🧕Онамни йиғлатма дунё🧕
Дунёда бордир фаришта гўё,
Ул зотни она деб атар инсонлар,
Фарзандига меҳри чексиз бир дарё,
Онамни йиғлатма, йиғлатма дунё...
Жони фидо фарзандига ҳатто,
Сабри чексиз нурдан яралган,
Тилимдан чиқса ОНА деган садо,
Илтимос онами йиғлатма дунё...
Қалқон бўлиб яшай онамга,
Нокаслар асло кўзин тикмасин,
Панд бермай онамга, онам бошин эгамсин,
Илтимос онамни йиғлатма дунё...
Узоқдан келса садо, онажон дея,
Билингки онажон соғиндим сизни,
Онам касал бўлмасин фарзанди дея,
Онамни йиғлатма, йиғлатма дунё...
Онамни ғийбатдан асра оллоҳим,
Ёш келмасин мунчоқ кўзига,
Етарлича мени қилган гуноҳим,
Лекин онамни йиғлатма дунё...
Ўйламанг онам йўқ деб суянчим,
Доим ёнингизда ўзим тураман,
Йиқилсам бўлдиз менга таянчим,
Оллоҳдан умрингиз сўраб юраман...
Ҳудойим умримни майли бераман,
Мени ўрнимга яшасин онам,
Она кўп яшанг умрим бераман,
Йиғлатма дунё, Фаришта онам...
© Санжарбек Акбаров
Do'stlaringiz bilan baham: |