Њзбекистон республикаси олий ва њрта махсус таълим вазирлиги


Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/123
Sana25.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#263314
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   123
Bog'liq
falsafa domlo mantiq mustaqil ish

Исботлаш ва рад этиш қоидалари, уларни бузганда келиб чиқадиган мантиқий
хатолар
Тезисга алоқадор қоидалар:
1. Тезис мантиқан аниқ ва равшан бўлиши керак. Бу қоида бузилса, исботлаш
ёки рад этиш ўзининг аниқ предметига эга бўлмай қолади, уни амалга оширишга
уриниш беҳуда иш ҳисобланади.
2. Тезис исботлаш ёки рад этишнинг бошидан охиригача ўзгармаслиги керак.
Бу қоида бузилса, «тезисни алмаштириш» деган хато келиб чиқади.
Аргументларга нисбатан қоидалар:
1. Тезисни асослаш учун келтирилган аргументлар чин ҳукмлар бўлиши ва бир-
бирига зид бўлмаслиги лозим.
2. Аргументлар тезисни асослаш учун етарли бўлиши керак.
3. Аргументлар тезисдан мустақил ҳолда чинлиги исботланган ҳукмлар бўлиши
лозим.
Исботлаш усулининг қоидаси:
1. Тезис аргументлардан мантиқий тарзда келиб чиқадиган хулоса бўлиши
лозим. Бунинг учун исботлаш ёки рад этишда хулоса чиқариш қоидаларига риоя
қилиш зарур.
Исботлаш ва рад этиш қоидаларининг бузилиши мантиқий хатоларга олиб
келади. Бу хатоликлар уч турга бўлинади:
I. Исботланаётган тезисга алоқадор хатоликлар:
1. Тезисни алмаштириш. Тезис исботлаш ёки рад этиш давомида ўзгармаслиги
шарт, деган қоиданинг бузилиши тезиснинг алмаштирилишига сабаб бўлади.
Тезис атайлаб ёки билмасдан бошқа тезис билан алмаштирилади ва бунда янги
тезис исботланади ёки рад этилади. Тезис мазмунининг торайтирилиши ёки
кенгайтирилиши ҳам баҳс жараёнида тезиснинг ўзгаришига олиб келади. Масалан,
республикамиз тараққиёти учун миллий мафкура, миллий ғоянинг аҳамияти
тўғрисидаги тезисни исботлаш давомида умуман жамиятга мафкура керакми ёки
йўқми, деган масалани исбот этишга ҳаракат қилинса, унда тезиснинг мазмуни
кенгайиб кетади ва тезис алмашинади.
2. Инсоннинг шахсий сифатини баҳона қилиб тезисни алмаштириш. Баҳс
жараёнида мавзудан четга чиқиб, оппонентнинг шахсий, ижтимоий ҳаёти, яхши
фазилатлари ёки камчиликлари хусусида фикр юритиб, шу асосда тезисни
исботланган ёки рад этилган, деб таъкидлаш тезиснинг алмашинишига сабаб


150
бўлади. Бундай хатога атайлаб йўл қўйилади. Тингловчиларнинг ҳис-туйғуларига
таъсир қилиш орқали исботланмаган тезиснинг чин деб қабул қилинишига
уриниш ҳам тезисни алмаштириш ҳисобланади.
3. Ортиқча ёки кам исботлашга уриниш натижасида тезиснинг алмашиниши.
Фикр ортиқча исботланса, берилган тезис ўрнига ундан кучлироқ тезисни
исботлашга ҳаракат қилинади. Агар А ҳодисадан В келиб чиқса, лекин В
ҳодисадан А келиб чиқмаса, унда А ҳодисани ифодаловчи тезис В ҳодисани
ифодаловчи тезисдан кучлироқ бўлади. Масалан, «А шахс биринчи бўлиб
жанжални бошламаган» деган тезис (В) ўрнига, «А шахс умуман жанжал бўлган
ерда йўқ эди» деган тезисни (А) исботлашга ҳаракат қилинади. Иккинчи тезисни
исботлаб бўлмайди, чунки А шахснинг жанжалда қатнашганлигини кўрган
гувоҳлар бор.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish