Архитектуранинг асосий тушунчалари



Download 4,32 Mb.
Sana20.06.2022
Hajmi4,32 Mb.
#681189
Bog'liq
1 маъруза Архитектуранинг асосий тушунчалари

Архитектуранинг асосий тушунчалари


Aрхитектура – бу илмий - техник ютуғларини ва ижодий илҳомга асосланган бадиий услубнинг эркинлиги мужассамлаштирган холда, аниқ табиий шароитларда жамият ҳаёт жараёнлари учун бадиий жиҳатдан мазмунли фазовий муҳит яратишдир.
Меъморий фазо - бу сайёрамизда инсонни жойлашган ҳақиқий уч ўлчовли фазодир.
Меъморий фазо, бизнинг тушунчамизда, ички, чегараловчи ва ташқи фазоларнинг мажмуидан иборат.
Ички фазо меъморчиликнинг функционал ва типологик моҳияти, меъморий объектнинг руҳидир. Ички макон объектнинг ҳаётий энергияси билан тўйинган, унинг нормал ишлаши учун шароит яратади.
Чегараловчи фазо моддий ва конструктивдир. Бу меъморий объектнинг жисмоний танаси. Чегараловчи фазо конструкция, қурилиш материаллари ва муҳандислик ускуналарининг зичлиги билан ҳосил бўлади. Чегараловчи фазонинг "моддий қобиғи" биноларда одамларнинг нормал ҳаётини таъминлайди.
Ташқи фазо – табиий ёки шаҳарсозликга мансуб - у меъморий объектнинг ички ва чегараловчи фазоларининг уйғунлиги учун зарурий шарт ва шартдир. У меъморий объектнинг руҳини шакллантиради. Ташқи фазо - архитектура объектининг яратилишини "озиқлантирувчи" тарихий чексизликда мавжуд бўлган ахборот ва энергетик майдони.

Aрхитектуравий лойихалашда ҳисобга олинадиган меъморий фазо хусусиятлари:


- Геометрик хусусиятлари, фазонинг катталиги ва шакли инсон фаолиятини амалга ошириш, жиҳозларни жойлаштириш ва одамлар ҳаракатини амалга ошириш учун зарурдир;
- ҳаво муҳитининг ҳолати (микроиқлим) – нафас олиш учун оптимал харорат, намлик ва харакат тезлиги параметрларига эга хаво ҳажми.
- Товуш режими - хонадаги эшитиш шартлари ва халал берадиган товушлардан ҳимоя қилиш;
Aрхитектуравий фазонинг сифати ушбу хусусиятларнинг уйғунлигига боғлиқ.
Функция бу меъморий объектнинг амалий мақсадини англатувчи тушунча, назарий мавҳумликдир. Лотин тилидан таржимада "ижро, амалга ошириш" деган маънони англатади. Иншоотнинг вазифаси - бу фаолиятнинг фазовий мужассамлиги ва меъморий объект фазосида акс еттирилган фаолият. Функция - бу фазо ва фаолиятнинг бирлиги.
Aрхитектуравий лойихалашда функция бир неча шаклларда ифодаланади:
-Функция - меъморий объектни яратиш мақсади;
- Функция - бу жараён, ҳаракат, ўзгариш;
- Функция - ифода етилган мақсадга мувофиқлик
.
Ҳар бир меъморий объект ва унинг барча элементлари ўзига хос функцияни бажаради.
Шунинг учун бош, асосий, ёрдамчи ва қўшимча функцияларни ажратиш мумкин. Функциянинг маъноси элементнинг объектни лойиҳалаш тизимидаги жойига боғлиқ.
Бинолар, қурилмалар ва иншоотлар меъморий объектлар ҳисобланади.
  • Лойиҳалаш жараёнида меъморий объектнинг тузилиши учта омил гуруҳи билан шаклланади:
  • ижтимоий ва функционал,
  • муҳандислик ва конструктив
  • меъморий ва бадиий

Ижтимоий ва функционал омиллар гуруҳи истеъмолчининг ижтимоий-демографик ва миллий-этнографик хусусиятлари, истеъмолчининг ҳаёти ва хулқ-атвори, хизмат кўрсатиш ёки ишлаб чиқариш технологиялардан ташкил топади.
Муҳандислик конструктив омиллар гуруҳи қурилиш тизимлари ва биноларни қуриш усуллари, қурилиш материаллари ва муҳандислик ускуналари билан шаклланади.
Меъморий бадиий омиллар гуруҳи табиий-иқлим, шаҳарсозлик, ижтимоий-маданий ва ижтимоий-иқтисодий шароитлардан иборат. Ижтимоий-маданий шароитларга тажриба киради; қийматлар; анъаналар; жамият, халқлар ўзларининг тарихий ривожланиш жараёнида тўплаган баҳолари.
Ҳар бир омил гуруҳи маълум бир фазо турида устун роль ўйнайди. Демак, ички фазо учун ижтимоий ва функционал омиллар енг муҳими, муҳандислик - дизайн омиллари чегараловчи фазонинг лойихасини белгилайди, ташқи фазо учун эса меъморий ва бадиий омиллар кўпроқ аҳамиятга ега.
Download 4,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish