“Илк қадам” мактабгача таьлим ташкилотининг ўқув дастури билан ота-оналарни таништириш.
“ Илк қадам ” мактабгача таьлим ташкилотининг давлат ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таьлим вазирлигининг 2018-йил 7 июль даги 4-сонли хайьат қарори билан тасдиқланган.
Мактабгача таьлим ташкилотининг мақсад ва вазифа лари болаларни индивидуал эҳтиёжларини хисобга олган ҳолда,илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига оид давлат талаблари асосида ҳамда давлат ўқув дастурига мувофиқ унинг ҳар томонлама баркамол ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш,болаларни илк ривожлантириш масалаларида ота-оналар ва жамиятга тегишли билимлар беришни ташкил этиш ва амалга оширишдан иборатдир.
Компетенсия-боланинг билим,кўникма,малакалари мажмуидир.Мактабгача ёшдаги умумий мухим компетенсиялар:коммуникатив компетенсия,ўйин компетенсия,ижтимоий компетенсия,билиш компе- тенсияларидан иборат.
Коммуникатив компетенсия-мулоқот воситаларидан турли вазиятларда фойдалана билиш кўникмасидир.
Ўйин компетенсия-болани ўйин жараёни ва уни ташкил қилишда тажриба,билим ва кўникмалардан ижодий фойдаланиши,ўқув тарбия фаолияти учун асос хисобланади.
Ижтимоий компетенсия-бу ҳаётий вазиятларда катталар ва тенгдошлари билан мулоқотда ахлоқ қоидалари ва меьёрларига риоя қилган холда ўзини тутиш маҳорати.
Билиш компетенсияси-атрофдаги оламни онгли равишда идрок этиш,олинган билим,кўникма ва малакалардан ўқув ва амалий вазифаларни ҳал қилишда фойдаланиш.
Ўқув тарбия фаолиятининг мақсади: болани умумий компетенсияси ва ривожланиш компетенсияларини шакллантириш учун шароит яратиш.
Ўқув тарбия жараёнинг тамойиллари:
-бола хуқуқлари,ўзига хос ривожланиш хусусияти ва салохиятларини ҳисобга олиш.
-ўйин орқали таьлим бериш ва ривожлантириш.
-миллий аньаналар,қадриятлар ва бошқа миллат маданиятига хурмат ва уларни ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш.
-МТТ нинг оила,маҳалла ва мактаб ҳамкорлиги.
-бола учун хавфсиз мухитни таьминлаш.
-боланинг соғлиғини сақлаш ва мустахкамлаш,унинг эҳтиёжларини, шу жумладан, ҳаракатга бўлган эхтиёжини қондириш.
-боланинг ижодий қобилиятини қўллаб қувватлаш.
-боланинг ижтимоийлашуви ва ривожланиши учун қулай мухитни яратишдан иборатдир.
Ўқув тарбиявий жараённи ташкил этишда дастур қуйидаги хужжатларни тавсия этади:
Давлат талаблари;
Давлат дастури;
Йиллик мавзули режа;
Ўқув тарбиявий ишни ҳафталик режалаштириш;
Боланинг ривожланиш харитаси;
Бола ривожланиши кузатув кундалиги.
Янги дастурни қуйидаги афзаллиги:
-болаларни билим олишга ўргатиш эмас,қизиқишларини ошириш;
-Илк бора МТТда мавзули режалаштириш белгиланган;
-Илк бора болани ривожлантириш харитаси тавсия этилган;
-Ҳар бир МТТ ўзининг вариатив дастурини ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлади.
2018/2019 ўқув йилида гурухларда “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида мавзули йиллик, ҳафталик режалар,ҳар бир гурух учун иш журнали, болаларни қайд этиш дафтари,боланинг ривожланиш харитаси хужжатлари тузилди.Бу дастур болани тўлиқ кузатиш ва индивидуал ишлаш,қизиққан фаолияти билан шуғулланишга имкон яратмоқда.
Таьлим-тарбия қанчалик эрта бошланса,унинг самараси шунчалик эрта намоён бўлади ва инсоннинг бутун ҳаёт тарзига ижобий таьсир кўрсатади.МТТда таьлим-тарбиявий ишларни режалаштиришдан мақсад-МТТда дастур талабларини бажарилишини таьминлашдир.Режалаштириш педагогика жараёнини яхлит ташкил этишга,болалар жамоаси ва айрим болаларни тарбиялаш вазифасини аниқлашга,унинг ёшига кўра педагогик таьсир мазмуни ва усулларини танлашга йўлланган бўлиш керак.
МТТ таьлим-тарбия ишларини режалаштириш мураккаб жараён бўлиб,тарбиячидан болаларни руҳий физиологик тараққиёт даражаси тўғрисидаги билимларни,таьлим-тарбия дастурини,таьлим-тарбия метод ва усулларини билиши керак.Тарбиячи режа лаштирилган ҳамма ишлар ҳар бир боланинг ҳар томонлама ривожланишини таьминлаши лозим.МТТ тарбиячиларининг меьёрий хужжатлари “ Илк қадам” ўқув дастури хамда “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаб лари” да белгилаб қўйилган.
Таьлимий жараёнда машғулотларни самарали ва тушунарли бўлиши тарбиячининг нутқи,махорати ва ижодкорлигига боғлиқдир.
Агар тарбиячи машғулотларга ижодий ёндашиб, гурухдаги ҳар бир боланинг алохида хусусиятларини инобатга олган холда таьлим жараёнини интерфаол усуллардан фойдаланиб ташкил этса яхши самара беради.Интерфаол усулларнинг ўзига хос жихати шундан иборатки.бу усулларни қўллаганда хар бир бола билан индивидуал шуғулланиши,кичик гурухлар билан ишлаш,тарбиячи ва болаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши учун имкон яратади.Бундай педа гогик хамкорлик жараёни ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб,улар тарбияланувчиларда қизиқишни ортти- риб,мустақил фикрлашга ўргатади.Бугунги кун тарбия чисидан машғулотларни белгиланган тартибда эмас, боланинг эхтиёжи ва қизиқишларини инобатга олган холда ижодий ёндашиб ташкил қилиш талаб этилади. Бу эса ўз ўрнида болани мустақил фикрлашга,ижодий тафаккурини ривожлантиришга кўмак беради.
МТТ“ Гурухлаштириш”,”Кичик гурухлар билан ишлаш” ”Тармоқлаш” методларидан фойдаланиш қўл келади.
Бу технологиялар орқали боланинг тафаккури бойиб, сенсомоторикаси ва майда моторикаси ривожланади, диққати жамланади.
“Илк қадам”
Мактабгача таьлим ташкилотининг
Ўқув дастури билан
ота-оналарни таништириш
Маьрузачи: Қодирова Г.К
Do'stlaringiz bilan baham: |