Њзбекистон республикаси олий ва њрта махсус таълим вазирлиги


II. Аргумент (асос)ларга тааллуқли хатолар



Download 0,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/123
Sana25.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#263314
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   123
Bog'liq
falsafa domlo mantiq mustaqil ish

II. Аргумент (асос)ларга тааллуқли хатолар:
1. Асосларнинг хатолиги. Тезис исботланганда ёки рад этилганда хато
аргументларга чин деб асосланиш натижасида атайлаб ёки билмасдан мантиқий
хатога йўл қўйилади. Масалан, Қадимги грек файласуфи Фалес ўз таълимотини
ҳамма нарса сувдан пайдо бўлган, деган фикрга асосланиб яратган.
2. Асосларни аввалдан тахминлаш шаклидаги хато. Тезис исботланмаган
аргументларга 
асосланса, бундай 
аргументлар 
тезиснинг 
чинлигини
исботламайди, балки тезиснинг чинлиги тахминланади, холос.
3. «Айланма исбот этиш» деб номланувчи хато. Тезиснинг чинлиги
аргументлар орқали, аргументларнинг чинлиги тезис орқали исботланса мантиқий
хатога йўл қўйилади. Масалан, «Сўзнинг қудрати фикр билан ўлчанади», деган
тезисни «Фикрнинг қудрати сўз билан ўлчанади», деб исботласак, юқорида
айтилган хатога йўл қўйилади.
III. Исботлаш усули (демонстрация) билан боғлиқ хатолар.
1. «Ёлғон (сохта) исботлаш». Агар тезис уни исботлаш учун келтирилган
аргументлардан бевосита келиб чиқмаса, мантиқий хатога йўл қўйилади. Бунда
тезисга алоқадор бўлмаган аргументларга асосланилади. Масалан, «А шахс ёмон
одам», деган тезис «Тунда ёмон одамларгина кўчада юради», «А шахс кўчада
тунда юрибди» деган аргументлар билан асосланса, фикр юзаки (сохта)
исботланган бўлади.
2. Шартланган фикрдан шартланмаган фикрга ўтиш. Муайян вақт, муносабат
доирасида чин бўлган (шартланган) фикрни, доимий, ўзгармас чин фикр деб қабул
қилиш натижасида мантиқий хатога йўл қўйилади.
3. Хулоса чиқариш қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ бўлган хатолар:
а) дедуктив хулоса чиқаришда учраши мумкин бўлган мантиқий хатолар. Бу
ҳақда дедуктив хулоса чиқариш мавзусида батафсил маълумот берилган;
б) индуктив хулоса чиқаришда учраши мумкин бўлган мантиқий хатолар.
Булар «шошиб умумлаштириш» ва «ундан кейин, демак, шунинг учун», деб
аталувчи хатоликлардир. Масалан, бир-икки талабанинг дарсга масъулиятсизлик
билан муносабатда бўлишини умумлаштириб, «ҳамма талабалар масъулиятсиз»,


151
деб таъкидлаш хатодир;
в) аналогияда учраши мумкин бўлган мантиқий хатолар. Булар «ёлғон
аналогия» билан боғлиқ хатолардир. Унда тасодифий белгининг зарурий деб
олиниши, фақат биргина ўхшаш белгига асосланиши ёки мутлақо таққослаб
бўлмайдиган 
ҳодисаларнинг 
ўзаро 
таққосланиши 
натижасида 
фикрда
чалкашликлар юзага келади.
Мантиқий хатолар тафаккур қонунларини бузиш, хулоса чиқариш
қоидаларига амал қилмаслик натижасида юзага келади. Мантиқ тарихида
исботлаш жараёнида атайлаб (қасддан) хатога йўл қўювчилар – софистлар деб,
уларнинг таълимоти эса софизм (грек. – айёрлик) деб аталади. Фикр юритиш
жараёнида билмасдан мантиқий хатога йўл қўйилса, паралогизм дейилади.
Чинлигини ҳам, хатолигини ҳам бирдай исботлаш мумкин бўлган фикрлар эса
парадокс деб аталади.
Баҳс юритиш санъати (эристика) ўзига хос қонун-қоидаларга амал қилишни
талаб этади.
Буларга асосан қуйидагилар киради:
– заруриятсиз баҳслашмаслик;
– мавзусиз баҳс юритмаслик ва баҳс давомида мавзудан четга чиқмаслик ёки
мавзуни ўзгартирмаслик;
– баҳс мавзуси юзасидан ўзаро зид ёки қарама-қарши фикрлар бўлмаса,
баҳсни тўхтатиш;
– мавзуни яхши биладиган, ақлли одамлар билангина баҳслашиш;
– баҳс юритишда мантиқий қонун-қоидаларга амал қилиш, ўзининг ва
мухолифининг фикрларидан хулоса чиқара олиш, мантиқий зиддиятларни
аниқлаш ва бартараф этиш, асослар тўғри бўлса, исботлашнинг ҳам тўғрилигини
эътироф этиш ва ҳ.к.;
– бир баҳс доирасида баҳслашиш усулларини аралаштириб юбормаслик.
Аргументлашнинг мантиқий асосларини билиш ва баҳс юритиш
қоидаларига амал қилиш тафаккур маданиятини юқори даражага кўтариш
имконини беради.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish