Психолог ҳодисани ҳар томонлама ўрганиш натижалари ҳақида ўтказиладиган суҳбат бир неча
мақсадни кўзлайди:
1) бола психик тараққиётининг умумий ҳолати ҳақида тўлиқ муҳокама, аниқланган
қийинчиликларнинг сабаби, даражаси, характери ҳақида шартли
олдиндан айтиб бериш;
2) кўрсатиладиган ёрдамнинг аниқ системасини ёки махсус тузатиш дастурини биргаликда ишлаб
чиқариш;
3) ота-она муаммоларини, уларнинг бола қийинчиликларига муносабатини муҳокама қилиш;
4) кейинги учрашувларни (зарурият туғилса) режалаштириш.
Қатор америкалик олимлар ота-оналар билан маслаҳатчининг сўнгги суҳбатида 4 асосий босқични
кўрсатадилар ва уларни ўтказиш бўйича қуйидагича тавсифлар берилади. Бир вақтнинг ўзида ҳам иккала ота-
она билан суҳбат ўтказиш мақсадга мувофиқ, чунки бу бола ҳаёти ҳақида ҳар томонлама ва тўғри маълумот
олишга ёрдам беради, бундан ташқари ота-оналарга бола тақдири учун умумий жавобгарликни ҳис қилиш
имконини беради.
Суҳбат бошида бола муаммосини, уларни қизиқтирувчи масалаларни эркин, очиқчасига муҳокама
қилишга ундаш зарур. Бола қийинчиликларининг
сабаблари, уларни ҳал иш воситалари, қандай ёрдам
кўрсатиш, бола олдига қандай мақсад қўйиш мумкинлиги, келажакда нима билан шуғулланиши мумкинлиги
ҳақида уларнинг фикрларини, тасаввурларини ҳам аниқлаш муҳим. Суҳбатнинг иккинчи босқичида
психологик текширув натижалари билан таништирилади. Аниқ, олинган маьлумотлар бола
қийинчиликларининг характери ва даражаси ҳақидаги нотўғри тасаввурларни енгиб чиқишга ёрдам беради.
Бола қийинчиликлари ҳақида тўғри тасаввур ҳосил қилишга интилиш лозим. Шундан сўнг (учинчи босқич)
ҳаракатларнинг махсус дастури муҳокама қилинади. Суҳбат сўнгида ота-оналарнинг бола муаммоларига
муносабати муҳокама қилинади ва кейинги учрашувлар режалаштирилади. Суҳбат жараёнида уларга
нисбатан
ҳурмат, тушуниш, илиқ муносабатда бўлиши муҳим. Суҳбатнинг маҳсулдорлиги, ота-оналарнинг
маслаҳатчидан олган тавсия ва маълумотлари асосида ҳаракат қилишлари билан баҳоланади. Тажрибаларнинг
кўрсатишича, ота-оналарнинг у ёки бу аниқ тарбиявий ҳаракатларни психолог-маслаҳатчи томонидан ижобий
баҳолаш уларнинг ўз кучларига ишончини оширади. Суҳбатгача ота-оналарда пайдо бўлган нотўғри
тасаввурларни ўзгартиришга бир суҳбатнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун бир неча учрашувлар талаб
қилинади. Ғарб давлатларининг психологлари аниқ вазиятларни, ўзаро муносабатларни муҳокама қилиши
учун мижозларнинг уйларига бориб маслаҳат берадилар. Шу билан бирга ота-оналар билан машғулотларнинг
ҳар хил гуруҳий турлари кўпроқ қўлланилади.
У ёки бу камчиликлари бор бола, болалигича қолишини, унинг ёшидаги
барча болалар сингари
эҳтиёжларга эгалигини ота-оналарга тушунтириш жуда муҳимдир. Бу ерда нотўғри тарбиянинг турли
шакллари жуда зарарлидир. Бу билан боғлиқ равишда маслаҳат бериш амалиётида ҳар бир муаммо бўйича
тараққиёт жараёни ёш даврига мослиги, унинг етакчи фаолияти ва бошқалар ҳақидаги масалани муҳокама
қилиш зарур. Мавжуд қийинчиликларни енгишга қаратилган фаоллик боланинг эҳтиёжлари ва
қизиқишларини ман қилиш ҳисобига амалга оширилмаслиги керак. Ота-оналарга бундай ҳолатни
тушунтириш, бола учун оғир оқибатларга олиб келадиган кенг тарқалган педагогик хатоларнинг олдини олиш
имконини беради. (Масалан, кичик мактаб ўқувчиси ёки ўсмирни тенгдошлари билан ўйнатмасдан, фақат
ўқиш билан шуғулланишга мажбурлаш).
Психолог маслаҳат бериш жараёнида муаммони фақат мулоҳазага асосланиб таҳлил қилиш билан
чегараланмаслиги керак. Боланинг яқинларидан, унинг учун қўрқиш, хавотирланиш ҳиссини йўқотиш ва бир
вақтдан бола эҳтиёжларига сезгирликни кучайтириш, унинг қийинчиликларини чуқур
тушунтириш
психологнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Психолог ота-оналарда хавотирланиш, айбдорлик, руҳий
сиқилиш ҳислари мавжудлигини сезгирлик билан пайқаш ва бу ҳиссиётларни ифодалашга уларга имкон
бериши лозим.
Айбдорлик ҳиссини йўқотишга қийинчиликларни таҳлил қилиш йўли билан ёрдам бериш энг яхши
йўл ҳисобланади. Касалликнинг вужудга келишидан айбдор бўлмасаларда, касал болаларнинг ота-оналарида
яширин айбдорлик ҳисси мавжудлигини назарда тутиш керак. Илиқ, очиқчасига суҳбатлаша
олмайдиган
психотерапевтларгина эмас, маслаҳатчи-психологлар ҳам беморларнинг ҳолатини ёмонлаштириши мумкин.
(Бу фақат болаларга эмас, уларга ғамхўрлик қилувчи катталарга ҳам тегишлидир).
Ҳар қандай психотерапевтик суҳбат ҳам, маслаҳатчининг ота-оналари билан суҳбат ҳам бола шахсини,
унинг муаммоларини ҳар томонлама, чуқур ва тўғри тушунишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўяди. Бу
билан боғлиқ равишда ота-оналар билан ишлашда қуйидаги тавсиялар билдирилади: болани текшириш чоғида
олинган аниқ натижаларни чуқур муҳокама қилиш- бу кўпинча маслаҳатчи хулосаларига катта ишонч
туғдиради; ота-оналар аниқ, тушунарли тилда ёзилган психологик хулосани қўлларига
олишлари керак, ёки
хулоса ва тавсияларни ўзлари ёзиб олишлари мумкин, чунки бу маслаҳат натижаларини ўйлашга,
хулосалардан келиб чиқиб, аниқ чоралар излашга, уларнинг тўғрилигини боланинг кейинги хулқ-атворида
текширишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: