Хуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш фаолиятини ташкил этиш



Download 39,71 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi39,71 Kb.
#43886
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Макола- Нематов- гаранг


Хуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш фаолиятини ташкил этиш

Ички ишлар органлари тизимида амалга оширилган ислохатларнинг максади жамиятни террорчилик хуружларидан, барча кўринишдаги жиноий тахдидлардан ишончли химоя қилинишини таминлайдиган тизимни шакллантириш, ички ишлар органлари инсон хукуклари ва эркинликларини, қонуний манфаатларини, жамоат тартиби ва фукароларнинг хавсизлигини химоя килишнинг ишончли гаровига айлантириш белгиланган эди.


Фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш масаслалари энг мухим ва устувор йўналишлардан бир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил
4 декабрь куни ҳалқ манфаатлари йўлида, уларнинг дарду-ғами, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний мафаатлари амалга оширишда жамиятнинг барча жабҳаларида бир қатор ислоҳотлар олиб борилганлигини эътироф этиб, шу йўлда ислоҳотлар давом эттирилишини такидлаб ўтди. Шу билан бирга, ички ишлар соҳасида фуқароларимизни тинчлик ва осойишталигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳалқнинг давлатдан рози бўлишини ва юртда тинчлик фаровонлик қарор топишини айтиб ўтди1.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил
7 февраль куни 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” тўғрисидаги ПФ 4947-сонли фармони қабул қилинди. Бу фармоннинг иккинчи йўналиши қонунийликни таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимини янада ислох қилишнинг устувор йўналиши бўлиб, ҳусусан бу йўналишда ИИОлари сохасига хам тегишли бандлари белгилаб ўтилган. Ундан ташқари Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 9 февралдаги видеосилектор йиғилишида ҳам бевосита ички ишлар органарига алохида тўхталиб ўтиб, бу сохада жиноятчилик сони ортиб бораётганлиги, фақат жиноят содир этиб бўлингандан кейин унга қарши курашиб уни фош этиш билан чекланиб қолинаётганлиги, бундай жиноят ёки ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаб ва шароитлари, уни олдини олиш учун самарали иш олиб борилаётганлиги, сохадаги камчиликлар ва муаммолар, фуқаролар билан мулоқот тўғри йўлга қўйилмаганлиги, фуқароларнинг ички ишлар органлари ҳодимига нисбатан ҳурмат ва ишонч йўқолганлиги таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари ички ишлар органларига тегишли бир нечта қарорлар ишлаб чиқилди.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича республикада яҳлит ҳуқуқий тизим яратилган бўлиб, унда ички ишлар органлари муҳим ўрин эгаллайди.
«Жиноятларнинг профилактикаси» тушунчасининг ўзагини «Ҳуқуқбузарликларнинг профилакткаси» тушунчаси ташкил қилади. «Ҳуқуқбузарликларнинг профилакткаси» тушунчасининг мазмун-моҳияти Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактика­си тўғрисида»ги қонунида батафсил тўхталиб ўтилган. Унга асосан, ҳуқуқбузарликлар про­фи­лактикаси – бу ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқ­бу­зар­ликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек уларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланила­ди­ган ҳуқуқбузарликлар умумий, махсус, якка тартибдаги ва викти­мо­логик профилактикасининг ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизимидир1.
Шу жумаладан оладиган болсак дастлаб ҳуқуқбузарлик сўзига тариф бериб ўтадиган бўлсам, Ҳуқуқбузарлик - жамиятда ўрнатилган ва қонун ҳуқуқбузарликлар асосида белгиланган тартиб ёки умуман ижтимоий яшаш қоидаларини бузган. Ҳуқуқбузарликлар ўз хусусиятларига кўра жиноятлар, ножўя харакатлар, интизомий бузиш шаклида бўлади. Кўп ҳолларда ҳуқуқбузарликлар қонунбузарлик сўзи билан ҳамоханг баён этилади. Барча ҳуқуқбузарликлар жиноят эмас. Шу билан бирга, қонунбузарликларнинг барчаси жиноят бўлмаслиги мумкин. Жиноят деб айтиш учун унинг ўзига хос белгилари бўлиши зарур2.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар про­филактикаси тўғрисида»ги қонуни қабул қилинишига қадар юридик адабиётлар ва манбаларда ҳуқуқбузарликлар профилак­ти­ка­си­нинг турлари ҳақида турлича қараш ва фикрлар илгари сурилиб, аниқ бир тўхтам мавжуд эмас эди. Қонуннинг қабул қилиниши бевосита ушбу қарама-қаршиликларга барҳам берди ва 6-моддасида ҳуқуқбузар­ликлар профилактикасининг қуйидаги тўрт тури:
– ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси;
– ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикаси;
– ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси;
– ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси аниқ белгиланиб, 3, 4, 5 ва 6-бобларда уларнинг ҳар бирининг тушунчаси, ўз ичига қамраб олган чора-тадбирлар ва уларни амалга ошириш асос­лари ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб берилди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси – ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизими деб, таъриф берилган1.
Мазкур ҳуқуқбузарликлар турларининг ҳар бирини ўзига хос жиҳат­лари ва афзалликлари мавжуд бўлиб, муайян бир турини амалга ошириш орқали эришиш мумкин бўлган натижаларга бошқасини амалга ошириб эришиш жуда мушкул вазифа ҳисобланади. Жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси ҳам бундан мустасно эмас. Ҳақиқатдан ҳам оладиган бўлсак ҳуқуқбузарлик ҳар хил шаклда намоён бўлади яни жиноят, ноқонуний ҳаракатлар интизомий бузилишлар кўринишида бўлади. Лекин шуни айтиб ўтиш жоизки барча ҳуқуқбузарликлар ҳам жиноят бўлмаслиги мумкин, чунки жиноятнинг барча таркибий қисмлари мавжуд болиши лозим. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси ҳақида маълумот берадиган бўлсам бу тушунча «Ҳуқуқбузарликлар про­филактикаси тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган бўлиб унда 5 боби, 28-моддасида қуйидагича келтириб ўтилган
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси – бу ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган­лар ва муассасаларнинг ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбу­зар­ликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларга тарбиявий таъсир кўрсатишга доир фаолиятдир4.
Якка тартибдаги профилактик фаолиятини ташкил этишнинг мақсади, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахсларни аниқлаш, уларни ўрганиш, таъсир этиш, уларнинг ҳулқ-атворини ижобий томонга ўзгартириш ҳамда уларга салбий таъсир этувчи шарт-шароитларни тўхтатиш ва келгусида шу каби ҳолатларни олдини олишга қаратилган иши ҳисобланади. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи барча орган ва муассасалар ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларга тарбиявий таъсир кўрсатишга доир фаолияти ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга оширади.
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси виктимо­ло­гик профилактика доирасида ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда асосий эътибор ҳуқуқбузарликлардан жабрланиш эҳтимоли (виктим­ли­ги) юқори бўлган ва ҳуқуқбузарликлардан жабрланган шахсларга қаратилади. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини қўллаш учун шахснинг ғайриижтимоий хулқ-атворидан, унинг ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллигидан ёхуд у ҳуқуқбузарлик содир этганлигидан далолат берувчи ишончли маълумотларнинг мавжудлиги асос бўлади. Ҳуқуқбузарликларнинг мажбурловчи ва чекловчи хусусиятдаги якка тартибдаги профилактикаси қонунда назарда тутилган асосларда қўлланилади.
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси ҳуқуқбузарликларга мойил бўлган шахсларга йўналтирилиб, бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасидан қуйидаги алоҳида хусусиятлари билан фарқланади:
- ҳуқуқбузарликларнинг якка тартидаги профилактикаси алоҳида тоифадаги ҳуқуқбузарликларга мойил шахсларга йўналтирилиши;
- индивидуал ёндошувни талаб этиши;
- мажбурлов ва чеклов нормаларини қўлланилиши;
- ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибаги профилактикаси йўналтирилаётган шахсларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб профилактик чора-тадбирлар қўланилишини талаб этиши;
- бошқа давлат органлари ва кенг жамоатчилик имкониятларидан фойдаланишни талаб этиши.
Маълумки, ички ишлар органларининг асосий вазифаси ўз моҳияти ва мазмунига кўра жамоат тартибини сақлашга, жиноятларнинг олдини олишга, жамиятда ҳуқуқни муҳофаза қилишга, қонун устуворлигини таъминлашга, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгандир5.
Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси шахснинг, унуинг ижтимоий муҳитнинг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий – маиший шароитлари ва турмуш тақрзи, шахснинг ғайриижтимоий хулқ атворини , ҳуҳуқбузарлик содир этишга мойиллигини , шунингдек содир этилган хуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлиллик масаласини тавсифловчи бошқа омиллар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг мазкур тури якка тар­тиб­даги профилактиканинг объектига (ғайриижтимоий хулқ-атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар, шунингдек ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли (виктим­лиги) юқори бўлган шахслар ёки ҳуқуқбузарликдан жабрланган шахс­лар) самарали тарзда профилактик таъсир кўрсатиш имкониятига эга ҳисобланади. Хусусан, бу борада профилактика инспектори ўзига нисбатан якка тартибда профилактика иши олиб шахсларнинг ижтимоий-демографик (ёши, жинси, оилавий аҳволи, касби, маълу­моти, яшаш ва ўқиш жойлари кабилар), маънавий-руҳий (еҳтиёжи, қизиқиши, ижтимоий жараёнларга, умуминсоний ва миллий қадрият­ларга, меҳнатга, ўқиш ва ишга, ён-атрофидагиларга бўлган муноса­бати, дунёқараши, темперамент ва характери кабилар) ва биофизио­логик (жисмонан ва руҳан соғлиғи, генетик хусусиятлари, жисмоний тузилиши, жисмоний ва руҳий имкониятлари, ёш даврига хос биофи­зио­логик белгилари кабилар) хусусиятларини ўрганиши натижаси асосида якка тартибдаги профилактик чора-тадбир­ларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Қуйида ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасининг чора-тадбирларини кенгроқ кўриб чиқамиз. Жумладан чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
– Профилактика суҳбати шахсни жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишга ишонтиришдан, ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатларини ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликни тушунтиришдан иборат бўлади.
Профилактика суҳбати ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассаса жойлашган ерда, шунингдек шахснинг яшаш, ўқиш, ишлаш жойида ёхуд бевосита ғайриижтимоий хулқ-атвор ёки ҳуқуқбузарлик аниқланган жойда ўтказилади.
Профилактика суҳбати давомида шахснинг ўзига хос хусусиятлари, унинг турмуш тарзи ва ижтимоий-маиший яшаш шароитлари, шунингдек ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ёки содир этилган ҳуқуқбузарликнинг сабаблари ва шарт-шароитлари аниқланади;
– Расмий огоҳлантириш шахсга унинг ғайриижтимоий хулқ-атворни давом эттиришига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида ёзма равишда тушунтиришдан, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахсни ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантиришдан иборат бўлади. Расмий огоҳлантириш ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи, ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга оширишга масъул бўлган орган ёки муассасанинг мансабдор шахси томонидан чиқарилади ҳамда шахсга имзо қўйдириб эълон қилинади, у имзо қўйишдан бош тортган тақдирда эса, расмий огоҳлантиришга бу ҳақда ёзиб қўйилади.
Расмий огоҳлантириш шахсга унинг ғайриижтимоий хулқ-атворни давом эттиришига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида ёзма равишда тушунтиришдан, шунингдек ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахсни ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантиришдан иборат бўлади.
Расмий огоҳлантириш ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи, ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга оширишга масъул бўлган орган ёки муассасанинг мансабдор шахси томонидан чиқарилади ҳамда шахсга имзо қўйдириб эълон қилинади, у имзо қўйишдан бош тортган тақдирда эса, расмий огоҳлантиришга бу ҳақда ёзиб қўйилади;
– Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ёки унда иштирок этувчи орган ва муассаса, ўз ваколатлари доирасида, ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ҳақида иш, ўқиш жойидаги иш берувчини (маъмуриятни), яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ва содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини, шунингдек уларга имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитларни кўрсатган ҳолда хабардор қилишга ҳақли;
– Ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштитриш чора-тадбирлари ҳуқуқбузарликдан жабрланганларга, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ёки муассаса томонидан қўлланилади;
– Профилактик ҳисобга олиш “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддасида кўрсатилган алоҳида тоифадаги шахсларга нисбатан уларнинг тузалиши ва такроран ҳуқуқбузарлик содир этишининг олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари томонидан амалга ошириладиган профилактика тадбирлари комплексидир.
Ички ишлар органларининг якка тартибдаги профилактик фаолиятини ташкил этишда Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилакти-каси тўғрисида»ги қонунининг 35-моддасига асосан якка тартибдаги профилактика объектининг тоифалари кўрсатиб берилган;
– Мажбурий даволланишга юбориш сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка чалинган шахс томонидан жамоат тартиби, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари бузилган ёхуд у аҳолининг хавфсизлиги, соғлиғи ва ахлоқига таҳдид солган тақдирда ички ишлар органлари «Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;
Маъмурий назорат бу ички ишлар органларининг жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар устидан маъмурий назорати тарбиявий-профилактик таъсир кўрсатиш чора-тадбирлари мажмуидан иборат бўлади ва назорат остидагиларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чекловларни қўллашда ўз ифодасини топади. Маъмурий назоратни ўрнатиш, амалга ошириш ва тугатиш тартиби, шунингдек қўлланиладиган чекловлар рўйхати ички ишлар органларининг жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар устидан маъмурий назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади. Маъмурий назоратни ўрнатиш, амалга ошириш ва тугатиш тартиби, шунингдек қўлланиладиган чекловлар рўйхати ички ишлар органларининг жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар устидан маъмурий назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади.
Ўзига нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари қўлланилаётган шахслар куйидагича ҳуқуқларга эга:
– ўзига нисбатан қўлланилаётган ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирларининг асослари ва ҳуқуқий оқибатларини билишга;
– ўзи хусусида тўпланган ҳужжатлар ва бошқа материаллар билан танишишга;
– илтимослар қилишга;
– юридик ёрдам олишга;
– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органнинг ёки муассасанинг қарорлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Ўзига нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари қўлланилаётган профилактика инспекторлари қонуний талабларини бажариши шарт.
Ўзига нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари қўлланилаётган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Умуман олганда, ҳуқуқбузарликларнинг якка ва умумий тартиб­даги профилактикаси профилактик таъсир кўрсатиш объектининг бир ёки бир гуруҳ шахслар ташкил этиши билан фарқланади. Бошқача айтганда, якка тартибдаги профилактикада муайян шахсга, умумий тар­тибдаги профилактикада эса бир неча (ўнлаб, юзлаб, минглаб) шахсларга профилактик таъсир кўрсатилади. Айнан мазкур жиҳатни эътиборга олган ҳолда якка ва умумий тартибдаги профилактик чора-тадбирлар ўзига хос тарзда шакллантирилган. Шуни ҳам инобатга олиш керакки, айрим ҳолларда истисно тари­қа­сида бир гуруҳ шахслар ҳам ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасининг объекти бўлиши мумкин. Аммо ушбу бир гуруҳ шахслар муайян бир бутун объектни ташкил этиши лозим ҳисоб­ланади. Бунга низоли оилаларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Юқоридагиларга асосланадиган бўлсак, ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси ҳуқуқбузарликлар профилакти­ка­си­ни бевосита амалга оширувчи орган ва муассасалар томонидан ғайри­ижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг ҳисобини юритиш, тарбиявий таъсир кўрсатиш орқали уларни ахлоқан тузатиш, уларда ижтимоий ҳаётга мос хулқ-атвор ва турмуш тарзини шакллантириш ҳамда назо­рат қилиш, шунингдек ҳуқуқбузарликлардан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларни ҳуқуқбузарликнинг қурбонига айланиш хавфининг мавжудлиги, хавф туғдираётган ҳуқуқбузар­лик­нинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароит­лар, ҳуқуқбузарликларни содир этиш усули, шакли ва воситалари тўғрисида хабардор қилиш, уларни огоҳликка, ҳушёрликка чақириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Download 39,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish