибати шундай
бўлиб чиқди. Куламан, суҳбатлашаман, лекин виждон азобим тугамайди. Кўксимни зирқиратиб
турувчи санчиқ доим безовта қилиб туради. Нима қилишни билмайман. Бунга чора илож
борми? Билсангиз, менга лутфан билдиринг... . Ҳа биродарлар диёнатсиз яшалган жойда ҳар
нарса бўлиши мумкин.
ОТАСИДАН ТОНГАН ҚИЗ
Баъзи воқеаларга фақат кинолардагина дуч келасиз. Ёки воқеа фақат кинога ҳос ва мос
бўлади. Томош қилҳан киши балки 0ўшанда йиғлаб олар-у, лекин кейин барчасини унутиб
юборади. Виждон азоби дейилган туйғу эса инсонни еб бутирар экан. Менинг виждон азобим
шундай. Опам бир бюрода ҳизмат қилар, отам эса яқинимиздаги ҳокимиятда фаррош бўлиб
ишларди. Мен ўшанда литсейда ўқирдим. Мактабда отангни касби нима? деб сўрашса ҳеч
тўғрисини айтмасдим. Отамнинг фаррошлигидан уялардим. Дунёда боланинг отасидан ор
қилишидан ҳам мушкулроқ ҳодиса борми? Отамдан уялишимга сабаб бўлган нарсаларни нима
деса бўлади? Бечора отам болаларим бировдан кам бўлмасин деб кеч-кундуз тиним билмай
ишларди. Отам "катта одам" қилмоқчи бўлган қизлари эса у фаррошликдан топган пулларини
соч турмаклаш кийимлар, пардоз андоз бўёқ сўёқларга сарфлашарди. Шу тариқа отамизнинг
фаррошлигини ниқоблар эдик. Уйимизда чиройли ашёлар йўқлиги учун ҳеч кимни таклиф
қилмас эдик. Отамнинг пулини сарфлаб, ўзидан ор қилиб юрган кунларимизнинг бирида...
Ҳаётимизнинг аччиқ бир кунида дугонам туғилган кунини нишонлади. Баҳорий
либосларимни кийдим. Сартарошҳонада сочимни турмакладим, маникюр, педикюр
деганларидай... . Гап отганларга ўзимни оғрингандай кўрсатардим. Аслида ўшалар,
кўчалардаги шилқимлар учун вақтимни, пулимни сарфлардим. Улар менга эътибор берар ва
натижада уларнинг гап отишларига мувофиқ бўлардим. Шу ўйлар билан кетар эканман, кўзим
уймалашиб турган оломонга тушди. Фақат кўзим тушса майли эди... . Оёқларим менга
бўйсинмай, ўзим ҳам ўша ерга бориб қолганимни билмай қолдим. Оломонга яқинлашгач,
четдаги фаррош аравачасига ва унга суяб қўйилган супургини кўрдим. Ҳалойиқ ўртасида бир
одам ҳаяжонланиб бақирарди:
- Биродарлар, бу одамни ким танийди? Танийдиган борми бу кишини?
Олдинга бўйнини чўзиб фаррош кийимидаги, оғзидан кўпик сочиб, кома ҳолида ётган
отамни кўрдим. Атрофда мени таниганлар бор. Фаррош отам эса ерда ётибди, одамлар тинмай
жаврашарди:
- Воҳ, бечора, болам-бўтам, қозон-қирмоч деб, ўзини ўтга-чўққа урди, ҳалол меҳнат билан
пул топаман дея, кўчада фанолик кечирибди.
- Йўқ биродар, йўқ. Бу жойнинг отини шаҳар қўйишгану, ўлиб кетсанг биров билмайди.
Номи шаҳармиш. Аммо ҳақ бизга ҳақ, мусулмонлик, инсонлик бизга ҳақ!
- Ким билсин уйидагилари, болалари эшитса телба бўлиб қолишса керак. Тузук бўлса уйига
юбориш керак, болалари ҳаста ҳолда кўрмасин, яна ҳафа бўлишмасин.
Ўртага чиқиб, мен танийман, бу киши мени отам , деёлмадим. Қўшним десам ҳам бўлардим.
ОЛомон сирғалиб чиқиб қочдим. Ерда ётган фаррош отамни ташлаб, оломонга ичимда
лаънатлар айтиб у ердан тез узоқлашдим... .
Отам ўша ҳодисадан кейин кўп ўтмай оламдан кўз юмди. Фақат ўлимидан сўнггина
уялганим - фаррош отамдан виждоним садоси билан бир неч савол сўрамоқ истадим. Нега
уялдим сиздан, отажон? Мени ўзингиздан уялмайдиган фарзанд қилиб тарбияламадингизми?
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |