Шахснинг ҳиссий-иродавий жабҳалари



Download 246,39 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana06.04.2022
Hajmi246,39 Kb.
#531926
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ХИССИЙ ИРОДАВИЙ



ШАХСНИНГ ҲИССИЙ-ИРОДАВИЙ ЖАБҲАЛАРИ 
 
Ҳиссиѐт борлиққа, турмушга, шахслараро муносабатга нисбатан шахсни 
субъектив кечинмаларининг акс эттирилишидир. Шахс тирик мавжудод бўлиши билан 
бирга жамият аъзоси ҳамдир, шунингдек, яккаҳол (индивидуал) инсон сифатида теварак-
атрофдаги нарсалар ва ҳодисаларга нисбатан муносабатларини холисона (объектив) акс 
эттиради, инъикос қилади. Акс эттириш жараѐни фавқулодда ўз ичига қуйидагиларни 
қамраб олади: а) шахснинг эҳтиѐжини қондириш имкониятига эгаликни; б) қондиришга 
ѐрдам берадиган ѐки қаршилик кўрсатадиган объектларга субъект сифатида қатнашишни; 
в) уни ҳаракат қилдирувчи, билишга интилтирувчи муносабатларини ва ҳоказо. 
Субъектив муносабатларнинг инсон миясида ҳис-туйғулар, эмоционал ҳолатлар, юксак 
ички кечинмалар тарзида акс этиши ҳиссиѐт ва эмоцияни юзага келтиради. Ҳиссиѐт -
яққол воқеликнинг эҳтиѐжлар субъекти бўлмиш шахс миясида объектларга нисбатан 
унинг учун қадрли, аҳамиятли бўлган муносабатларининг акс эттирилишидир. 
Мулоҳазалардан кўриниб турибдики, муносабат атамаси бир неча марта матнда қайд 
қилинди, шунинг учун унга айрим изоҳлар бериш мақсадга мувофиқдир. Психологияда 
ҳали бир талай терминлар, атамалар, тушунчалар мавжудким, уларга моҳият, маъно, 
қўлам, сифат, шакл жиҳатидан қўлланилиши юзасидан баъзи бир тузатишлар киритилиши 
айни муддао бўлар эди.
Психология фанида муносабат тушунчаси икки хил маънода қўлланилиб 
келинади: 1) субъект (шахс) билан объект (нарса) ўртасида табиий ҳолда (тарзда) юзага 
келадиган ўзаро алоқа ўрнатиш (объектив муносабатлар); 2) ўрнатилган алоқаларнинг акс 
эттирилиши (уларнинг кечинмаси), хусусий субъектнинг эҳтиѐжлари ва уларнинг 
объектлараро муносабати (субъектив муносабатлар), бинобарин, намоѐн бўлган 
эҳтиѐжларни қондиришга шай турган нарсалар билан одам ўртасидаги муносабат 
маъносида ишлатилади. Ҳиссиѐт тушунчаси кундалик турмушда ва илмий психологик 
манбаларда ҳар хил маънода қўлланилади. Жумладан, ҳиссиѐт ўрнида сезгилар, 
англанилмаган майллар, англанилмаган хоҳишлар, тилаклар, мақсадлар, талаблар 
тушунчалардан фойдаланилади. Бу ҳолатлар ўртасидаги ўзаро ўхшашликка асосланиб 
ишлатилиши кундалик турмуш воқеалари бўлиб ҳисобланади, холос. Илмий нуқтаи 
назардан келиб чиқиб таҳлил қилинганда «Ҳиссиѐт» одатда тирик мавжудодлар миясида, 
яъни шахсларнинг эҳтиѐжларини қондирувчи ва унга монелик қилувчи объектларга 
нисбатан унинг (одамнинг) муносабатларини акс эттириш маъносида қўлланилади.
Жаҳон психологиясида «ҳиссиѐт» билан «эмоция» терминлари (айниқса чет 
мамлакатларда) бир хил маънода ишлатилади, лекин уларни айнан бир хил ҳолат деб 
тушуниш мумкин эмас. Бундай нуқсон оммабоп адабиѐтларда, чет элларда чоп эттилган 
дарсликларда аксарият ҳолларда учрайди. Одатда ташқи аломатлари яққол намоѐн 
бўладиган ҳис-туйғуларни ички кечинмаларда ифодаланишдан иборат психик жараѐн 
юзага келишининг аниқ шаклини эмоция деб аташ мақсадга мувофиқ. Масалан, 
рангларнинг ўзгариши, юзларнинг таъбассумланиши, лабларнинг титраши, кўзларнинг 
ярқираши, кулгу, йиғи, ғамгинлик, иккиланиш, саросималик ва бошқалар эмоциянинг 
ифодасидир. Лекин ватанпарварлик, жавобгарлик, масъулият, виждон, меҳроқибат, севги 
муҳаббат сингари юксак хислатларни эмоция таркибига киритиш ғайритабиий ҳодиса 
ҳисобланар эди. Ушбу ҳиссий кечинмалар ўзининг моҳияти, куч-қуввати, давомийлиги, 
таъсирчанлиги, йўналганлиги билан бир-биридан кескин фарқ қилишларига қарамай, 
уларни эмоция сифатида талқин қилиш оддий сафсатага айланиб қолган бўлар эди. Шу 
боисдан уларнинг ўзаро энг муҳим фарқи шундаки, бириси ижтимоий (ҳиссиѐт), 
иккинчиси эса (эмоция) индивидуал, хусусий аҳамият касб этади.
Таъкидлаб ўтилган мулоҳазаларга қарамасдан, ҳиссиѐт билан эмоциянинг ўзаро 
бир-биридан қатъий чеклаб қўйиш ҳам баъзи англашилмовчиликни келтириб чиқариши 
мумкин. Фаолият, хулқ-атвор, муомала субъекти ўзининг шахси ҳамда жамияти учун 


аҳамияти ҳисобланган нарсалар ва ҳодисаларни акс эттирувчи муносабати ҳиссиѐтда 
мужассамлашади. Шахснинг индивидуал ҳаѐти ва фаолиятига алоқадор (хоҳ фойдали, хоҳ 
зарарли бўлишдан қатъи назар) омиллар, қўзғовчилар, турткиларни ифодаловчи ҳамда 
келиб чиқиши инстинктлар, шартсиз рефлекслар, ирсий белгилар (овқатланиш, жинсий, 
ҳимояланиш, қўрқиш ва бошқалар) билан боғлиқ содда ҳиссий ҳолатлар «эмоция» 
дейилади. Эмоциялар нафақат инсонларга, балки жонли ривожланган мавжудодларга ҳам 
тааллуқли руҳий (психик) ҳолатлардир. Ҳайвонлардаги эмоциялар ўзгариши мураккаб 
бўлган табийлик (ирсий) аломатларга асосланувчи содда тузилишга эгадир. Одам билан 
ҳайвон эмоциялари ўзларининг моҳияти, тузилиши, таъсирчанлиги, жадаллиги, сифати, 
шакли билан кескин тафовутланади. Эмоциялар ташқи кўринишга хослиги билан
муваққат хусусиятга эга эканлиги билан ҳиссиѐтдан фарқланади. Шуни айтиб ўтиш 
жоизки, ҳиссиѐт ҳайвонот оламига хос кечинма эмас, у ақл-заковат субъекти саналмиш 
ҳазрати инсонгагина хос, холос, чунки эмпатик (ҳамдардлик) ҳис-туйғулар шахснинг 
мукаммаллик босқичига кўтарилишига кафолат негизидир.
Ҳиссиѐт билан эмоция (унинг юксак даражалари назарда тутилади) инсон 
шахсининг ижтимоий ҳаѐтий шарт-шароитларида юзага келган, одамнинг ижтимоий 
тарихий тараққиѐтида шаклланган (эволюцион йўсинда), муайян ижтимоий муҳитда 
(жамиятда) истиқомад қилувчи кишилар томонидан ўзлаштирилган ғоялар, меъѐрлар, 
қонун-қоидалар, низомлар, қадриятларни акс эттирувчи англанилган ҳис-туйғулар, 
мураккаб ички кечинмаларни вужудга келиш жараѐнидир.

Download 246,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish