чиқаради, ички секреция безлари ишининг нуқсонлари кўз ѐшининг оқизади,
ҳаяжонланганда оғизини қуритади, қўрққанда «совуқ» тер чиқаради ва ҳоказо.)
Илмий манбаларда талқин қилинишича, мия катта ярим шарларининг пўсти
мўътадил шароитида пўстлоқости марказларига бошқарув ва тормозлов йўсинида таъсир
кўрсатади ҳамда ҳиссиѐтининг ташқарида ифодаланишига йўқ қўймайди. Мия пўсти
кучли даражада қўзғалса, унинг таъсирида бошқарувчанлик функцияси бузилади. Шахс
қаттиқ чарчаса ѐки кучли маст бўлса, иррадиация оқибатида пўстлоқости марказлари ҳам
қўзғалади, натижада ҳаракатни назорат қилиши йўқолади.
Мия фаолиятининг электрофизиологик тадқиқотлари эмоцияларнинг пайдо
бўлишида гипоталамолимбик (юнонча hypothalamus бош мия бўлими номи) тизими ва
ретикуляр формация (лотинча reticulum тўрсимон, formatio, боғлам маъносини англатади)
нинг роли кўрсатиб ўтилган. Маълумотларда кўрсатилишича, эмоционал ҳолатларнинг
физиологик моҳияти катта ярим шарлар пўстининг ва пўстлоқости тизими
марказларининг
функциясигина эмас, балки улар: а) мия механизимлари фаолиятини
фаоллаштирувчи ретикуляр формациянинг, б) миянинг таламус (кўриш дўнгликлари)
нинг, гипоталамуснинг (дўнгликости қисмининг), в) ярим шарлар янги пўстлоғи
орасидаги лимбик системанинг функцияларидир.
Эмоционал ҳолатлар учун пўстлоқости тугунчаларининг таркибига кирувчи (мия
катта ярим шарларининг оқ моддаси билан бирлашуви кулранг модда йиғиндиси)
марказлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Агарда мия катта ярим шарлари пўстлоғи
ҳаракатларини бирлаштириб, сезгиларни ва саъи-ҳаракатларни нозик ифода қилиб турса,
мия формациялари ташқи ҳамда ички муҳитда содир бўладиган ўзгаришларга
организмнинг жавоб реакцияларини бошқаради.
Маълумотларга қараганда, мия катта ярим шарлари пўстлоғи шикастланса, ташқи
оламдан ҳамда ички органлардан келадиган қўзғовчиларнинг нозик таҳлил қилиниши
заифланса ҳам эмоционал ҳолатлар сақланиб қолаверади. Масалан, ҳайвонлар лимбик
тизимга, дўнгости (гипоталамус) қисмига, кўриш тепаликларига йўналган электр
қўзғатувчиларга,
ретикуляр
формациясининг
қўзғалишларига
хурсандлик
ѐки
диққинафаслик, дарғазаблик ѐки қурқоқлик, лаззатланиш ѐки азобланиш, роҳатланиш ѐки
кўнгилхижиллик сифатида жавоб реакцияси ҳосил бўлади.
Психофизиолог олимларнинг маълумотларига қараганда, миянинг муайян
жойларидан электрод ѐрдамида биотокларни ѐзиб олишнинг кўрсатишича, сут
эмизувчиларнинг гипоталамусларида ҳам «роҳатланиш», ҳам «азобланиш»
марказлари
мавжуд экан. Тажрибада «роҳатланиш» маркази қўзғатилганда ѐқимли ҳислар уйғонган,
электр токи билан «азобланиш» маркази қўзғатилганда эса ҳайвонлар қалтираб, ўзини ҳар
томонга ташлаган. Кейинчалик сут эмизувчилар азоблантирувчи эмоциядан қочишга
ҳаракат қилганлар.
Юқорида таъкидланганидек, ижобий ва салбий ҳис-туйғуларнинг шунга ўхшаш
марказлари бош миянинг бошқа бўлимларида жойлашганлигига қарамай, шартли
равишдаги роҳатланиш ва азобланиш марказлари ҳам мавжуддир бўлиб
Эмоциялар бир-бирига яқин масофада фаолият кўрсатадилар. Тажрибада қўш
(жуфт) марказларидан бирида электрод билан ҳосил қилинган қўғалиш эҳтиѐждан келиб
чиққан ҳолда салбий ѐки ижобий эмоциядан фақат биттасини вужудга келтирган, холос.
Баъзида ѐндош жойлашган марказларда қўзғолиш тарқалган бўлса, у ҳолда амбивалент
ѐки иккиѐқлама реакция рўѐбга чиқади. Шартли равишда номланган марказлар
(роҳатланиш, азобланиш) бир-бирига яқин жойлашишига қарамасдан, ҳар хил тузилишга
эга эканлиги аниқланган. Маълумотларнинг кўрсатишича, «азобланиш» марказлари
миянинг турли бўлимларига жойлашсада, лекин улар ягона тизим билан бошқарилади.
Салбий эмоциялардан фарқли ўлароқ ижобий ҳис-туйғулар ва «роҳатланиш» марказлари
бир-бирлари билан жипс алоқага эга эмас. Таъкидлаб ўтилган мулоҳазалар эмоциялар
жуфт ҳамда қарама-қарши хусусиятга эга эканлигидан далолат бермоқда.
Шунинг учун
ҳар қайси эмоция қарама-қарши туркумига эга деб қатъий ишонч билан айтиш мумкин,
жумладан, севги-нафрат, ѐқимли-ѐқимсиз, хотиржамлик-безовталаниш масъулиятлик-
лоқайдлик ва бошқалар.
И. П. Павлов, Ч. Шеррингтон, П. К. Анохин, Н. А. Бернштейн, Е. Н. Соколов, Т. В.
Симонов, Д. Линдслей, Р. У. Липер, Б. И. Додонов, У. Жемс ва бошқаларнинг
тадқиқотларида кўрсатилишича, таҳлил қилинган марказларнинг қўзғатилиши шартли
рефлекслари ҳосил қилинишини мустаҳкамловчи омил ҳисобланади. Бунинг натижасида
электр қўзғовчи ѐрдами билан мия катта ярим шарларининг пўстида билиш жараѐнлари ва
хатти-ҳаракатлар стереотипларининг негизини ташкил қилувчи муваққат боғланишлар
ҳосил қилинади. Шартли рефлексларнинг сўниши, тормозланиши, пўстлоқнинг
танлаш
(селектив) тизими мия стволининг узунаси бўйича тепаликости ва пўстлоқости нерв
тугунларидаги «марказлар» нинг фаолиятига боғлиқдир. И. П. Павлов ўша даврдаѐқ,
«диномик стереотип»ни ҳосил қилгандан кейин олий нерв фаолиятида уни бузилиш
салбий ҳиссиѐтлар кечиши учун негиз бўлади, динамик стереотипни олдиндан тайѐрлаб,
сўнг уни ўзгариши ижобий ҳис-туйғуларни пайдо қилади, деб қатъий ишонтирган эди.
Маълумотларнинг кўрсатишича, миянинг тепаликости қисмида (гипоталамусда)
ги марказлар роҳатланиш ѐки азобланиш вазиятлари кўп марта такрорланса ҳам ҳеч
ўзгармаслиги мумкин, лекин мия катта ярим шарлари пўстлоқости нерв тугунчалари
бўйлаб
ѐйилган
марказлар
қўзғотилиши
натижасида
эмоционал
реакциялар
кучсизланиши, ҳатто сўниши ҳам кузатилади. Бу воқелик шу билан изоҳланадики, ақлий
фаолият ва ахлоқий кечинмалар эмоционал туси ўзининг ўзгарувчанлиги билан ажралиб
туради. Бинобарин, организмнинг бирламчи эҳтиѐжлари юзасидан сигнал берувчи
эмоционал реакциялар такроран қаноатлантиргандан кейин ҳам сўнмайди. Шунингдек,
органик жароҳат туфайли оғриқ камаймайди, муайян реакциялар ўзгармагунча жисмоний
машқдан мароқланиш шахс кўнглига тегмайди.
Бунинг учун албатта, салбий, ижобий,
аралаш (амбивалент) сигналлар инсоннинг ҳаѐти ва фаолиятида ўз аҳамиятини йўқотиш
керак.
Турли марказларни қўзғотганда юзага келадиган роҳатланиш ѐки азобланиш
эмоцияларининг сифатига, даражасига ва барқарорлигига асосланган ҳолда ҳар бир
шароитда ҳиссий ифодаланган шартли рефлектор алоқалар бир марта мустаҳкамланганда
ҳосил бўлишини бошқа вазиятда мустаҳкамланиш учун кўп уринишга қарамай алоқани
тиклаш мушкил эканлигини изоҳлаш мумкин. Бу ўринда шахснинг барқарор эмоционал
йўналганлиги, майллар мустаҳкамлиги руҳий ҳодисасини унинг турмуш тарзини, ҳаѐтий
идеалларни тушунтириш мумкин. Масалан, майхўр (алкогол) ѐки наркоман учун
роҳатланиш билан боғлиқ хатти-ҳаракат бирламчи бўлганлиги туфайли турли ижтимоий
воқеалар (оиладаги жудолик, ишхонадаги кўнгилсизлик, табиий офат ва бошқалар) уни бу
йўлдан тўхтатиб қоломайди, лекин муваққат ҳолат вужудга келиши мумкин (айтайлик бир
неча дақиқа ўзини тийиб туриш), бироқ тезда табий эҳтиѐжга мутелик қилиб, «тарки одат-
амри маҳол» йўсинда иш тутаверади.
Do'stlaringiz bilan baham: