Њзбекистон республикаси олий ва њрта махсус таълим вазирлиги



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/123
Sana25.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#263314
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   123
Bog'liq
falsafa domlo mantiq mustaqil ish

Қолдиқлар методи. Бу метод татбиқ этиладиган объект мураккаб ҳодисадан
иборат бўлиб, биттасидан бошқа қисмларининг сабаблари аниқ бўлганда, ана шу
қолган қисмни вужудга келтирувчи сабабни топиш мақсадида қўлланилади. Унинг
муҳокама юритиш жараёнида амал қилиш шакли қуйидагича:
Ҳоллар 
Ҳодиса вужудга келишдан аввал мавжуд бўлган ҳолатлар
Ҳодисалар
1
АВ
xy
2
АВС
xyz
Эҳтимол, С ҳолат z нинг сабабидир.
Қолдиқлар методини қўллаш натижасида гелий, рубидий каби кимёвий
элементлар, Нептун планетаси топилган ва бошқа турли соҳага оид кўп ҳодисалар
аниқланган.
Бу методни қўллаганда муҳокама юритиш жараёнининг қандай кечишини
Нептун планетасининг кашф этилиши мисолида кўриб чиқамиз. Уран
планетасининг ҳаракатини кузатар эканлар, олимлар унинг ҳисоблаб чиқилгандан
кўпроқ миқдорда оғишган орбита бўйлаб ҳаракат қилишини қайд этганлар.


123
Маълумки, планетанинг оғишиш миқдорининг бир қисми унга шу пайтгача
маълум бўлган планеталарнинг таъсир ўтказиши билан боғлиқ. Қолган қисмининг
эса бошқа бир куч таъсирида бўлаётганини бу ерда тушуниб олиш қийин эмас.
Олимлар, шу пайтгача номаълум планета мавжуд бўлиб, ана шунинг таъсирида
Уран планетасининг оғишиш миқдори кўпаяётган бўлса керак, деган тахминий
фикр билдиришган. Орадан маълум бир вақт ўтгандан кейин Леверье ҳисоблаш
йўли билан янги планетанинг – Нептуннинг жойлашишини айтиб беради. Ниҳоят,
И. Галле 1846 йили янги қурилган телескоп ёрдамида уни осмон сферасидан
топади.
Агар Уран планетасига таъсир этувчи планеталарни А, В, С лар, Уран
планетасининг умумий оғишиш миқдорини ташкил этувчи қисмларини а, в, с, d
билан белгилаган ҳолда, оғишишнинг а миқдорини — А планетаси, в миқдорини
— В планетаси, с миқдорини – С планетаси таъсири билан боғласак, унда d
миқдори «Қандайдир номаълум Х планетаси мавжуд бўлиб, ана шунинг таъсирида
вужудга келса керак», деган хулосани ҳосил қилувчи муҳокаманинг амалга
ошаётганини кўрамиз.
Унинг формуласи қуйидагича бўлади:
А, В, С лар а, в, с, d ларни келтириб чиқаради.
А а ни келтириб чиқаради.
В в ни келтириб чиқаради.
С с ни келтириб чиқаради.
Эҳтимол, қандайдир Х мавжуд бўлиб, у d ни келтириб чиқараётган бўлса керак.
Демак, қолдиқлар методи моҳиятини шундай ифодалаш мумкин: агар
ўрганилаётган мураккаб ҳодисани ташкил этувчи ҳодисанинг (ёки ҳодиса
қисмининг) битта ҳолатдан бошқа ҳолатлар билан алоқаси зарурий тавсифга эга
бўлмаса, ана шу қолдиқ ҳолат мазкур ҳодисанинг (ҳодиса қисмининг) сабаби
бўлиши мумкин.
Илмий индукциянинг бошқа методлари сингари қолдиқлар методи ҳам
эҳтимолий билим олиш воситаси ҳисобланади.
Шундай қилиб, сабабий алоқадорликни аниқлашнинг биз кўриб чиққан
индуктив методлари ўз мантиқий таркибига кўра етарли даражадаги мураккаб
муҳокама юритиш усуллари бўлиб, уларда индуктив умумлаштириш дедуктив
хулоса чиқариш иштирокида амалга ошади. Хусусан, дедукция тасодифий
ҳолатларни муҳокама жараёнидан чиқариб ташлаш (элиминация қилиш) йўли
билан (айирувчи-қатъий силлогизмнинг tollendo ponens модуси асосида) индуктив
умумлаштириш йўналишини белгилашга, унинг хулосасининг асосланганлик,
ишончлилик даражасининг ортишига ҳизмат қилади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish