Њзбекистон республикаси олий ва њрта махсус таълим вазирлиги


Хусусиятлар ва муносабатлар аналогияси



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/123
Sana25.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#263314
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   123
Bog'liq
falsafa domlo mantiq mustaqil ish

Хусусиятлар ва муносабатлар аналогияси
Моделдан прототипга ўтказилаётган ахборотнинг табиатига кўра
аналогиянинг икки тури фарқланади: хусусиятлар аналогияси ва муносабатлар
аналогияси.
Хусусиятлар аналогиясида икки якка предмет ёки бир турдаги икки
предметлар синфи ўхшаш белгиларига кўра ўзаро таққосланади. Ўхшаш
белгиларга асосланиб, бирида мавжуд бўлган белгининг бошқасида ҳам бўлиши
мумкинлиги ҳақида хулоса чиқарилади. Масалан, Ер ва Қуёш қатор муҳим
хоссаларига кўра ўхшашдир, яъни улар бир сайёралар тизимига кирувчи осмон
жисмларидир, иккиси ҳам ҳаракатда, кимёвий таркиби ҳам ўхшаш. Ана шу
ўхшашликларга асосланиб олимлар Қуёшда топилган янги элемент – гелий Ерда
ҳам бўлса керак, деган хулосага келганлар. Аналогия йўли билан чиқарилган бу
хулосанинг чинлиги кўп ўтмай тасдиқланди – Ерда ҳам гелий элементи топилди.
Бу мисолда икки предметнинг ўхшашлигига асосланиб, бирида мавжуд
бўлган белгининг бошқасида ҳам борлиги ҳақида хулоса чиқарилди.
Ўхшатилаётган предметларни А ва В ҳарфлари билан, белгиларни а, в, с ҳарфлари
билан ифода қилсак, хусусиятлар аналогиясини қуйидаги формула орқали
ифодалаш мумкин:
А предмет а, в, с, d белгиларга эга.
В предмет а, в, с белгиларга эга.
Эҳтимол, В предмет d белгига эгадир.
Бу аналогия бўйича хулоса чиқаришнинг кенг тарқалган шаклидир. Унда
бир предмет ҳақидаги билим шунга ўхшаш бошқа предмет ҳақидаги билимдан
хулоса шаклида келтириб чиқарилади.
Муносабатлар аналогиясида икки якка предмет ёки бир турдаги икки
предметлар синфи ўртасидаги муносабатларнинг ўхшашлигига асосланилади.
Икки турдаги (а R b) ва (m R1 n) муносабатларни таққосласак, а m га, b n га ўхшаш
эмас, лекин улар ўртасидаги R-R1 муносабатларнинг ўхшашлиги бизга хулоса
чиқариш имконини беради. Масалан, И. 
Кеплер планеталар ҳаракатининг
қонунини очганда, самовий жисмларнинг ўзаро тортишиш кучини инсонлар
ўртасидаги муҳаббатга таққослайди, шу асосда астрономияга тортишиш кучи
тушунчасини киритади.
Муносабатлар аналогиясида икки предметлар ўхшашлиги ҳақида эмас, икки
предмет ўртасидаги муносабатни ўрганиш асосида бошқа икки предмет
ўртасидаги муносабат ҳақида хулоса чиқарилади.


128
Аналогияни турларга ажратганда хулосанинг аниқлик даражасига ҳам
эътибор берилади. Шу жиҳатдан аналогияни қатъий (аниқ), қатъий бўлмаган,
ноаниқ ва хато аналогияга ажратамиз. Қатъий аналогиянинг ўзига хос хусусияти
шундаки, кўчирилаётган ва ўхшатилаётган белгилар ўртасидаги алоқа зарурий
бўлади. Аниқ фанларда, моделлаштиришда фикр қатъий аналогия шаклида
юритилади.
Қатъий бўлмаган аналогияда ўхшаш бўлган ва кўчирилаётган белги
ўртасидаги зарурий алоқа эҳтимоллик даражасига эга бўлади. Ижтимоий, тарихий
воқеаларни ўрганишда ва аниқ, табиий фанларда илмий тадқиқот ишлари олиб
борилганда фикр юритиш қатъий бўлмаган аналогия тарзида бўлади. Масалан,
немис олими Шпенглернинг таъкидлашича, жамият ҳам тирик организмлар каби
тўртта ривожланиш босқичини босиб ўтади. Булар: пайдо бўлиш, ривожланиш,
етуклик даври ва емирилиш даври.
Агар ёлғон ҳукмни 0 билан, чин ҳукмни 1 билан, хулосанинг эҳтимоллик
даражасини Р (а) билан белгиласак, қатъий аналогияда Р (а)=1; қатъий бўлмаган
аналогияда 1>Р (а)>0 бўлади.
Аналогия бўйича чиқариладиган хулосанинг аниқлик даражасини ошириш
учун, яъни хулосанинг чин бўлиш эҳтимолини ошириш учун маълум шартларга
риоя қилиш зарур. Булар қуйидагилардан иборат:
1. 
Таққосланаётган предметларнинг имкони борича кўпроқ ўхшаш
белгилари аниқланиши лозим. Шунда хулосанинг чинлик даражаси, чин хулоса
чиқариш имкони ортади.
2. Таққосланаётган предметларнинг ўхшаш белгилари предметлар учун
муҳим белгилар бўлиши керак. Шунда хулоса чин фикрга яқинлашади.
3. Таққосланаётган предметларнинг кўчирилаётган белгиси билан бошқа
белгилари зарурий алоқада бўлиши керак. Шунда хулосанинг ишонарли, аниқ
бўлиш шартлари бажарилган бўлади.
4. Таққосланаётган предметларнинг кўчирилаётган белгиси билан ўхшаш
белгилари бир турда бўлиши керак.
5. Таққосланаётган предметларнинг фарқ қилувчи белгиларининг миқдори
кам бўлиши ва бу белгилар зарурий, муҳим бўлмаслиги шарт. Агар предметлар
муҳим, зарурий белгилари билан бир-биридан фарқ қилса, аналогиянинг хулосаси
хато бўлади.
Юқоридаги қоидаларнинг бузилиши ёлғон аналогияга, яъни хулосанинг хато
бўлишига сабаб бўлади.
Аналогия моделлаштириш методининг мантиқий асосини ташкил этади.
Моделлаштиришда (конкрет ёки абстракт) объектлар моделларда, яъни шартли
образлар, шакллар, объектнинг кичрайтирилган нусхаларида тадқиқ этилади.
Маълум сабабларга кўра текширилаётган объектни табиий шароитларда
ўрганиш қийин бўлганда ёки мумкин бўлмаганда моделлаштиришдан
фойдаланилади. Бу ўз навбатида билиш жараёнини енгиллаштиради.
Моделларни уч турга бўлиш мумкин:


129
1. 
Табиий моделлар – ўрганилаётган объект билан бир турда бўлади ва
ундан фақат ўлчамлари, жараёнларининг тезлиги ва баъзи ҳолларда ясалган
материали билан фарқ қилади.
2. 
Математик моделлар – прототип (асл нусха)дан жисмоний тузилиши
билан фарқ қилади, лекин прототип билан бир хил математик тасвирга эга бўлади.
3. 
Мантиқий математик моделлар – белгилардан иборат бўлиб, абстракт
модель ҳисобланади ва тафаккур жараёнини ўрганишда қўлланилади.
Моделларнинг 
бу 
турларидан 
алоҳида-алоҳида 
ва 
биргаликда
фойдаланилади.
Сўнгги вақтларда моделлаштириш кўпинча компьютер воситасида амалга
оширилмоқда. Масалан, янги автомобилнинг модели компьютерда ясалиб, унинг
ўлчамлари, турли афзалликлари математик моделлаштириш воситасида
аниқланади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish