Њзбекистон республикаси олий ва њрта махсус таълим вазирлиги



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/123
Sana25.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#263314
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   123
Bog'liq
falsafa domlo mantiq mustaqil ish

Назариянинг турлари
Илмий назариянинг жуда кўп турлари мавжуд. Уларни турли хил асосларга
кўра таснифлаш (туркумлаш) мумкин. Хусусан, қурилиш методига кўра
назарияларни тўрт турга ажратиш мумкин: 1) тажриба билан иш кўрадиган
фанларнинг мазмундор назариялари; 2)
гипотетик-дедуктив (ёки ярим
аксиоматик) назариялар; 3) аксиоматик назариялар; 4) формаллашган назариялар.
«Мазмундор» назарияларда маълум бир соҳага оид фактлар тизимга
солинади, умумлаштирилади ва тушунтирилади. Улар асосан тажриба
натижалари, эмпирик материалларга таянади, уларни таҳлил қилади, тартибга
солади ва умумлаштиради. Ана шунинг учун ҳам уларни «тажрибага таянувчи
назариялар», деб аташади. «Мазмундор» деб аталишига сабаб, уларни математика
ва мантиқдаги формаллашган назариялардан фарқ қилишдир. Мазмундор
назарияларни соф эмпирик назариялар деб бўлмайди. Улар фақат эмпирик
материалларгагина эмас, балки назарий қонунларга ҳам таянади. Масалан,
мазмундор, деб 
ҳисобланадиган 
Ч. 
Дарвиннинг 
эволюция 
назарияси,
И.П. Павловнинг олий асаб фаолиятининг шартли рефлекторлик назарияси ва шу
кабилар чуқур назарий ғояларга суянади, улар ёрдамида тўпланган материалларни
рационал усул билан англайди, қайта ишлайди ва тушунтиради.
Гипотетик-дедуктив назариялар табиатшуносликда учрайди. У турли хил
мантиқий кучга эга гипотезалар тизимидан иборат бўлиб, унда мантиқан
кучлиларидан мантиқан кучсизроқлари дедукция қилинади. Гипотетик-дедуктив
тизимни гипотезалар занжири (иерархияси) тарзида олиб қараш мумкин. Бунда
эмпирик асосдан узоқлашган сари гипотезанинг кучи ортиб боради, чунки ҳар бир
келтирилиб чиқарилган гипотеза ўзидан аввалги гипотезаларда мавжуд бўлган
билимларни синтез қилиш натижаси сифатида гавдаланади.
Гипотетик-дедуктив назарияларнинг ўзига хос жиҳатларидан бири ундаги
гипотезаларнинг даражалари бўйича қатъий изчил жойлашишидир. Гипотезанинг
даражаси қанчалик юқори бўлса, хулосаларни мантиқий йўл билан келтириб
чиқаришда унинг иштироки шунчалик кўп бўлади.
Назариянинг гипотетик-дедуктив модели эмпирик материалларни ишлашда
кўп қулайликларга эга бўлиши билан бир қаторда айрим камчиликлардан ҳам
холи эмас. Хусусан, бошланғич гипотезалар қандай танлаб олиниши керак, деган
саволга ҳалигача аниқ, қатъий ҳолдаги жавоб йўқ.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish