суҳбатнинг асосий қисми ҳисобланади. Савол бериш ҳам санъатдир, уни машаққатли
санъат сирларини
ўргангандек ўрганиш, билиш талаб этилади. Олдимизда онгимизга, хулқ-атворимизга таъсир этувчи бир неча
йўналишлар мавжуд бўлиб, уларнинг бир тури суҳбат давомида мутахассислардан махсус усулларни
қўллашни талаб этса, иккинчиси махсус техник воситалар ва дори-дармонларни қўллашни тақазо этади.
Махсус усуллар қуйидагилар:
- ишонтириш
- кўндириш
- гипноз
- нлп.
Услублар шахс психологиясини яхши билган ҳолда унга таъсир этишни кўзда тутади. Одамга таъсир
этишнинг негизида асосан шахсларда мавжуд йигирмата психокомплекслар одамда етакчи рол ўйнайдиган 3та
инстинктдан келиб чиқади. Улар қуйидагилар:
- Ўз-ўзини ва зотини сақлаш;
- авлодни давом эттириш;
- тажавузкорлик(агрессия).
Психокомплекслар юқорида санаб ўтилган 3та инстинктдан келиб чиқиб, ҳар биримизнинг турмуш
тарзимизни, хулқ-атворимизни, хатти-ҳаракатларимизни, кўз илғамас тўрдай ўраб чирмаб туради. Инсонга
таъсир этмоқчи бўлган мутахассис худди мусиқачи чолғу асбобининг керакли пардаларини босиб, ўзи истаган
товушни чиқаргани каби, шахсни бошқариши мумкин.
Психокомплекслар миқдори кўп бўлиб, психологлар асосий деб белгилаганлари қуйидагилардир:
- Қўрқув
комплекси
- Бахтлилик комплекси
- Қизиқиш комплекси
-Ватанпарварлик комплекси
- Ўзини бошқалардан устун қўйиш комплекси
- Ҳасад комлекси
- Меҳр-шавқат комлекси
- Айбдорлик комплекси
- Рашк комплекси
- Миллатчилик комплекси
- Бўйсуниш комплекси ва ҳоказо.
Психологик маслаҳат чоғида тест методини ўтказиш қоидаларини қараб чиқамиз. Психодиагностика
бу масалага катта аҳамият беради, чунки текширилувчи ҳаракатларининг натижаси тестни ўтказиш
қоидаларига тўлиқ амал қилишга боғлиқ. Кўпгина методлар ёрдамида текширувнинг
бир неча мажбурий
қоидалари ишлаб чиқилган.
1. Қўлланмани, унга ажратилган вақтни ўзгартириш мумкин эмас. Барча текширувчиларга
топшириқлар бир хилда кўрсатилиши, хатто қўлланма ҳам бир оҳангда айтишни талаб қилади. Саволларни
бир неча марта қайтармаслик керак.
2. Тестни бажараётган вақтида болага ўргатиш, танқид қилиш, хатто мақташ ҳам мумкин эмас. Танқид
болани чалғитади ва ранжитади, кўпинча боланинг топшириққа бўлган қизиқишни пасайтиради. Танбеҳ,
боланинг кейинги тестларига бўлган муносабатини кучли ўзгартириши мумкин, боланинг диққати, қизиқиши,
йўқолади. Боланинг жавоблари қандай бўлишидан қатьий назар бир хилда қўллаб-қувватлаш керак. Болани
жавоблари учун эмас, интилиши учун мақташ мумкин. Шундай қилишга
интилиш керакки, бола қилган
хатолари ҳақида тасаввурга эга бўлмасин. Агар бола жавоблари баҳосини айтишни талаб килса, текширув
сўнгида айтишга ваъда бериш керак.
3. Текширувни бола ўзини яхши ҳис қилаётганда, чарчаш белгилари бўлмаганда, қайсарлик
кўринишлари ва ортиқча хаяжонланиш бўлмаганда ўтказиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: