O`zbеkiston rеspublikasi xalq ta'limi vazirligi a. Qodiriy nomidagi jizzax davlat pеdagogika instituti “Pedagogika-psixologiya” kafedrasi



Download 2,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/103
Sana25.02.2022
Hajmi2,34 Mb.
#270466
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   103
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

2. Психологнинг мактабга мослашиши 
Проффесионал ва шахс сифатида таълим тизимида ишловчи амалий психологлар 
жуда кўп. Кунлар келиб улар яна ҳам кўпаядилар. Улар ўз фаолиятларини таълим 


тизимининг барча муассасаларида: болалар уйларида ва болалар боғчасида, 
умумтаълим мактаб ва интернатларда, лицейлар ва махсус мактабларда, гимназиялар 
ва коллежларда ва хусусий мактабларда, реабилитация, коррекция ривожланиш, 
тиббий психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш марказларида фаолият кўрсатмоқдалар. 
Амалий психолог қаерда ишламасин доим таъкидлаб келганимиздек, турли ёшдаги ва 
жамиятда турли ҳақ ҳуқуқли, уларни ҳар бири алоҳида индивидуал, ноёб шахс 
хусусиятлари ва ўзига хос фел-атворли инсонлар билан иш олиб борадилар. Бироқ 
психолог ҳам – инсон. У қанчалик ёрқин камолга эга бўлса, у шунчалик ўз соҳасининг 
ўткир мутахассиси бўлади, чунки амалий психолог қайсидир даражада ўз атрофидаги 
инсонларнинг энг яқин ривожланиш зоналарига таъсир кўрсата олади. Бу таъсир 
доираларининг кенглиги турлича бўлиши мумкин. Шундан – амалий психологнинг 
иш фаолиятини тушуниш ва баҳолаш анча қийиндир. Унинг камчилиги яна шундаки, 
кўпчилик бу фаолиятни психологияга уни айрим мавжуд ташқи кўрсаткичлари бўйича 
баҳолайдилар.
Текширувдан ўтган болалар сони, шу билан бирга ўтказилган консультация ва 
берилган маслаҳатлар турли тадбирлардаги иштирок этиши ва чиқишлари назарда 
тутилади.Бунинг ҳаммаси ўта муҳим ва керакли, лекин энг муҳими психолог 
фаолияти ва муносабатлари билан бошқа инсонларга таъсири (болалар, мактаб 
ўқувчилари катталар) ўзаро муносабатлар, болалар ва катталарни мактабдаги 
вазиятлардаги ўзаро алоқалари уларга таълим, тарбия беришдаги ҳамда бошқа амалга 
оширадиган ишларни таҳлили, баҳолашларни диққат марказидан қочириш мумкин. 
Амалий психологни иш тажрибалари билан яқиндан танишганимизда унинг 
фаолиятини мазмуни уни ўтказадиган методлари формаси кўпчиликни ҳайратга 
солади.
Бу нималарга боғлиқ? Биринчидан – амалий психологларни етук 
мутахассисликка тайёрлаш жараёнининг мазмуни ва уни ўзлаштириш даражаси уларга 
таълим берувчиларга боғлиқлиги, тайёргарликнинг хусусияти ҳамда мураккаблиги 
шундаки, мутахассис психологияда чуқур билимлар эгаллаши билан бир қаторда 
болаларни тарбияловчи мактабгача бўлган муассасалар, турли таълим тизимларидаги 
ҳаёт тарзларини мукаммал билишларини талаб этилади.
Иккинчидан – психологнинг умумий ва ривожланганлик даражаси хилма-хил 
маданиятлар ривожланган ҳозирги замонавий жамиятга қўшилиб кета олиши ва унда 
ўзини кўрсата билишларидан иборатдир. 
Учинчидан - амалий психолог ишловчи ўқув тарбия муассасалари тури билан 
боғлиқ болалар боғчаси, ўрта умум таълим мактаблар, гимназиялар, махсус мактаб
лицейлар, болалар уйлари, хусусий мактаблар ва турли марказлар ўзига хос 
хусусиятларга эга ва амалий психологнинг иш фаолиятига турлича талаб қўядилар.
Тўртинчидан – (аслини олганда бу асосийси ҳисобланади) психологни шахсий 
ҳаётининг мукаммаллиги – уни яқин одамлари билан муносабатларида ўзаро 
ҳурматнинг борлиги турмуш ҳаётини бекаму-кўстлиги ундан кўп нарса талаб 
этилади. Лекин бунга қарамай амалий психологлар ўзига юклатилган вазифаларни 
моҳирона ва бекаму-кўст, мавжуд ҳаётимизни баланд- пастларини баробарлигига ўз 
ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. 
Амалий психологнинг ҳаётдаги вазифаси низоларни бартараф қилувчи “қози” 
ролини ва унинг хатоларини бартараф қилувчи корректор ролига яқин туради. Бу эса 
ўз навбатида шахс сифатида ўзига нисбатан талабчанлик ва ўз касбий фаолиятини 
ипидан игнасигача чуқур билишини тақазо этади. Бу бир қарашда оддийдек – қайси 


ёшда бўлишдан қатиъй назар одамларнинг муаммоларини биргаликда ечимини топиш 
унга куч ва қувват бериши, уни имконияти ва қобилиятларини намоён қилишга имкон 
яратишдан иборат. Таълим тизимида психологик хизмат ҳар бир жисмонан ва руҳан
соғлом туғилган болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади. У фақат болани турмуш 
– тарзини ҳаёт шароитидаги қийинчилик ва камол топишдаги тўсиқларни бартараф 
этишга хизмат қилади. Лекин бу камчиликларга йўл қўйган айбдор одамларни излаш 
ҳозиргача ўзини оқламаган. Болани хулқ- атворидаги ёки ривожланишидаги қийин 
вазиятларда ўқувчини айблаш эмас, балки ҳамкорликда ишлашга жазм қилиш керак. 
Лекин ҳар қандай тарбиячи ёки ўқитувчининг (қолаверса ота – онанинг) ютуғи 
болаларни ўз муаммоларини ечимини топишда уларни қўллаб-қувватлаш ва ўзига 
бўлган ишончни ошира олиши ҳисобланади. Масалан: Психологга келиб ўқитувчи 
”Мен ўқувчимиз Сарварни ҳеч ўқишга ўргата олмадим, лекин унга нисбатан қилмаган 
ишим қолмади”, - деб айтади, психолог эса ўз навбатида бир неча бор ўқитувчилар ва 
бошқа катталар билан суҳбатлашади, керакли бўлган болани текширувдан ўтказиб 
маълум хулосага келди ва унга асосланган ҳолда ўз фикр ва мулоҳаза тавсияларини 
берди. Орадан озгина фурсат ўтгач қувонган ўқитувчи Сарварни мақтаб ундаги 
ўзгаришни фахр билан гапирди. 
Хўш бундай вазиятларда психолог ўзини қандай тутиши керак. У шундай айтиши 
мумкин: Ана мен нима дедим. Ҳаммаси тўғри ёки бўлмаса “Нилуфар Абдуллаевна!
Шундай қийин муаммони бартараф этдингиз: Сарвар батамом бошқа инсонга 
айланибди”. Нилуфар Абдуллаевна билади бундай муваффақиятга эришишда 
психологнинг хизмати катта, лекин бундай оғир вазиятда уни қўллаб қувватлаши унга 
куч бағишлагани учун ўз ишида ҳамкор топгани барча саволларга ечим топгани
учун ҳам унинг иши мароқли туюлади. 
Биласиз, саёҳатчи бақа тўғрисида эртак бор. Эсингиздами унда ғоз, оқ қушлар 
кузда иссиқ ўлкаларга учишга тайёгарлик кўрадилар. Бақани ҳам у ёқларга боргиси 
келиб қолади ва қушлардан уни олиб кетишларини сўраб илтимос қилади. Биз-ку, 
розимиз лекин қандай қилиб? Шунда бақа бир нарса ўйлаб топади. Келинглар иккита 
қуш тумшуқларида новда ушлаб олишсин. Улар шундай қилиб учиб кетдилар. Қайси 
мамлакатдан учиб ўтмасин одамлар уларга қараб ҳайратда. “Қара ғоз – оққушлар 
бақани кўтариб учмоқда. Буни ким ўйлаб топди экан. Қандай ақлли ўйлабди”. Бақа 
учиб кетаётиб, бу гаплардан қувониб бадани яйрабди. Унга жуда ҳам алам қилибди. 
Чунки одамлар буни ким ўйлаб топганини билмайди. Бақа чидаб-чидаб келиб, охири 
чарчаб, “Буни мен ўйлаб топдим”,- деб бақирибди, шунда оғзи новдадан чиқиб кетиб, 
ўзи ботқоққа йиқилиб тушибди ва шу билан иссиқ ўлкаларга учиб бормапти. Биз 
психологлар айнан ана шу бақага ўхшаймиз. Ўз қилган ишини мақтаб, буни мен 
қилдим, мен уларга ўргатим, (ўқитувчи, тарбиячи, ота онага) нима қилишни ўргатдим 
деб мақтансак, ўз ўзимиздаги новдани йўқотамиз, бу билан бирга ўз яқинларимиз 
олдида ўз ишончимизни йўқотамиз ва ботқоқда қолиб кетиш хавфини вужудга 
келтиришимиз мумкин.
М.М. Пришвин тасодифан таъкидлаганди. 
Бизнинг буюк бахтимиз ўзимизни ягона хислатли деб ҳисоблаганимиз эмас, балки 
одамларга ўхшашимиздир. Амалий психолог таълимотининг ажойиб инсон
сифатидаги профессионал фарқлари қуйидагилардан иборат: 
- Қизиқишларининг чексизлиги ва мустақил ўз фикрига эга бўлиши;
- Турли алоқаларни ўрнатиши ва уни ақлан қўллаб- қувватлай олиши;
- Одамларни ўзига жалб қила олиши; 


- Мулоқот жараёнида ўз ҳис- туйғуларини жиловлай олиши; 
- Ўзини ва бошқаларни англашга бўлган интилишлари. 
Эркин инсон ўзини қанча англаб етса, у бошқаларга нисбатан ўта сабрли бўлади. 
Асосийси уларни нима қилаётгани билан келишиш эмас, фақат уларни мотивларини 
билсангиз бўлди, деб таъкидланган. 
- ўз соҳасини профессионал компетенция чегарасини билиши; 
- ўзини сай-ҳаракати ва ўзига нибатан жавобгарлик ҳиссини англаши;
- ўзининг хулқ-атвори ва қилаётган иши умуман нимага олиб келишини англаб етиши. 
Машҳур қўшиқчи В.С.Вицоскийни “биз ёввойиларга ўхшаймиз” қўшиғи айнан биз 
ҳақимиздадир.
Энди ёввойилар қўлларини синдириб найза-ю, камонини ҳам синдирадилар. 
Бамбукдан ясалган таёқни ўтга ташлаб ёқдилар. Паскал айтганидек ”Инсон қанчалик
ақлли бўлса шунчалар кўп ўзга одамларни топа олаверади” 
Психологнинг ақли. Психологик хизмат тизимида ишлашда инсоний ақлга ўта 
юқори талаб қўйилади. 
Мустақил тафаккур қила олиш инсоннинг энг асосий ўлчовидан бир бўлиб 
ҳисобланади. Достоевский таъкидлаганидек, шахс ва шахс бўлмаганни қарама-қарши 
қўйиш биринчи навбатда уларни мустақил тафаккур қила олиш қобилияти ёки 
қобилиятсизлиги билан фарқланади. Амалий психологга табиат ином этган куч ва ақл 
камлик қилади, унга катта билим захираси ва маданий жиҳатдан ҳар тамонлама ўйлаб 
хулоса чиқара олиш хусусияти ҳам энг муҳим ҳисобланади. Ақл асосан икки хил 
назарий ва амалий бўлади. Бу ҳақда Б.М. Теплов ўзининг “Саркарданинг ақли” 
китобида кенг ёритиб ўтган. Теплов ёзади: “бу иккала тафаккур турлари орасида 
тафаккур қилиш механизмлари орасидаги фарқни излаш шарт эмас, чунки бу ерда 
икки хил интеллект ҳаракат қилади.
Инсонлардаги интеллект ягона ва тафаккур қилиш механизми асоси ҳам битта, 
лекин ақлий фаолият шакли у ёки бу муаммони ечимида уни инсон ақлини олдида 
намоён бўлишидадир. 
Б.М. Теплов назарий ва амалий тафаккур амалиёт билан турлича боғланган 
бўлади деб ёзади. Амалий тафаккур ҳар қандай масштабдаги аниқ вазифаларни 
ечимини топишга йўналтирилган. Назарий тафаккур эса умумий қонуниятлар ва 
уларни тамойилларини ўрганишга йўналтирилган бўлади. 
Б.М. Теплов шуни англаб етган эдики, саркарда йирик амалий психолог бўлиши 
лозим. Чунки амалий ақл турли қизиқишлар ва турмушнинг турли жабҳаларида 
қизиқишларни бирлаштиришда ўта маъсулият талаб этади. 
Амалий психолог мураккаб ва ажойиб тафаккур шакллантира олади.Уни турли 
тадқиқотлар ўтказиш, унинг натижалари болалар ҳақида кўп маълумотлар олиш ҳамда 
ушбу тажрибаларни мактабдаги ва болалардаги турли муаммоларнинг ечимини 
топишда унга суяниб олиб борадилар. 
Шундай қилиб, амалий психологни етук малакали даражаси нафақат психологик 
билимларни балки бирга психологик техникаларни қўллай олиш, психологик 
методлар, коррекция, ташхис қўя олиш ва психологик хизматни тўғри ташкил эта 
олиш ҳам талаб этилади. 
Педогагик амалётларда кўп ҳолларда “таъсир этиш ва таъсир кўрсатмоқ” 
тушунчаси жуда кўп қўлланилади. (масалан тарбия жараёнида ўқувчига таъсир 
кўрсатмоқ). Лекин “таъсир этиш” ва “таъсир кўрсатмоқ” бу ҳар хил тушунчалар 
ҳисобланади. Уларнинг фарқи аввало биринчи ҳолатда субъект-объект муносабатлари 


бўлса, иккинчи ҳолатда эса субъект-субъект билан муносабатлари назарда тутилади ва 
амалий психолог унга тўғри ёндаша олади.
Одамларга ўзаро таъсир қилиш – ўта мураккаб психологик ҳодиса ҳисобланади, 
унинг моҳияти шундаки натижада тобелик вужудга келади. Таъсир қилиш ўз 
навбатида бир қанча таркибий қисмларни ўз ичига қамраб олади.
Биринчидан – фикрлар, билимлар, ғоя айирбошлаш (коммуникатив таркиби) 
Иккинчидан – ҳаракатлар айирбошлаш (фаолият таркибий қисми) 
Учинчидан – шериклар бир-бирини идрок қилиш жараёни (перцептив эмоционал 
таркибий қисми). 
Уларни асоси эса инсонларнинг ўзаро тушунишларини ташкил этади.
Таълимдаги психологик хизмат – бу ўзига хос амалий психологни турли ёшдаги 
болалар, уларни тарбиячилари, ўқитувчилари, ота-оналари ва бошқа катталарга (идора 
ходимлари, шифокорлар ижтимоий педагоглар) таъсир қилмоқ ва бунинг негизида 
шахсни шакллантиришдаги қизиқишлари туради. 
Афсуски ўзаро таъсир қилиш таълим тизимида: доимо жуфт кўринишга эга 
бўлади. ўқитувчи-ўқувчи, ота-она-бола, ўқитувчи-ота-она, психолог-ўқувчи, психолог-
ота-она, психолог-бола ва бошқалар. 
Энг қизиғи шундаки бундай жуфтлик таъсирида бола таълим тизимидаги ўз 
ўрнига эга болади. Бола танҳо ўзи унга таъсир қилувчилар кўпчиликни ташкил этади 
ва бунинг натижасида боладаги ривожланиш пайдо бўла бошлайди. Бола онгини 
ривожланишида турлича қарашлар мавжуд бўлиб унга: 
- Боғча боласи: онам айтгани учун шундай қилмоқдаман. 
- Кичик мактаб ўқувчиси: Мадина Сатторовна айтганлари учун шундай қиламан. 
-Катта мактаб ўқувчиси: мен шундай деб лозим топганим учун шундай қилдим. 
Фақат сўнгги даражадаги фикр ёш йигитни шахсий етилганлигидан гувоҳлик 
беради. Боғча боласи учун энг асосийси онаси (ёки ўрнини босувчи) 
ҳисобланади.Ҳамма катталар – бувиси, қўшнилари, тарбиячилари – англаб етишлари 
керакки, бу ёш бола ҳамда бир-бири билан мулоқотда ва ўзаро таъсир кўрсатиш 
деганидир.
Кичик мактаб ўқувчисига эса у яқин ривожланиш зонасини “ўқитувчи яратади” 
шунинг учун оналар уни қариндошлари ўқитувчиси билан яқин муносабатларда 
бўлишлари айнан ҳозирги зонани ривожлантиришга зид муносабат яратиш лозим.
Ўсмир ёшда асосан бола тенгдошлари билан олиб борадиган муносабат жараёнида 
шаклланади, келажак шахсни ривожлантириш зонасини ўзи яратади. У ўз мақсади 
йўлини, унинг муҳимлиги бу ҳаётда ниманинг афзаллиги, ўзи учун касб танлаш
меҳнат фолиятида юксакларга интилиши, муносабатлар ва муҳаббат юзасидан ўз 
йўлини ахтаради. Лекин ўз мақсадларини мустаҳкамлашда ва амалга оширишда 
катталар билан ўзаро ҳамжиҳатлик қилишлари лозим бўлади. Айнан шу 
муносабатларда унинг дунёқарашлари, ҳаётий режалари ўзини-ўзи англаш, ўз 
имкониятларини баҳолай олиш, улғайишга бўлган интилишларини ортиши, 
тенгдошлари билан бўлган суҳбатда эса ўзини ҳаётга бўлган қарашлари, шахслараро 
муносабатлари шаклланиб боради. 
Юқори синф ўқувчилари билан ҳамкорлик олиб бориш катталар учун бу синов 
саналади. Шунинг учун ҳам амалий психолог бутун ўқув педагогик тажриба 
жараёнида иштирок этувчилар билан тўлақонли ҳамкорликни амалга ошириш амалий 
психологни болалар жамоасида ўқув-тарбия тизимида муҳим ҳисобланади, ҳамкорлик 
ва ҳамжиҳатлик муҳитларни ярата олади, деб ҳисоблаймиз. 


Психологик факультет талабалари ва ёш мактаб психологларига кўп муҳим 
саволлар беришади, бу саволларга бир хил жавоб бериш мумкин эмас. 
Психологияда индивидуал маслаҳат бериш ёки гуруҳий тренинглар ўтказиш 
билан шуғулланиш яхшими? 
- Ота-оналар ўқитувчилар ва ўқувчилар билан мулоқатда юмшоқ бўлган яхшими ёки 
қатъий турган яхшими? 

Менга кўпроқ қайси психотехника тўғри келади: «гештальттерапиями, 
психодраммами ёки тана терапиясими? 
- Қайси ёш даври билан шуғулланганим яхши: кичик мактаб ўқувчилари, ўсмирлар, 
ўспиринлар? 
- Қайси муаммони танлаганим яхши? 
-Ўзим бир неча марта турмушга чиқиб, ҳозир ажрашиб, ёлғиз яшаётган бўлсам, 
оилавий жуфтларга маслаҳат бера оламанми? 
- Ўзимнинг болаларим йўқ бўла туриб (бўлмаса ҳам керак), ота- оналарга фарзандлар 
тарбияси бўйича маслаҳатлар бера оламанми? 
- Агар уйда турмуш ўртоғим билан доимо уришиб, шахсий муаммоларни тўғри ҳал 
қилишни билмасдан туриб, ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги низолар бўйича 
маслаҳатлар бера оламанми? 
- Сизда уйингизда, ишингизда ҳаммаси жойидами? 
Ҳозирги вақтда психологлар кам бўлганлиги учун мактаб психологи универсал 
мутахассис бўлиши ва барча ишларни бажара олиши керак. Ҳар бир психолог ўзининг 
қобилиятлари ва индивидуал психологик хусусиятлари негизида ўзини касбий ва 
шахсий аниқлаши, индивидуал танлаш муаммосини ҳал қилиши мумкин.
Табиат ва тақдир ҳар бир инсонга ва ҳар бир психологга юз, тана, овоз, руҳ, ақл, 
темперамент, характер, энергияни совға қилганки, уларнинг бари конкрет инсоннинг 
«ранг, товуш, таъм ва ҳид» ини, унинг психоэнергетик атмосферасини ташкил қилади. 
Психолог фойдали ва муваффақиятли бўлиши учун ўзини «қўл остидаги иш 
қуролидай» билиши керак. 

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish