Машқлар
1.Қуйидаги хулоса чиқаришлар таркибидаги асосларни, хулосаларни ҳамда
хулоса чиқариш турини аниқланг:
1.1.«Миллий табиатимизга хос бўлган меҳр-оқибат, мурувват, андиша, ор-
номус, шарму ҳаё, ибо-иффат каби бетакрор фазилатлар ва халқимизни кўп
жиҳатдан ажратиб
турган бағрикенглик, меҳмондўстлик, оқкўнгиллик
хусусиятлари ҳақида ҳам узоқ гапириш мумкин.
Демак, миллий мафкура концепциясини яратишда бу масалаларга ҳам эътибор
қаратиш лозим» (И.Каримов).
1.2.Донишманд баққолнинг дўконига ўхшайди: борини индамайгина кўрсатади
- қўяди; нодон эса лашкар ноғорасининг ўзи: овози баланду ичи бўм-бўш ва ғариб
(Саъдий).
1.3.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатларининг баъзилари
Ўзбекистон Қаҳрамонларидир, негаки Эркин Воҳидов Ўзбекистон Қаҳрамони ва
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати.
2.Қуйидаги ҳукмларни айлантириш орқали бевосита хулоса чиқаринг:
2.1.Фалсафа – фикрда қамраб олинган давр (Гегель).
2.2.Баъзи талабалар грант бўйича таълим олишади.
2.3.Ҳеч бир тажриба тугал бўлолмайди.
2.4.Баъзи дарахтлар мевали эмас.
3.Қуйидаги ҳукмларни алмаштириш орқали бевосита хулоса чиқаринг:
3.1.Мантиқ – фалсафий фан.
3.2.Ёлғонлиги азалдан маълум гапни ҳақиқат дейишдан ҳам ортиқ ҳаёсизлик
йўқ (Қобус).
3.3.Айрим кишилар мақтанишни яхши кўради.
4.Предикатга қарама-қарши қўйиш орқали бевосита хулоса чиқаринг:
4.1.Кексайган одам ёшлик ўтида ёнолмайди (Ибн Сино).
130
4.2.Баъзи ноорганик бирикмалар сувда эрийди.
4.3.Ватанга муҳаббат ҳисси одамнинг қалбида табиий равишда туғилади
(И.Каримов).
5.Мантиқий квадрат ёрмида қуйидаги ҳукмларга қарама-қарши, жузъий
қарама-қарши, зид ва бўйсунувчи ҳукмларни ҳосил қилинг, уларнинг чин-
хатолигини аниқланг:
5.1.Ҳар бир тушунча сўз ёрдамида ифода қилинади.
5.2.Гуруҳимиздаги ҳеч бир талаба ялқов эмас.
5.3.Моддий предметлар массага эга.
6.Қуйида келтирилган мисолларда силлогизмнинг тўғри ёки нотўғри
қурилганлигини аниқланг:
6.1.Баъзи китоблар ўқув қўлланмалардир.
Баъзи босма нашрлар китоблардир.
Баъзи босма нашрлар ўқув қўлланмалардир.
6.2.Ўзбекистон Ўрта Осиёда жойлашган.
Ўзбекистон – давлат.
Баъзи давлатлар Ўрта Осиёда жойлашган.
6.3. Қонун – фуқаролар риоя этиши зарур норматив ҳужжат.
Йўриқнома – қонун эмас.
Йўриқнома фуқаролар риоя этиши зарур бўлган норматив ҳужжат эмас.
7.Қуйидаги энтимемалардан тўла силлогизмни тикланг:
7.1.М. айбланувчи, демак, у ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
7.2.Айбланувчи ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, М. эса – айбланувчи.
7.3.Айбланувчи ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, демак, М.ўзини ҳимоя
қилиш ҳуқуқига эга.
8.Қуйидаги хулоса чиқаришларнинг турларини ва модусларини аниқланг:
8.1.Эрталаб кўп шудринг тушса, ҳаво яхши бўлади.
Эрталаб кўп шудринг тушди.
Демак, ҳаво яхши бўлади.
8.2.Тушунчалар ё якка, ё умумий бўлади.
«Ўзбекистон Республикаси» – якка тушунча.
Демак, у умумий тушунча эмас.
9.Қуйидаги дилемманинг турини аниқланг:
Агар ҳукмда ифодаланган фикр предметга мувофиқ келса, у чин бўлади.
Агар ҳукмда ифодаланган фикр предметга мувофик келмаса, у хато бўлади.
Ҳукмда ифодаланган фикр предметга ё мувофиқ келади, ё мувофиқ келмайди.
Демак, ҳукмда ифода қилинган фикр ё чин, ё хато бўлади.
10.Қуйидагиларда сабабий алоқадорлик илмий индукциянинг қайси методи
бўйича аниқланганлигини кўрсатинг:
10.1.Моддий манфаатдорлик йўқ бўлган пайтда корхонада ишлаб чиқариш
технологиясини такомиллаштиришга қизиқиш йўқ эди. Моддий манфаатдорлик
яратилгач, корхонада ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришга
131
қизиқиш ҳам пайдо бўлди. Бундан корхонада ишлаб чиқариш технологиясини
такомиллаштиришга
қизиқишнинг
пайдо
бўлишига
сабаб
моддий
манфаатдорликнинг яратилишидир, деган хулосага келинди.
10.2.Пахта даласида ғўзага бериладиган минерал ўғитнинг миқдори ортиб
бориши билан пахта ҳосилдорлиги ҳам орта борди. Бундан пахта
ҳосилдорлигининг ортиб боришига сабаб ғўзага бериладиган минерал ўғит
миқдорининг ортиб боришидир, деган хулоса ҳосил қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |