иккаласида учрайди, аммо улар сифат ва мазмун жиҳатдан
бир-бирларидан кескин
тафовутланади.
Инсон эмоциялари ижтимоий ҳаѐтнинг шарт-шароитларига мослаштирган
(патологик ҳоллар истисно қилинганда), «онгли зот» га тааллуқли табиат ва жамиятга
нисбатан муносабатларида намоѐн бўлади, мақсадга мувофиқлаштириш ҳамда бошқариш
хусусиятига эга. Очлик ҳисси, жинсий майл ва бошқа инстинктлар соҳлардаги эмоциялар
ҳайвон билан инсонда ўхшаш бўлса-да, лекин уларнинг ифодаланишида фарқланиши
мавжуд. Буларнинг барчаси инстинктив ҳаракат бўлиши билан бирга инсонийлашидан
иборат узоқ
эволюцион, ижтимоий тарихий тараққиѐт йўлини босиб ўтган, мураккаб
қийинчиликларни енгиш эвазига мазкур кўрсатгичга эришган.
Инсон ҳиссиѐтнинг ижтимоий тарихий шарт-шароитлари мавжуд бўлиб, улардан
энг асосийси сабабий боғланишларга (детерминирлашган) эгаликдир. Худди шу боис
инсон ҳиссиѐтларининг биологик ва физиологик таҳлили,
уларнинг туб мазмунини очиб
бермайди, шунингдек, ҳиссиѐтлар инсон шахснинг онгли ва онгсиз хатти-ҳаракатларини
амалга оширувчи кучга, яъни мотивга ўсиб ўтиш йўлларини изоҳлаб беришга қодир эмас.
Маълумки, эмоцияларнинг «инсонийлашуви» ҳиссиѐтлар ичидан кечиши мазмуни ва
сифатлари жиҳатидан ҳайвонларники билан қиѐсланганда ўзининг ранг-баранглиги,
мураккаблиги билан шахсники устувордир. Инсонларнинг меҳнат,
маънавият, сиѐсат,
оила, ишлаб чиқариш билан ўзаро муносабатлари, шунингдек, табиат билан одамлар
орасидаги, шу билан бирга шахслараро муносабатлар бир қатор инсоний ҳиссиѐтларнинг
ва уларни ифодалаш, татбиқ этиш воситаларини вужудга келтиради Шахс юз ифодалари,
бошини
тебратиш билан, хўрсиниш орқали ўзгаларга ҳамдардлик (эмпатия) туйғусини
билдиради. Болаларга одоб билан жавоб беришни, суҳбатдошига илиқ, самимий
жилмайишини, қария ва ногиронларга ҳурмат билан жой бўшатишни, кичкинтойларга
меҳрибонликни шакллантириш лозим. Шахс ўз ҳис-туйғуларини ўзи бошқаради,
уларни
меъѐрий ҳужжатлар, ижтимоий турмуш қоидалари, этник расм-русумлар, одатлар,
анъаналар, прцессуал қонунлар нуқтаи назаридан гоҳ маъқуллайди, гоҳ қоралайди. Шу
билан бирга инсонлар кучли ва жўшқин эмоциялари кечишида ташқи хотиржамликни
сақлай биладилар. Уларнинг баъзилари ўз ҳиссиѐтларини беркитиш учун ўзларини бефарқ
тутадилар, салбий эмоцияларни ифодалашга интиладилар. Шахс ўзининг мимика ва
пантомимикаларини бошқариш
имкониятига эга, лекин органлардаги табиий
ўзгаришларни ушлаб туриш мумкин эмас. Масалан, нафас олиш, қон айланиш, овқат ҳазм
қилиш, кўз ѐшларини ушлаб туриш, рангни қизартириш, оқартириш ва ҳоказо.
Эмоцияларнинг ифодаланиш қуйидаги кўринишларга эга бўлиш мумкин:1)
ифодали ҳаракатлар (мимика ва пантомимикалар); 2) организмдаги турли ҳодисалар (ички
аъзолар фаолияти ва ҳолатининг ўзгариши; 3) гуморал хусусиятдаги ўзгаришлар
(организмнинг қон таркибидаги, суюқликдаги кимѐвий ўзгаришлар, модда алмашиш ва
ҳоказо). Эмоцияларнинг ташқи
ифодасига мимика, имо-ишора, важоҳат, қадди-қомат
ўзгариши, ташқи секреция безлари фаолияти (ѐш, сўлак, тер ажралиши), хатти-ҳаракатлар
(тезлиги, кучи, йўналиши, мувофиқлашуви), нутқнинг хусусиятлари ва бошқалар.
Эмоциялар, ҳис-туйғулар мазмуни, сифати, шакли жиҳатидан этнопсихологик
хусусиятига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: