Њзбекистон республикаси олий ва њрта махсус таълим вазирлиги



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/123
Sana25.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#263314
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   123
Bog'liq
falsafa domlo mantiq mustaqil ish

Тафовут методи. Бу метод фақат икки ҳолатда, яъни ҳодисанинг вужудга
келган ва келмаган ҳолларини таққослаш асосида ҳодисанинг сабабини аниқлаш
усули бўлиб, унда мавжуд ҳоллар бир-биридан фақат битта ҳолати билан фарқ
қилади: бирида у йўқ, иккинчисида – бор ва фақат ана шу ҳолат бор ҳолдагина
ҳодиса юзага келади. Ана шунинг учун ҳам мазкур ҳолат кузатилаётган
ҳодисанинг сабаби бўлса керак, деб тахмин қилинади, яъни эҳтимолий хулоса
ҳосил қилинади. Унинг схемаси қуйидагича:
Ҳоллар 
Ҳодиса вужудга келишдан аввал мавжуд бўлган ҳолатлар
Ҳодисалар
1
АСД
-
2
АВСД
d
Эҳтимол, В ҳолат d ҳодисанинг сабабидир.
Тафовут методидан билишнинг турли хил соҳаларида кенг фойдаланилади.
Масалан, яхши ишлаётган ва яхши ишламаётган корхоналар солиштирилиб,


121
корхонанинг яхши ишламаслиги сабаби аниқланади. Медицинада эса иккита
ҳайвонлар гуруҳи – эксперимент ўтказилаётган ва назорат қилувчи гуруҳлар қиёс
қилиниб, эксперимент 
ўтказилаётган 
гуруҳда 
синалган 
препаратнинг
самарадорлик даражаси аниқланиши мумкин. Бунда ҳар иккала гуруҳ бир хил
шароитда сақланиб (А, С, D), эксперимент давомида биттасига В ҳолати
қўшилади. Бу эса аввалги ҳолда йўқ бўлган d ҳодисасининг вужудга келишига
сабабчи бўлади. Ана шунга асосланиб, «В ҳолати d ҳодисанинг сабаби бўлиши
мумкин», деган хулосага келинади.
Демак, тафовут методига мувофиқ, ҳодиса вужудга келаётган ва вужудга
келмаётган ҳоллар улардан аввал келаётган ҳолатларнинг биттасидагина фарқ
қилиб, қолганларида ўхшаш бўлса, ана шу битта ҳолат кузатилаётган
ҳодисанинг сабабидир.
Йўлдош ўзгаришлар методи.
Йўлдош ўзгаришлар методига мувофиқ, бир ҳолатнинг ўзгариши ҳодисанинг
ўзгаришига ҳам олиб келса, шу ҳолот кузатилаётган ҳодиса ўзгаришининг
сабабидир.
Йўлдош ўзгаришлар методи ёрдамида жуда кўп қонунлар, шу жумладан,
физикадаги газнинг ҳарорати билан унинг зичлиги, тортишиш кучи билан масофа,
иқтисодиётдаги талаб ва таклиф ўртасидаги боғланишлар ва шу кабилар
ўрганилади.
Ҳодисадан аввал келаётган ҳолатларни А, В, С лар билан, бу ҳолатларнинг
ўзгариши даражасини 1,2,..., n билан, ҳодисани d билан белгиласак, йўлдош
ўзгаришлар методида муҳокама жараёнининг қуйидаги шакл бўйича амалга
ошишини кўрамиз:
Ҳоллар 
Ҳодиса вужудга келишдан аввал мавжуд бўлган ҳолатлар
Ҳодисалар
1
АВС
1
d
1
2
АВС
2
d
2
....
n
АВС
n
d
n
Эҳтимол, С ҳолат d ҳодисанинг сабабидир.
Масалан, Қуёшнинг дастлабки ҳолотдаги активлиги С1 га тенг бўлганда,
Ерда радиация даражасини d1 деб олсак, Қуёш активлигининг С2 даражасига
кўтарилиши Ердаги радиация даражасининг ҳам d2 гача кўтарилишига олиб
келади.Йўлдош ўзгаришлар методининг қўлланиши маълум бир шарт
шароитларга риоя қилишни тақазо этади.
Биринчидан, ўрганилаётган ҳодисанинг сабаби бўлиши мумкин деб эҳтимол
қилинган ҳолотлар аниқланиши керак. Бу ҳолатларни А, В, С лар деб ҳисобласак,


122
«А ёки В ёки С ҳолат d ҳодисасини келтириб чиқаради», деган айирувчи ҳукм
кўринишидаги фикр ҳосил бўлади.
Иккинчидан, юқоридаги ҳолатлар ичидан сабабий алоқадорликнинг бир
маъноли бўлиши хусусиятига эга бўлиши, яъни конкрет ҳолатнинг ўзгариши
ҳодисадаги конкрет ўзгаришга олиб келиши шартига мувофиқ келмайдиганлари
чиқариб юборилиши (элиминация қилиниши) зарур. Юқоридаги шаклда А ва В
ҳолатлари айнан шундай бўлиб, улар муҳокама жараёнидан чиқариб юборилиши
керак.
Учинчидан, элиминациядан кейин қолган ягона ҳолат ажратиб олиниб,
унинг ўзгариши ҳодисанинг ўзгаришига сабабдир, деган хулосага келинади.
Бизнинг шаклда бундай ҳолат С бўлиб, унинг С1 дан Сnгача бўлган ўзгариш
интенсивлиги ҳодисанинг d1дан dnгача бўлган ўзгариши интенсивлиги билан
биргаликда кечаяпти.
Йўлдош ўзгаришлар тўғри ва тескари йўналишларга (пропорционалликка)
эга бўлиши мумкин.
Тўғри йўналишдаги (пропорционалликдаги) боғланиш деганда, ҳодисадан
аввал келадиган ҳолатнинг ўзгариш интенсивлигининг ортиши ҳодисанинг
ўзгариши интенсивлигининг ортишига олиб келадиган алоқадорлик назарда
тутилади. Масалан, Қуёшдаги доғнинг катталашиши магнит бўронининг
кучайишига олиб келади.
Тескари йўналишдаги (пропорционалликдаги) боғланиш деганда эса,
ҳодисадан аввал келаётган ҳолатнинг интенсивлигининг ортиши ҳодисанинг
ўзгариш интенсивлигининг камайишига олиб келадиган алоқадорлик тушунилади.
Масалан, тушунчанинг ҳажми кенгайтирилганда, унинг мазмуни тораяди.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish