www.ziyouz.com кутубхонаси
23
Сизнинг фаррош эканлигингиздан ғурур туядиган ифтиҳор туядиган ҳулқни нега менга
бермадингиз? Мени виждон азобига нега қолдириб кетдингиз отажон? Оталарининг нонвой,
этикдўз, поябзал бўёвчи эканидан ғурур туювчи фарзандлар фақат Ислом аҳлоқи асосида
Исломий ҳулқ билан тарбия топган фарзандлардир. Билмадим, ўлим ҳолатида ётган отамдан
қочганим ва бунинг оқибатида виждонимда ийғонган дард ўлимим билан тугармикан?
ИБРАТ
Ўша куни ҳаво ёқимли ди. Жонимдан севган йигитим мени ота-онаси билан бугун сўраб
келади. Бугун мен икки йил орзиқиб кутган кун. Шу нурафшон кунда севгилимга етишиш учун
биринчи қадам қўйилади. Ҳеч қандай тўсиқсиз турмуш қурдик. Шод, масъуд, баҳтиёр эдик.
Жуфтим билан ҳамма нарсани маслаҳатлашар эдик. Фарзандли бўлишга шошмас, дарров
болалик бўлишни истамасдик. Чунки бола бўлса ўйнаб кулишимизга ҳалақит беради, деб
ўйлардик. Кинога, коктейлга ҳали бола билан бирга борадиган ҳолда эмасдик. Орадан икки-уч
йил ўтди. Эримнинг ўлимини газетадан ўқиб билдим. Йўлда ҳалокатга учраганлар орасида у
ҳам бор эди. Ёруғ дунёйим қоронғу бўлди. Унинг ортидан қолган боламиз ҳам йўқ эди. Ёшлик
эса тугаб борарди. Ҳар нарсадан шубҳаланардим. Эрим нега ўлди? Ҳали турмуш ширинлигини
тузукроқ тотмасдан, ёшликка тўймасдан... Энди қандай яшайман. Билмасдим. Вақт ҳар нарсани
эсдан чқаради деганларидек, эримнинг ў;ими ҳам секин аста ёдимдан чиқиб борарди, .
Сочларимни ёш қизлардек турмаклашимга, кийинишимга, денгизда ёш қизлар ёнида
бўлишимга қарамасдан номим ёш тул эди. Кун келди, тулликдан зерикиб, иккинчи бор
уйланмқчи бўлганларни танлшга қарор қилдим. Ва узоқ ўйлаб бир зобитни танладим. Уни
менга ўҳшаганларнинг кўпчилиги ёқтирарди. У ёш, лекин ҳотинидан қолган уч боласи бор эди.
Лекин барибир унинг уйланиш ҳақидаги таклифини қабул қилдим. 38ёшли денгиз зобити
Акром билан никоҳландик. Кичиккина тўй ҳам ўтказдик. Болалари - Аслон 6 ойлик, Чиғдам
4ёш, каттаси Фаруқ 6 ёш эди. Акромни уйига келганимда унинг онаси биз билан туришидан
ҳабарим йўқ эди. Қайнонамни кўриб, эримдан ҳам нафратланиб кетдим, чунки у менга ёлғон
гапирганди. Қутулишнинг иложи йўқлигидан тўрт девор, қаттиққўл қайнона, уч бола билан
қолишга мажбур бўлдим. Гапнинг қисқаси мен ўзимга қасд қилгандим. Турмуш қурганимизга
бир ҳафта бўлгач кўпинча Акром уйга келмай қўйди. Ақлдан озаёздим. Қайнонам ҳар ишга
аралашар, лекин мен ҳеч нарса деёлмас, орқасидан эса тилимга келган сўзлар билан
қарғардим. Уч болага эса қилмаган ёмонлигим қолмади. Олти ойлик Аслонни ҳудди катта
боладай урардим, болаларга қарамасдим. Акромнинг асл қиёфасини ҳам энди билаётган эдим.
Ичкилик ичар, ҳар ҳил ёмон ишларга бошини суқарди. Бир кеча Акром одатдагидек йўқ,
болалар эса йиғлашарди. Икки кичиги таёқдан тинчимасди. Кичик Аслон тагини ҳўллаб қўйган,
қиз очликдан йиғларди. Эшини тарс ёпиб чиқиб кетдим. Кейин Акрони павилёнлардан излаб
юрдим, Оврўпага кетганида иложсиз эдим, лекин бу ерда бўлса мендан қутулолмас, қўлим
ёқасида бўларди. Турмуш қурганимизга 8 йиол болганида мен ҳам уч боланинг онаси бўлдим.
Оталари берган пул етмагани учун ўзим чеварлик қилиб, фақат ўз болаларимни боқардим.
Ўгайлар катта бўлиб қолишганди. Улар билан ўз болаларимни бир дастурҳонда
овқатлантирмасдим. Ўгайларнинг егулигини овқат деб бўлмасди. Ўз болаларимни ҳар ҳил
овқатлантирар, гўштни ошҳонада эмас, уйда пиширардим, барибир ҳиди тарқаларди... . .
Етишмовчилик туфайли шундай йўл тутардим. Очлик - очарчилик эди. Ҳалиям ҳаммадн кўп
топадиган ўзимиз эдик. Бир уйда бўла туриб болаларим ўгайлар билан нирга ўйнамасди.
Тикувчилик ишига ярим кечаси бўлса ҳам Асланни уйғотар эдим. Ўзимнинг қийинчиликларим
учун оталарига бўлган ўчимни болаларидан олардим. Биз учун нонвойҳонадан 6 ёшли Аслан
нон олиб келар, уларга бу янги, тандирдан узилган нонлардан бермасдим. Бола нонни менга
узатаётгандаги кўзларидаги ёлвориш қаҳқаҳа уришимга сабаб бўларди. Истанбулда алоҳида
Виждон азоби. Амина Шанликўғли
Do'stlaringiz bilan baham: |