Њзбекистон республикаси олий ва њрта махсус таълим вазирлиги



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/123
Sana25.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#263314
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   123
Bog'liq
falsafa domlo mantiq mustaqil ish

Формаллашган назариялар мантиқда кенг қўлланилади. Бунга мисол
қилиб мулоҳазалар мантиғи, предикатлар мантиғини кўрсатиш мумкин.
Шунингдек, у математикада ҳам учрайди.
Назариянинг юқорида биз кўриб чиққан турлари ва бошқалари назарий
билишнинг муҳим воситалари сифатида фанда ниҳоятда қадрланади. Улар
тафаккурнинг структураси ва қонуниятларини яхши билиб олишга имкон беради.


144
Машқлар
1. Қуйидаги мулоҳазани таҳлил қилиб, муаммонинг моҳияти, шаклланиши ва
ечилиш усулини тушунтириб беринг:
«Бир масалани мен ўта муҳим деб ҳисоблайман. Тоталитаризмнинг у ёки бу
шаклининг мавжуд бўлиши муқаррар, деган фикрни биз тез-тез эшитиб турамиз.
Ўз ақли ва билими туфайли ўзларининг айтганларига жавоб бериши керак
бўлганларнинг 
кўпчилиги 
тоталитаризмдан 
қутулиб 
бўлмайди, деб
таъкидлайдилар. Улар биздан қуйидагиларни сўрашади: наҳотки, биз демократия
абадий бўлиши мумкин деб ҳисоблайдиган содда одамлармиз; наҳотки, унинг
давлат тузилишининг ўткинчи шаклларидан бири эканлигини тушунмаймиз?
Улар, демократия тоталитаризмга қарши курашда унинг методларидан
фойдаланишга мажбур ва бунинг оқибатида тоталитаризмга айланиб қолади, деб
айтадилар. Бошқа ҳолларда улар, бизнинг индустриал тизимимиз бундан буёғига
ижтимоий режалаштиришсиз мавжуд бўла олмайди, деб таъкидлайдилар ва бунда
ижтимоий-иқтисодий тизим зарурий тарзда ижтимоий турмушни ташкил
этишнинг тоталитар шаклларини қўллашни тақозо этади, деган хулоса
чиқарадилар.
Бундай аргументлар тўғрига ўхшаб кўриниши мумкин. Лекин бундай
масалаларни ҳал этишда эҳтимоллик (тўғрига ўхшаб кўриниш) ишончли
маслаҳатчи бўла олмайди. Ҳақиқатда эса, бундай жузъий масалаларни муҳокама
қилишга, қандайдир бир ижтимоий фан бундай пайғамбарона узил-кесил башорат
қилиши мумкинми, деган методологик саволга жавоб бермасдан туриб, киришиб
бўлмайди. Келажак одамзод учун нима тайёрлаб қўйибди, деган саволга
масъулиятсизларча билдирилган ғайритабиий сўзлардан бошқа яна нималарни ҳам
эшитишимиз мумкин, ахир?!
Мана, ижтимоий фанларнинг методи муаммоси қаерда пайдо бўлади! У
қандайдир тарихий башоратни асослаш учун келтирган жузъий фактларни танқид
қилишга қараганда фундаменталроқ бўлган масаладир». (К.Поппер. Открытое
общество и его враги. М., 1992, с.31–32).
2. Қуйидаги матнни мантиқий таҳлил қилиш асосида гипотезанинг
моҳиятини тушунтириб беринг:
«Атомнинг планетар тузилиши тўғрисидаги фараз унинг асосида қатор
фактларни, хусусан, Менделеевнинг кимёвий элементлар даврий жадвалини
тушунтириш мумкин бўлгандан кейингина оддий тусмолдан гипотезага айланди.
Унгача мазкур жадвал кимёнинг эмпирик қонуни бўлиб саналар эди. Менделеев
кимёвий элементларни уларнинг атом оғирлигининг ортиб бориши ҳамда физика
хоссаларининг ўзгариши асосида жойлаштирди. Атомнинг планетар моделининг
яратилиши кимёвий элементларнинг жадвалда жойлашишига физик маъно
беришга ва талқин қилишга олиб келди. Кимёвий элементнинг жадвалдаги тартиб
рақамини унинг ядросидаги мусбат зарядлари сонига тенг эканлиги маълум
бўлди» (Ю.В.Ивлев. Мантиқ. М., 1998, с.241).
3. Қуйидаги матнда илмий назариянинг қайси тури таркибининг


145
шаклланиши ва ривожланиши ҳақида фикр билдирилаётганлигини топинг ва уни
шарҳлаб беринг:
«Физика тафаккурнинг тараққий этиб борувчи системасидан иборат бўлиб,
унинг негизи ўтказилган тажрибалар натижаларини индукция методлари ёрдамида
умумлаштириш йўли билан эмас, балки эркин фикрлаш асосида яратилади.
Тизимнинг чинлигини асослаш мавжуд аксиомалардан келиб чиқадиган
теоремаларнинг ҳиссий тажрибада қўлланилишига таянади; бунда теорема ва
тажрибанинг ўзаро муносабатини фақат интуитив тарзда тушуниш мумкин.
Мазкур тизимнинг эволюцияси унинг мантиқий асослари соддалигининг тобора
ортиб бориши йўналишида кечади. Мақсадга яқинлашиш учун биз мантиқий
асоснинг тажриба кўрсатмаларидан борган сари узоқлашаётганини, асослар билан
улардан келтирилиб чиқариладиган ҳамда ҳиссий тажрибалар билан доимо
солиштириб туриладиган теоремалар орасидаги фикр йўлининг узайиб ва
қийинлашиб боришини тан олишимиз керак» (А.Эйнштейн. Физика и реальность.
М., 1965, с.59).

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish