мутахассисларда, психология ҳам ана шу фанлар соҳасига киради, индивидуал ёки
гуруҳий иш усулига лаёқат мавжуд бўлади.
Агар сиз табиатан гуруҳий ишларни ёқтирсангиз, чарчамасдан аъло даражада
маърузалар ўқийсиз, узоқ давом этадиган семинар ва тренинглар ўтказасиз,
индивидуал консультациялар бўлса, сизда бир мунча қийин кечади, кўп энергия куч
талаб қилади. Агар сиз индивидуал ишга лаёқатли бўлсангиз, фаолиятнинг гуруҳий
турларини унча ёқтирмайсиз. Мижозингиз билан индивидуал муносабатда бўлишни
афзал кўрасиз.
Психолог мактабда ўзини қандай тутиши керак: қаттиқ қўлми ёки юмшоқми?
Вазиятга боғлиқ равишда, ўзининг ва шеригининг мақсадига кўра
психолог
қаттиқ қўл ва юмшоқ бўлган турли услубларни эгаллаши лозим.
Психолог танлаш имкониятига эга бўлганда, ўз индивидуаллигидан келиб
чиқиб, иш тутиши керак.
Иш техникасини танлаш ҳақидаги савол бир мунча мураккаб бўлиб, ҳар қандай
психотерапевтик техникада ўз услубини аниқлаш мумкин ва ўз касбий қобилиятлари,
қизиқишларини ифодалаш мумкин.
«Ўз иш техникасини танлаш ҳақида гап кетганда, икки омилни ҳисобга олиш
даркор.
Биринчидан:
ғарб
психотерапевтик
техникалари,
Ватанимиз
психопрактикасида энди тарқала бошлади, шунинг учун у ёки бу йўналишдаги
амалиётчи психологларнинг юқори касбий маҳорати ҳақида гапириш эрта.
Иккинчидан, психопрактика шунчалик кўп қиррали ва ҳар хилки ёш
психотерапевт мижознинг муаммоларидан келиб чиқиб, ҳар
хил техникаларни
биргаликда қўллайди.
Ўз ишида психоанализни ёқтирадиган психологлар трансакт анализ бўйича
унчалик яхши ишламайди, психодраммага қизиқадиганлар мулоқот тренинги
гуруҳларини зўр базўр ўтказадилар. Уриниб кўриш ва хато орқали «ўз техникасини»
топиш мумкин. Ўзингизни кучли ва бўш жиҳатларингизни ўрганинг, имкони бўлса,
психологик семинарларга қатнашинг, «бу меники» деб ҳис қиладиган вақт келди.
Мактабда асосан қайси ёшдагилар билан ишлашни танлаш ҳам муаммо. Мактаб
психологи мактабда ўқитувчилар билан ҳам, барча ёшдаги ўқувчилар билан ҳам
ишлайди. Лекин кузатишлардан маълум бўлишича, баъзи психологлар бошланғич
синф ўқувчилари билан суҳбатлашишни ёқтиришади, бошқа бирлари ўспиринларнинг
«тилини тез топади», учинчи бирлари юқори синфларга кириб «йўқолиб кетадилар»,
тўртинчилари ўқитувчилар билан суҳбатлашишни қойиллатадилар.
Психолог ўзининг ички психологик ёшига мос болалар билан мулоқот қилишга
интилади. Психологияда инсоннинг ҳақиқий ёши (паспорт ёши) фарқланади.
Инсондаги бу икки ёш кўпинча бир- бирига мос келмайди.
Мен 16 ёшман «Руҳ ҳақидаги фанда» ёш ҳисси тушунчаси мени доим ҳайрон
қолдиради, Мен кўпинча ёшимни эсдан чиқариб қўяман, бу саволга жавоб бериш учун
доимо бу йил нечанчи йил эканлигини сўрайман, ўзим туғилган
йилни эслайман ва
арифметик ҳисоблашлар билан шуғулланаман.
Сизнинг ёшингиз нечада?
А. Кроник(35-40 ёшлардан ошган)
А. Кроник ва унинг ходимлари 21 дан 44 ёшгача паспорт ёши бўлган 83 нафар
инсонлар билан махсус тадқиқот ўтказдилар. Тахминан 55 % синалувчилар ўзларини
ёш деб ҳисоблайдилар, респондентларнинг 20 % ўзларини катта деб ҳисобладилар,
фақат 25% респондентлар ўз ёшини паспорт ёши билан бир хил кўрсатдилар.
Сизнинг психологик ёшингиз нечада? Уни «психологик ёш» тести ёрдамида
аниқлашга уриниб кўринг. Ушбу методика ўз ҳаётий потенциалингизни қанчалик
тўлиқ амалга оширганингизни баҳолайди.
Сизнинг ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналар билан касбий ва инсоний
муносабатингиз бир хил психологик ёшга асосланган тенг психологик (1-
схемага
қаранг) ёки «транслир» бўлиши мумкин. (2-схемага қаранг).
11 психологик III- синф ўқувчиси
ёшдаги
психолог
1- схема. Тенг психологик ёшга асосланган ўқувчи ва ўқитувчининг тенг
муносабати.
55 психологик ёшга 10 синф ўқувчиси
эга бўлган психолог
2- схема. Психологнинг ўсмирга нисбатан «транслир» муносабати.
юқори синф ўқувчиси ёки
11психологик катта психологик ёшдаги ота- она
ёшдаги психолог
3.схема.
Мактаб
психологининг
манипулятив
услуби.
Ишингиздаги вазиятларда тингловчиларингиз учун «мижоз» бўлиб қолмасликка
ҳаракат қилинг: ўзингизни кўрсатишга ҳаракат қилинг, ўзингизни юқори баҳолашга
интилинг. Касбий фаолиятингизда психоманипулятив воситалардан фойдаланманг (3-
схемага қаранг).
Агар ота-оналар ва ўқувчилар билан ишлаганда 3-схемадагидек муносабатларга
киришсангиз, англанган ва англанмаган муаммоларингиз устида ишлашингиз зарур.
Психолог доимо ўз руҳини «тозалаб» туриши керак, чунки психологнинг руҳи - бу
унинг иш «қуроли» ҳисобланади.
Психологларга мактабда турли муаммолар билан шуғулланишга тўғри келади.
Лекин ҳар бир психологнинг мактабда севимли мавзуси ёки муаммоси бўлади. Уни
танлаш кўп сабабларга боғлиқ: Амалий психологнинг қизиқишларига, мутахассислик
бўйича ўқилган китобга, касбий мулоқат даражасига,
психолог ишлайдиган мактаб
эҳтиёжларига, маъмурият, ўқитувчиларнинг буюртмасига боғлиқ.
«Ўз муаммосини» танлашнинг кўп омилларга боғлиқлигига қарамасдан, умумий
қонуниятлар кузатилади. Психологлар «ўз мавзуларини» танлашда икки асосий
шартга амал қиладилар.
Кўпинча улар характерида ва индивидуал - психологик портретида ортиқча
бўлган психологик феноменни ўрганишга интиладилар.
- Тўғри фикрлайдиган университет битирувчиси тадқиқот предмети сифатида
ўқувчиларнинг тафаккур фаолиятини танлайди (м:, кичик мактаб ёшидаги
ўқувчиларда
истеъдодни шакллантириш, ўсмирларнинг ақлий фаолиятини
фаоллаштириш ва бошқалар).
Шу билан бирга кўпчилик психологлар шахсий индивидуаллигини,
характерини, шахсини қизиқтирадиган муаммолар билан шуғулланишга интиладилар.
-
Бўш, зиёли, кўнгилчан, қатъиятсиз ўспирин-мактаб психологи ўз
қизиқишларининг предмети сифатида бошланғич синф ўқувчиларида
иродавий
механизмларни шакллантиришни танлайди. Бу нимадан далолат беради?
Do'stlaringiz bilan baham: