O`zbеkiston rеspublikasi xalq ta'limi vazirligi a. Qodiriy nomidagi jizzax davlat pеdagogika instituti “Pedagogika-psixologiya” kafedrasi


Психолог сиз ўзингизни ким деб ҳис қиласиз?



Download 2,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/103
Sana25.02.2022
Hajmi2,34 Mb.
#270466
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   103
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

Психолог сиз ўзингизни ким деб ҳис қиласиз? 
Мактаб психологлари хулқ-атворининг турли усулларини таққослаб, 
психологлар намоён қиладиган 8 хил хулқ-атвор усулларини ёки ижтимоий ролларни 
тавсифлаш мумкин.
Психолог воситачи мактабда нейтрал ҳолатни эгаллашга ҳаракат қилади. У ўз 
вазифасини уришиб қолган ва низолашаётганларини яраштириш, ўқитувчига ўқувчиси 
нима учун ёмон ўқиши ёки дарс қолдиришининг объектив ва субеъктив сабабларини 
тушунтиришга ҳаракат қилади: ота-оналарга ўқитувчилар билан гаплашишни ёки 
директор таъсир кўрсатишини ваъда беради. Мураккаб вазиятдаги ҳар қандай ҳолатда 
у воситачи учинчи шахс сифатида намоён бўлади. Агар мактаб ҳаёти кучли низоли 
муҳитдан иборат бўлса, психологнинг воситачи ролини бажариши маҳсулдор бўлади.
Мактаб психологининг воситачилик яраштирувчилик функциясини бажаришда 
«барчаси яхши», қабилида бўлмасдан, воситачилик техникаларининг маданиятли 
усулларини қўллаш ягона талаб ҳисобланади.
Психолог - адвокат барча хафа бўлган кишиларга ачинади уларни ҳимоя қилишга 
интилади: адолатли баҳо қўймаган ўқитувчидан ўқувчини, фарзандини мактабдан 
ҳайдаш билан қўрқитаётган ўқитувчидан ота-оналарни, ҳукмрон, қаттиққўл 
директордан ўқитувчини, аксинча ўзларини «юлдузлар» деб ҳисобловчи ва 
маъмуриятдан турли янгиликларни талаб қилаётган ўзаро низолашаётган 
ўқитувчилардан директорни ҳимоя қилади. Мактабда кўпчилик хафа бўлган 
инсонларни ҳимоя қилиш мумкин, лекин ҳар доим ҳамма шикоят қилувчиларни ҳимоя 
қилиш керак эмас. Аввало, ота - оналар, ўқувчилар олдида уялиб қолмаслик учун 
вазиятни синчиклаб ўрганиб чиқиш зарур.
Психолог - дўст ҳамма билан дўстлашади, инсоний илиқ муносабатлар ўрнатади. 
Унга ёрдам учун, ҳамдардлик, маслаҳат ва гаплашиш учун мурожаат қиладилар. У 
ҳаммани бирдай қабул қилади, у ҳамма билан бахтли. Бундай психолог мактабда 
ҳиссий пешқадам ҳисобланади.
Психолог - дўст мактабда ҳаммани ўзига жалб қилади. Айниқса, ўсмирлар ва илк 
ўспиринлар ва катталар билан дўстлашишга интилишади. Кўпинча бундай психолог 
иш фаолиятида дўстлар тўгараги, кейинчалик ёшлар клуби ташкил этилади. Психолог 
хонасига қизиқарли бўлганлиги, яъни учрашувлар, алоқалар ўрнатиш мумкин 
бўлганлиги учун ташриф буюришади.
Психолог - ўт ўчирувчи мактабдаги «ёнаётган» нуқталар билан шуғулланади, 
бир ёнғиндан иккинчисига югуради. Ўқувчи аксил ижтимоий ҳаракати учун 
милициянинг вояга етмаганлар бўлимига тушиб қолади - психолог бир қанча вақт 
фақат шу ҳодиса билан шуғулланади. Иккинчи синф ўқувчисининг автомобил 
ҳалокатидан онаси оламдан ўтди, психолог унинг ёнида бўлиб қайғуни енгишга 
ҳаракат қилади. Ўсмир ота - онасининг қаттиқ калтакларидан изтироб чекади, 
психолог унинг оиласига бориб, оила бошлиғига қаттиқ «тарбиявий таъсир»нинг 
салбий оқибатларини тушунтиради. Психолог бундай вазифаларни бажариши зарур. 
Лекин психологнинг ўзи тезда чарчайди, унинг руҳий кучлари қолмайди. Шунинг 
учун унда йўқотган энергиясини тўлдириш, қайта тиклаш учун «касбий гигиена» 
усулларини яхши билиш лозим. Бу муаммони ҳал қилиш ҳам мумкин: психолог 
мактабда махсус «ўт ўчирувчи» командани ташкил қилиши мумкин. Бундай командага 
бошига оғир иш тушганларга ёрдам беришни истовчи ўқитувчилар кириши мумкин.
Психолог - диагност мактабда психодиагностик методларга қизиқади. У доим 
турли синф ўқувчиларида тест синовларини ўтказади, ҳар бир ўқувчига индивидуал 


карта тўлдиради, унда тест натижаларини акс эттиради ҳамда ўқувчи тараққиёти 
динамикасини тасвирлайди.
Шуни таъкидлаш жоизки, психодиагностик иш доимо ривожлантирувчи ва 
психокоррекцион ишлар билан тўлдирилиши лозим. Агар мактабда икки психолог 
ишласа нур устига нур. Улардан бири диагностик ишлар билан, иккинчиси 
коррекцион ишлар билан шуғулланади. Биринчи психолог олган натижалар, иккинчи 
психологнинг тузатиш ишлари учун негиз бўлади, иккинчи психологнинг 
психокоррекция натижалари диагностик материални тўлдиради.
Психолог - эрудит мактабда психологик семинарлар ўтказиш ва лекциялар ўқиш 
билан шуғулланади. У ўқитувчилар орасида психологик билимларни оммалаштириш 
бўйича ишлар олиб боради. 
Албатта, бундай иш мактаб учун зурур, фақат бу билан чегараланиб қолмаслик керак. 
Лекция ва семинар ишлари психодиагностик тадқиқотлар ва коррекцион машғулотлар 
билан тўлдирилиши лозим. 
Психолог - новатор мактабга ўзининг таълим ва тарбия ҳақидаги назарияси билан 
келади. Мактабни қайта қуриш, таълимнинг инновацион дастурларини татбиқ қилиш 
билан шуғулланади. Кўп ўтмасдан новаторлик фаолиятига лаёқатли ўқитувчилар 
дарсларини табиат қўйнида диалог ёки баҳс шаклида ўтказа бошлайдилар. Мактабда 
ўқитувчилар ва ўқувчилар ўз маърузалари билан чиқадиган илмий-амалий 
анжуманлар ташкил этилади, ўқувчилар учун уларнинг қизиқишлари бўйича турли 
клублар ташкил қилинади. Натижада қайта туғилган ва янгиланган мактабда жўшқин 
ва қизиқарли ҳаёт бошланади. 
Лекин таълимнинг анъанавий шаклига ўрганиб қолган ўқитувчилар психолог 
новаторнинг фаолиятига қарши чиқадилар. Психолог новатор қатъий характер, 
мақсадга интилувчанлик қобилиятларини намоён қилиши зарур.
Психолог- ижодкор «қандай янгилик кераклигини» ҳаммага ўргатади, янги 
ҳаётий қадриятлар учун курашади. У қандайдир фалсафий ёки диний йўналишга 
қизиқади ва ўзини бошқа инсонлар учун ҳаёт ўқитувчиси деб ҳисоблайди. Секин-аста 
унинг фикрига қўшиладиган ўқитувчилар ва ўқувчилар чиқади. Бундай ғояларга 
берилган психолог ўзини ғамхўр деб ҳисоблайди, хатто ўзини юқори тутади. Агар 
директор бундай психологнинг фикрларини қўллаб қуватламаса, мактабда уни 
ёқтиришмаслиги мумкин.
 

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish