Њзбекистон республикаси олий ва њрта махсус таълим вазирлиги


Раддия. Рад этиш усуллари



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/123
Sana25.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#263314
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   123
Bog'liq
falsafa domlo mantiq mustaqil ish

Раддия. Рад этиш усуллари.
Раддия – исботни бузишга қаратилган мантиқий амалдир.
Бирорта фикрнинг чинлигини рад этиш айни пайтда унга зид бўлган
фикрнинг хатолигини кўрсатишдан иборат бўлганлиги учун раддияни
исботлашнинг хусусий кўриниши, деб ҳисоблаш мумкин. Раддия ҳам исботлаш
каби тезис (рад қилиниши лозим бўлган ҳукм), аргументлар (тезисни рад қилувчи
ҳукмлар) ва демонстрация (рад этиш усули) дан ташкил топган бўлади. Раддия
бирорта масалани муҳокама қилиш, яъни баҳс, мунозара жараёнида учрайди. Баҳс
қатнашчиларидан бири маълум бир тезисни илгари суриб, уни ҳимоя қилса
(пропонент), бошқаси унга қарши чиқади (оппонент). Ҳал қилинмаган,
Мунозарали масалалар бўйича олиб бориладиган баҳслар полемика ҳисобланиб,


148
унда қарама-қарши тезислар асосланибгина қолмай, балки танқидий анализ ҳам
қилинади.
Раддия уч хил усул билан амалга оширилади:
I) Тезисни рад этиш;
II) Аргументларни рад этиш;
III) Демонстрацияни рад этиш.
I.
Тезисни рад этиш.
Тезисни рад этишнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
1. 
Фактлар орқали рад этиш. Бу энг ишончли ва самарали усулдир. Бунда
бўлиб ўтган воқеаларга, статистик маълумотларга асосланиб тезис рад этилади.
Масалан, «Совет даврида Ўзбекистон тўлақонли мустақил республика бўлган»,
деган тезисни рад этиш, яъни унинг нотўғри эканлигини исботлаш учун тарихий
фактларга асосланамиз. Ўша даврда республика раҳбарияти бирорта муҳим
масалани Москванинг рухсатисиз ҳал қила олмаганлигига далиллар келтириб,
тезисни рад этамиз.
2. 
Тезисдан келиб чиқадиган натижаларнинг хатолигини (ёки зиддиятли
эканлигини) кўрсатиш орқали рад этиш. Бунда тезисдан келиб чиқадиган
натижаларнинг чин эмаслиги асослаб берилади. Бу усул «бемаъниликка олиб
келиш», деб аталади. Рад этилаётган тезис вақтинча чин деб тан олинади, ундан
келиб чиқадиган натижалар аниқланиб, бу натижаларнинг ҳақиқатга зид, нотўғри
эканлиги исботланади. Чин асосдан хато натижа келиб чиқмайди, акс ҳолда бу
бемаънилик бўлади. «Бемаъниликка олиб келиш» усулининг формуласи
қуйидагича(a→b)→((a→b)→a)
3. Тезисни антитезисни исботлаш орқали рад этиш. Рад этилаётган
тезисга зид бўлган янги тезис (антитезис) олинади ва исботланади. Учинчиси
истисно қонунига мувофиқ, антитезиснинг чинлигидан тезиснинг хатолиги
келтириб чиқарилади. Масалан, Президентимиз И.А. 
Каримов «Тарихий
хотирасиз келажак йўқ» номли мақоласида «Амир Темур буюк саркарда бўлган ва
ёвузликлар қилган», деган тезисни шундай рад этади: «Инсон бир пайтнинг ўзида
ҳам бунёдкор, ҳам ёвуз бўлиши мумкин эмас. Не-не мадрасаю масжидлар, олий
кошоналарни қурган, не-не олиму фузалоларнинг бошини силаган, Қуръони
каримни ёд билган инсон ёвуз бўлмайди. Қонхўр одам «Куч – адолотда», дейиши
мумкинми?»
II. Аргументларни рад этиш.
Тезисни исботлаш учун оппонент томонидан келтирилган аргументлар
танқид қилиниб, уларнинг хатолиги ёки тезисни исботлаш учун етарли эмаслиги
аниқланади.
Аргументларнинг хатолиги тезиснинг ҳам хато эканлигини исботламайди,
бунда тезис чин бўлиши ҳам мумкин:
Аргументларни рад этиш орқали тезиснинг исботланмаганлиги асослаб
берилади.
III.Исботлаш усулини танқид қилиш орқали рад этиш.


149
Рад этишнинг бу усулида исботлашда йўл қўйилган хатолар аниқланади.
Бунда рад этилаётган тезиснинг чинлиги уни асослаш учун келтирилган
аргументлардан бевосита келиб чиқмаслиги асослаб берилади. Исботлаш усулида
йўл қўйилган хато аниқланганда тезис рад этилмайди, уни қайта исботлаш талаб
қилинади.
Рад этишнинг юқорида кўрсатилган усуллари кўпинча биргаликда, бир-
бирини тўлдирган ҳолда қўлланилади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish