O`zbеkiston rеspublikasi xalq ta'limi vazirligi a. Qodiriy nomidagi jizzax davlat pеdagogika instituti “Pedagogika-psixologiya” kafedrasi


Турли ижтимоий қатлам вакилларига психологик хизмат кўрсатишнинг



Download 2,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/103
Sana25.02.2022
Hajmi2,34 Mb.
#270466
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   103
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

3.Турли ижтимоий қатлам вакилларига психологик хизмат кўрсатишнинг 
ўзига хос хусусиятлари 
Психологик хизмат тизимининг Республика миқёсидаги кенг қамровли илмий-
амалий йўнали ишларини белгиламай туриб Республика ижтимоий-иқтисодий
тараққиёти учун муҳим аҳамиятга молик ижтимоий-психологик муаммоларни 
бартараф этиб бўлмайди. Шунга мувофиқ, барча соҳалардаги ҳозирги замон илғор 
психологик адабиётларга ва тадқиқотларга таяниб психологик хизматнинг асосий 
амалий йўналишлари ва унинг илмий-ташкилий иш жиҳатларини ўрганиш 
борасида маълум изланишлар олиб борилди. Шунингдек, барча йўналишлар учун 
умумий ва жузъий бўлган ижтимоий психологик ҳолатлар, вазифалар ва тадқиқотлар
кўлами ва уларни амалга ошириш йўллари белгиланди. Бугунги кунда қатор 
соҳаларда психологик хизмат тизимининг жорий этилиши ва ривожлантирилиши
учун ижтимоий эҳтиёжларнинг ниҳоятда ортиб бораётганлиги ва бу эҳтиёжларни 
қондиришга 
нисбатан 
юқори 
ташкилотлардан 
тегишли
қарорлар 
қабул 
қилинаётганлигини алоҳида қайд этиш мумкин. 
Психологик хизмат татбиқининг бугунги ҳолатига назар ташлайдиган бўлсак, ҳар 
ҳолда бу борада маълум ишлар бажарилганлигининг гувохи бўламиз. Чунончи, 
Республика Темир йўл Вазирлигининг 1991 йил 13 августъ 41/42 буйруғига биноан
Республика халқ таълими Вазирлигининг 1992 йил 17 ноябръ Н313 рақамли буйруғи
асосида, Ўзбекистон Автомобил транспорти давлат -акционерлик корпорациясининг 
1995 йил 25 ноябръ 07 - 3/139 рақамли махсус хати асосида жойларда психологик хизмат 
татбиқи жорий қилинди. Мазкур кўрсатмаларга мувофиқ Тошкент ва Бухоро темир йўл 
бўлинмаларида психологик хизмат жорий қилинди. Бўлинмадаги ҳар бир ишчи- 
ходимнинг ўзига хос психологик имкониятлари ва касбий лаёқати таркиб 
топганлигининг психологик омиллари асосида иш фаолиятини ташкил этишга оид 
талайгина ишлар қилинди ва қилинмоқда. Темирйўл тизими бўйича анча 
муваффақиятли татбиқ этилаёган психологик хизматнинг характери ва аҳамиятини 
таҳлил қилиш бўйича олиб борган кузатишларимиз ва тадқиқотларимиз шуни 
кўрсатаяптики, ҳар бир "машинист" фаолиятида, ходимларни психологик танлов 
асосида ўз ўрнига қуйишда, жамоадаги шахслараро муносабат муомаласини юқори 


савияга кўтаришда ҳар бир ходимнинг ижтимоий " МEН " лигини тўғри ва адекват 
тарзда англашда анча ижобий силжишлар рўй берган. ( Мазкур жойлардаги 
психологик хизмат ютуқлари билан боғлиқ батафсил маълумотларни ушбу 
муассасаларда астойдил фаолият кўрсатаётган амалиётчи-психологларнинг 1993,
1994, 1995, 1996 йиллар мобайнидаги иш фаолиятини ифода этувчи йиллик ҳисобот 
материалларидан олиш мумкин.) Ўзбекистонда психологик хизматни ташкил этилиши 
ва такомиллаштирилиши маълум маънода Республика Халқ таълими вазирлигининг
қатор кўрсатмалари асосида имконияти бор умумтаълим мактабларида психологик 
хизматнинг жорий қилиниши билан ҳам бевосита боғлиқ. 
Психологик хизмат тизимининг Республика миқёсидаги кенг қамровли илмий-
амалий йўналишларини белгиламай туриб Республика ижтимоий-иқтисодий
тараққиёти учун муҳим аҳамиятга молик ижтимоий-психологик муаммоларни бартараф 
этиб бўлмайди. Шунга мувофиқ, барча соҳалардаги ҳозирги замон илғор психологик 
адабиётларга ва тадқиқотларга таяниб психологик хизматнинг асосий амалий
йўналишлари ва унинг илмий-ташкилий иш жиҳатларини ўрганиш борасида маълум 
изланишлар олиб борилди. Шунингдек, барча йўналишлар учун умумий ва жузъий 
бўлган ижтимоий психологик ҳолатлар, вазифалар ва тадқиқотлар кўлами ва уларни 
амалга ошириш йўллари белгиланди. Бугунги кунда қатор соҳаларда психологик хизмат 
тизимининг жорий этилиши ва ривожлантирилиши учун ижтимоий эҳтиёжларнинг 
ниҳоятда ортиб бораётганлиги ва бу эҳтиёжларни қондиришга нисбатан юқори 
ташкилотлардан тегишли қарорлар қабул қилинаётганлигини алоҳида қайд этиш 
мумкин. Масалан, халқ таълими тизимида (муассасаларида) психологик хизматни
жорий этиш ва ривожлантириш борасидаги (1991, 1992, 1995 йил); Ички ишлар 
тизимида психологлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича (1990, 1992, 1994);
Темирйўл транспорти тизимида психологик хизматни жорий этиш ва
такомиллаштириш бўйича (1992-94 й); Автотранспорт муассасаларида ижтимоий 
психологик хизматни жорий этиш ва такомиллаштириш бўйича (1994-95 й); Тиббиёт 
ва соғликни сақлаш муассасаларида психологик фаолиятни такомиллаштириш
борасида (1994-95й); Спорт ва соғломлаштириш тизимларида ҳар бир спортчининг 
индивидуал - психологик ҳолати ва имкониятларини ўрганиш бўйича (1993-95йй.); 
Қишлоқ хўжалиги ходимлари маданий-маиший, руҳий маънавий фаолиятини яхшилаш 
бўйича (1994-95-96 йй); Оилавий ҳаётни ташкил этиш тизимларидаги айрим 
муассасалар (Тошкент, Ангрен, Бухоро) да психологик хизматни такомиллаштириш 
бўйича ( 1989-90-93 ); Йирик ишлаб чиқариш ва меҳнат жамоаларида психологик 
хизматни такомиллаштириш бўйича (Тошкент, 1989-90-92 йй. ) чиқарилган қарорлар ва 
белгиланган 
тадбирлар 
шулар 
жумласидандир. Мазкур
қарорларнинг
ва 
тадбирларнинг мақсадидан келиб чиқиб ва шуларга асосланиб Ўзбекистонда 
психологик хизматни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг дастлабки босқичи
қуйидаги 7 йўналишлар асосида амалга оширилиши мумкин, деган хулосага келдик: 
1. Таълим тизими муассасаларида психологик хизмат; 
2. Мехнат жамоаларида психологик хизмат; 
3. Оилавий ҳаётни ташкил этиш тизими муассасаларида психологик хизмат; 
4. Транспорт муассасаларида психологик хизмат; 
5. Соғликни сақлаш тизими муассасаларида психологик хизмат; 
6. Ички ишлар, ҳуқуқ- тартибот тизими муассасаларида психологик хизмат; 
7. Спорт муассасаларида психологик хизмат. 


Демак, бугунги кунда мазкур 7 йўналиш бўйича шахс психологияси ва жамият 
уйғунлигини таъминлашга қаратилган ижтимоий психологик тадбирлар баҳоли қудрат
амалга оширилмоқда. Бу эса энг биринчи навбатда мазкур йўналишларда фаолият 
кўрсатаётган шахсларнинг ўз- ўзини англаш, билиш ва ривожлантиришга қаратилган
ижтимоий-психологик 
муҳофаза 
имкониятларидан 
кенг 
кўламда 
фойдалана 
олишларига, яъни уларнинг фаолиятида қамроқ муваффақиятсизликка учрашларига ва 
кўпроқ самарали меҳнат қила олишларига бениҳоя ёрдам беради. 
Ўзбекистонда олиб борилган ва олиб борилаётган амалий психологик ишлар 
ичида "Оилага психологик хизмат кўрсатиш" бўлимларининг фаолияти алоҳида ўрин 
тутади. Оилага психологик хизмат кўрсатиш бўлимларининг фаолиятини қуйидаги
йўналишлар асосида қайд этиш мумкин: 
1.
Ўспиринларга оилавий ҳаёт тасаввурларини шакллантириш борасида 
психологик хизмат кўрсатиш.
2.
Никоҳ олди психологик хизмат кўрсатиш. Бунда асосан ёш оила 
қурувчиларнинг оилавий муносабатларда намоён бўлиши мумкин бўлган индивидуал 
психологик хусусиятлари ўрганилади, севги, ишқ, муҳаббатнинг биологик,социологик 
ва психологик томонларини тушунтириш асосида тегишли тавсиялар берилади. 
3.
Оилага психологик хизмат кўрсатиш жараёнида эса турли ёшлардаги ва турли 
тоифалардаги оилаларга оилавий ҳаёт билан, оиладаги шахслараро муносабатлар 
билан, турли хил зиддиятлар билан боғлиқ барча вазиятларни таҳлил қилишда ва 
маълум ижобий томонга йўналтиришда кўмаклашилади.
4.
Оиласизларга психологик хизмат кўрсатиш йўналишида бўйдоқ эркакларга 
ва бева аёлларга ўз тенгдошини топиш ва оилани авайлаш ва умуман оилавий ҳаёт 
тизимининг ижтимоий-психологик хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилади ва 
муваффақиятли оила қуриш борасида тегишли тавсиялар бериб борилади. 
5. Ишонч телефонлари орқали оилаларга ёки оиладаги шахсларга психологик 
хизмат кўрсатиш. Бунда, асосан ишонч телефонидаги маълумотлар асосида ва барча 
далилларни сир тутган ҳолда маълумотнинг мазмунидан келиб чиқиб тегишли 
психологик тадбирлар олиб борилади. 
Ушбу йўналишлар бўйича бир неча йиллар давомида Тошкент шаҳридаги 
"Семурғ" бахт уйи ва Ангрен шаҳар "Бахт" уйи қошидаги психологик хизмат 
кўрсатиш маркази ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар, тажрибалар ва 
тадбирларни алоҳида қайд этиш мумкин. Оилавий ҳаёт тизимига бўлган 
психологик хизмат йўналишларининг бугунги ҳолатини таҳлил қилар эканмиз, бу 
борада махсус илмий изланишлар асосида олиб борилаётган амалий тадбирларни 
алоҳида қайд этишга тўғри келади. 
Ўзбекистондаги психологик хизматнинг бугунги ҳолатига илмий-ташкилий 
нуқтаи назаридан баҳо берар эканмиз, бу борада талайгина ютуқлар, камчиликлар ва 
тез орада бартараф этилиши муқаррар бўлган муаммоларга дуч келамиз.
Ютуқларимизнинг моҳияти қуйидагича: 
1.
Ўзбекистонда психологик хизматни жорий этиш, бошқариш ва
ривожлантириш учун маълум ва етарли даражадаги ижтимоий ва илмий-ташкилий
асослар мавжуд. Булар жумласига,"Ўзбекистон Республика халқ таълими тизимида 
ишлайдиган психологларнинг малакасини ошириш ва уларнинг аттестацияси 
ҳақидаги"Низом"нинг 5.04.1996 йилда расмий тарзда тасдиқланиши.
2.
" Низом" асосида олиб борилаётган назарий-илмий ва амалий услубий 
ишлар, тажрибалар кўламининг тобора кенгайиб бораётганлиги. 


3. Иқтидорли болаларни танлаш ва тарбиялаш Марказининг ташкил 
этилганлиги 
ва 
унинг 
маълум 
психологик 
мезонлар 
асосида 
фаолият 
кўрсатаётганлиги. 
4. Оилага психологик хизмат кўрсатиш бўйича талайгина тажрибаларнинг
тўпланганлиги ва шу тажрибалар асосида илмий-амалий тавсияларнинг ишлаб 
чиқилганлиги. 
5. Транспорт тизимида маълум тажрибаларнинг тўпланганлиги. 
6. Қатор олимлар гуруҳи томонидан таълим ва оила тизимларида психологик
хизматни ривожлантиришга оид илмий изланишларнинг олиб борилаётганлиги ва 
шу изланиш натижалари қисман бўлса-да амалиётда қўлланилаётганлиги. 
7. Республика ички ишлар тизимида, спорт ва соғломлаштириш тизимида ва 
айрим йирик ишлаб чиқариш корхоналарида маънавият ва маърифат билан бир 
қаторда психологик хизматга ҳам жиддий эътибор қаратилаётганлиги каби 
ҳолатларни бугунги кунда мамнуният билан қайд этиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг IX сессиясида қабул қилинган 
«Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастури» ва «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 10-
моддасида Ўзбекистон Республикасида таълим турларини амалга ошириш ҳақида 
фикр юритилади. Таълимнинг барча турларини амалга ошириш жараёнида психологик 
хизмат, жамоада психологик муносабатлар каби таълим билан боғлиқ бўлган 
вазиятларни ўрганиш ва тадқиқ қилиш масалаларига катта эътибор берилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги 
Қонунида «Вояга етмаган болаларни ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг 
хуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя килишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, 
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-хунар таълими учун жавобгардирлар» 
дейилади. Чунки фарзанд сурат ва сийратни ота-онадан олади. Унинг маънавияти 
шаклланишида, теварак-атрофга муносабат билдиришда ота-она ва бола 
тарбияланаётган оила муҳим ўрин тутади. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Таълим 
тўғрисида»ги 
Қонунида 
белгиланганидек, фарзандларимизни давр талабига мос, гўзал ахлоқли, комил инсон 
қилиб тарбиялашдек муқаддас вазифаларни амалга оширишимизга ҳозирги кунда 
улкан имкониятлар яратилди. 

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish