Тўлиқсиз индукция шундай эҳтимолий хулоса чиқариш турики, унда
бирорта белгининг бир мантиқий синфга тегишли предметларнинг бир қисмига
(бир нечтасига) хослигини (ёки хос эмаслигини) аниқлаш асосида шу белгининг
берилган синфга мансуб барча предметларга хослиги (хос эмаслиги) ҳақида
хулоса чиқарилади.
Тўлиқсиз
индукцияда
фикримиз, худди
тўлиқ
индукциядагидек,
жузъийликдан (яккаликдан) умумийликка, камроқ умумийлашган билимдан
114
кўпроқ умумийлашган билимга қараб ҳаракат қилади. Лекин унда, тўлиқ
индукциядан фарқли ўлароқ, хулоса кузатиш, тажриба давомида қайд этилмаган,
ўрганилмаган предметларга ҳам тегишли бўлади. Тўлиқсиз индукциянинг
эвристик моҳияти айнан ана шундадир.
Тўлиқсиз индукцияда фикримиз қуйидаги шаклда қурилади:
S1 предмети P белгига эга.
S2 предмети P белгига эга.
... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ...
Sn предмети P белгига эга.
S1, S2,..., Sn предметлари C синфига тегишли.
Эҳтимол, С синфининг ҳар бир предмети Р белгига эгадир.
Бу шаклни символик кўринишда қуйидагича ёзиш мумкин:
Р (х1)
Р (х2)
... ... ...
Р (хn)
x1, х2,..., хn... ЄC
х ((хЄС) →Р(х))
Хулоса юқоридагидек ўқилади, яъни: «Эҳтимол, С синфининг ҳар бир
предмети Р белгига эга бўлса керак».
Масалан:
2 сони 2 га қолдиқсиз бўлинади.
4 сони 2 га қолдиқсиз бўлинади.
... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ... ...
n сони 2 га қолдиқсиз бўлинади.
2, 4,..., n... сонлари жуфт сонлардир.
Эҳтимол, жуфт сонларнинг барчаси 2 га қолдиқсиз бўлинса керак.
Тўлиқсиз индукцияда хулосавий билимнинг эмпирик асоси тўлиқ
аниқланмайди, ана шунинг учун ҳам ундаги амалга оширилган умумлаштириш
тўлиқсиз бўлади. Хусусан, унда берилган мантиқий синфга мансуб
предметларнинг барчаси эмас, фақат S дан Sn гача бўлган қисмигина ўрганилади,
холос. Ана шу ўрганилган предметларга бирорта P белгининг хослиги (хос
эмаслиги) кузатилса, унинг ўрганилаётган синфга мансуб барча предметларга
хослиги (хос эмаслиги) ҳақида эҳтимолий тарздаги хулоса чиқарилади.
Масалан, табиатда газ ҳароратининг ўзгариши унинг ҳажмининг ўзгаришига
олиб келиши, жамиятда иқтисод билан сиёсатнинг боғлиқлиги, билишда факт ва
қонуннинг ўзаро алоқаси зарурий (муайян шароитда, албатта, вужудга келади) ва
115
умумий (муайян шароит пайдо бўлган барча ҳолларда такрорланади) алоқалардан,
борлиқда амал қилаётган қонуниятлардан иборат.
Зарурий алоқаларнинг бир вақтнинг ўзида умумий алоқалардан иборат
бўлиши (предметларнинг бирорта синфи, тўпламига хос бўлиши), уларнинг эса, ўз
навбатида, якка, айрим предметларда намоён бўлиши, яъни уларнинг
хусусиятлари сифатида юзага чиқиши илмий билиш ва амалий муҳокама
юритишда бирорта мантиқий синф ҳақида унга мансуб предметларнинг
айримларини ўрганиш асосида фикр билдириш мумкинлигини англaтади.
Ҳақиқатан ҳам, кундалик турмушимизда биз ана шундай йўл тутамиз.
Хусусан, пахта, буғдой, сут, металл прокати, газлама ва шу каби оммавий равишда
ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг катта ҳажмининг сифати ҳақида улардан
олинган кичкина намуналарни текшириш натижаларига таянган ҳолда фикр
билдирамиз.
Бунда кўп ҳолларда ҳосил қилган хулосавий фикрларимиз ҳақиқатдан ёки
ҳақиқатга яқин фикрдан иборат бўлади.
Ўз-ўзидан равшанки, бу йўл билан олинган хулосалар ҳамма вақт ҳам тўғри
бўлавермайди. Баъзан чиқарилган хулосалар хато ҳам бўлиши мумкин.
Демак, тўлиқсиз индукция бўйича хулоса чиқаришга хос хусусиятлардан
бири асослардан хулосанинг мантиқан келиб чиқишининг кучсиз бўлишидир.
Тўлиқсиз индукция учун характерли бўлган бу камчиликни «тузатиш» учун
бир қанча методологик талабларга риоя қилиш зарур. Бу маълум бир даражада
хулосанинг чин бўлиши эҳтимолининг ортишига имконият яратади. Улар
қуйидагилардан иборат:
1.Экстенсив методдан фойдаланиш, яъни ўрганилаётган предметлар сонини
ошириш. Бу бир оз бўлса ҳам хулосанинг чин бўлиши эҳтимолини орттиради.
Лекин бу ерда бир нарсани ҳисобга олиш зарур. Тажриба тугал бўлмаган, яъни
синфнинг барча предметлари эмас, фақат бир нечтаси ўрганиладиган бир
шароитда кейинги ўтказиладиган тажрибалардан бирида аввалги тажрибалар
натижаларига зид бўлган ҳолни кузатиш эҳтимолдан холи эмас. Бунда
ўрганилаётган ҳодисалар сонини кўпайтириш йўли билан кўзланган мақсадга
эришишга уриниш кам самара беради. Тажрибани тугал қилишга эришиб
бўлмайди, чунки билиш объекти кўп ҳолларда очиқ тизимдан – ҳодисалар ва
ҳолатлар сони амалда чексиз бўлган объектдан иборат бўлади.
2.Тажриба натижаларининг сифат жиҳатидан хилма-хил бўлишига эришиш,
яъни бир хил шароитда такрорланадиган белгиларнигина эмас, балки турли хил
соҳалар, ҳолатларда такрорланадиган ўхшаш белгиларни ҳам қайд этиш
муҳимдир.
3.Шунингдек, тажриба натижаларининг кучли бўлиши, «бехосдан»
аниқланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга.
4.Кейинги иккита методологик талаб тўлиқсиз индукцияда эмпирик
материалларни танлаб олишни тақозо этади.
Дастлабки эмпирик материалларни кузатиш ва тажриба натижаларини
116
танлаб олиш усулига кўра тўлиқсиз индукциянинг иккита тури: санаш орқали
тўлиқсиз индукция (энумератив индукция) ва истисно қилиш орқали тўлиқсиз
индукция (элиминатив индукция) ажратилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |