Мураккаб ҳукмларга асосланган дедуктив хулоса чиқариш
Мураккаб ҳукмларга асосланган дедуктив хулоса чиқаришда хулоса
асосларига мантиқий боғловчилар орқали боғланган оддий ҳукмлар деб қаралади.
Хулоса асослари ё шартли, ёки айирувчи, ёки ҳам шартли, ҳам айирувчи ҳукм
кўринишида бўлиши мумкин. Асослардаги ҳукмларнинг турига кўра бундай
хулоса чиқаришнинг қуйидаги шакллари мавжуд:
I. Шартли хулоса чиқариш.
II. Айирувчи хулоса чиқариш.
III. Шартли-айирувчи хулоса чиқариш.
I.Шартли хулоса чиқариш деб ҳар икки асоси ёки асосларидан бири шартли
ҳукм бўлган силлогизмга айтилади. Улар соф шартли ва шартли-қатъий турларга
бўлинади.
107
Соф шартли хулоса чиқариш деб, ҳар икки асоси ва хулосаси шартли ҳукм
бўлган силлогизмга айтилади. Унинг формуласи қуйидагича:
1)p→q
q→r ёки [(p→q)
Ù(q→r)] →(p→r)
p→r
2) p→q
р→q ёки [(p→q)
Ù(р→q)] →q
q
Масалан:
Агар фикр исботланган бўлса, унда у чин бўлади.
Агар фикр чин бўлса, унда уни рад этиб бўлмайди.
Агар фикр исботланган бўлса, унда уни рад этиб бўлмайди.
Агар ҳаво яхши бўлса, концертга борамиз.
Агар ҳаво яхши бўлмаса ҳам концертга борамиз.
Концертга борамиз.
Бу турдаги силлогизмларнинг хулосаси шартланган (шартли ҳукм) бўлгани
учун улардан билиш жараёнида кам фойдаланилади.
Шартли-қатъий хулоса чиқариш деб, катта асоси шартли ҳукм, кичик асоси
оддий қатъий ҳукм бўлган силлогизмга айтилади. Бундай хулоса чиқаришнинг
иккита тўғри (аниқ хулоса берадиган) модуси мавжуд:
1. Тасдиқловчи модус – modus ponens
p→q
р ёки [(p→q)^p]→q
q
2. Инкор этувчи модус –
modus tollens
p-q ёки [(p-q)]
Ùùq]→ùp
p
q
Ø
Ø
Масалан:
1. Агар фуқаролар жамият қонунларига амал қилсалар, унда улар эркин
бўлади.
Фуқаролар жамият қонунларига амал қиладилар.
Демак, улар эркин бўладилар.
2. Агар меъёр бузилса, унда миқдор ўзгаришлари сифат ўзгаришларига олиб
келади.
Миқдор ўзгаришлари сифат ўзгаришларига олиб келмади.
Демак, меъёр бузилмаган.
Шартли – қатъий силлогизмнинг хулосаси аниқ, чин бўлиши учун қуйидаги
ҳолатларга эътибор бериш зарур:
108
1. Шартли ҳукмдаги асоснинг чинлигидан натижанинг чинлиги, натижанинг
хатолигидан асоснинг хатолиги мантиқан зарурий равишда келиб чиқади.
2. Шартли ҳукмдаги натижанинг чинлиги асоснинг чинлигини, асоснинг
хатолиги эса натижанинг ҳам хатолигини исботламайди.
Бу қоидалар бузилганда шартли-қатъий силлогизмнинг формуласи қуйидагича
бўлади:
p→q
q
p→q
Эҳтимол p
Эҳтимол→
Øp
[(p→q)^q]→P
эҳтимол
Øq
[(p→q)^דp]→דq
Шартли-қатъий силлогизм хулосаларининг ноаниқ (эҳтимол) бўлишига
сабаб шуки, шартли ҳукм (p→q) р – чин, q –хато бўлган ҳолатдан бошқа ҳамма
ҳолатларда чин ҳисобланади.
Масалан:
Агар беморнинг қон босими кўтарилса, унда унинг боши оғрийди.
Беморнинг боши оғрияпти.
Эҳтимол, унинг қон босими кўтарилган.
Бунда натижанинг чинлигидан асоснинг чинлигини мантиқан келтириб
чиқариш мумкин эмас. Чунки бошқа асос ҳам шундай натижани келтириб
чиқариши мумкин. Юқоридаги мисолда шартли ҳукмнинг асоси хато, ноаниқ,
натижаси чин бўлганлиги учун силлогизмнинг хулосаси ноаниқ бўлган.
Энди юқоридаги мисолни бир оз ўзгартириб, кўриб чиқамиз:
Агар беморнинг қон босими кўтарилса, унда унинг боши оғрийди.
Беморнинг қон босими кўтарилмаган.
Эҳтимол, унинг боши оғримаётгандир.
Биламизки, бош оғриғига фақат қон босимининг кўтарилиши сабаб
бўлмайди, ундан бошқа сабаблар ҳам бўлиши мумкин. Бу эса, хулосанинг ноаниқ
бўлишига олиб келади.
II.Айирувчи хулоса чиқариш деб, ҳар икки асоси ёки асосларидан бири
айирувчи ҳукм бўлган силлогизмга айтилади.
Соф айирувчи хулоса чиқариш деб, ҳар икки асоси ва хулосаси айирувчи
ҳукм бўлган силлогизмга айтилади.
Масалан:
Тушунчалар ҳажмига кўра умумий ёки якка, ёки бўш ҳажмли бўлади.
Ҳар бир умумий тушунча ё айирувчи, ёки тўпловчи бўлади.
Демак, тушунчалар ҳажмига кўра ё айирувчи, ёки тўпловчи, ёки якка, ёки бўш
ҳажмли бўлади.
Соф айирувчи силлогизмнинг формуласи қуйидагича:S-aVbVc
a-dVf
109
S-dVfVbVc
Айирувчи-қатъий хулоса чиқаришда хулоса асосларидан бири айирувчи
ҳукм бўлса, бошқаси оддий қатъий ҳукм бўлади. Бундай хулоса чиқаришнинг
икки модуси бор:
1. Тасдиқлаб-инкор этувчи pVq
P
Øq
modus ponendo tollens
2. Инкор этиб тасдиқловчи
modus tollendo ponens
Do'stlaringiz bilan baham: |